2024 йилнинг сўнгги иш ҳафтаси давомида Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, дея хабар бермоқда Ўзгидромет агентлиги.

Синоптикларга кўра, кечалари кузатилаётган совуқлар аста-секин кучсизлашади, ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳаво ҳарорати кечаси ва эрталаб −3…+2 даража атрофида бўлади.

Кундузи ҳаво +5…+10 даражагача, жанубда +12…+15 даражагача, шимолда ва Фарғона водийсида +2…+7 даражагача исийди.

Шамол шарқдан бироздан ўртача тезликгача эсади. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси −3…−5 даражадан 0…+1 даражагача аста-секин кўтарилади, кундузи ҳарорат асосан +6…+9 даража бўлади.