Жума ва шанба куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, дея хабар берди Ўзгидромет агентлиги.

29−30 декабрь кунлари республиканинг аксар ҳудудларида ёмғир ёғади, шимолда баъзи жойларда ёмғир қорга айланади. Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради.

31 декабрь−1 январь кунлари асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат 31 декабрга ўтар кечаси Тошкент вилоятида ва 1 январь куни Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда жадаллиги асосан бироз бўлган ёмғир ёғади.

2 январда жанубда ва куннинг иккинчи ярмида республиканинг марказий ҳудудлари бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғиши кутилмоқда. Кечаси ва эрталаб республиканинг айрим жойларига туман тушиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати асосан кечалари 0…+5 даража, баъзи жойларда -2 даражагача, кундуз кунлари 29 декабрдан 1 январгача +7…+12 даража, баъзи жойларда +15 даражагача, 2 январда +2…+7 даража бўлади.

Шамол 7−12 м/с тезликда эсади, 29−30 декабрда баъзи жойларда 13−18 м/с гача кучайиши мумкин. Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.

Тошкент шаҳрида 30 декабарда ва 31 декабрга ўтар кечаси вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Қолган кунларда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат асосан кечалари 0…+5 даража, кундуз кунлари 29 декабрь-1 январда +8…+13 даража, 2 январда +4…+7 даража бўлади.