Шанба куни аксарият ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, дея хабар бермоқда Ўзгидромет агентлиги.
Жума куни Ўзбекистоннинг кўплаб ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади, фақат Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ва кечаси Самарқанд, Жиззах вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин.
Шанба куни фақат Қорақалпоғистон, Хоразм вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.
Якшанба куни республика ҳудуднинг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Фарғона водийси ҳудудларида вақти-вақти билан ёғингарчилик кузатилади, асосан қор шаклида бўлади. Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятларида фақат тунда ва эрталабки соатларда бироз қор ёғиши мумкин.
Кечаси ҳарорат 0…-5, кундузи +4…+8, қор вақтида +1…+3 даража бўлади. Республиканинг айрим ҳудудларида туман, тоғолди ва тоғли ҳудудларда баъзида ёғингарчилик (асосан қор шаклида) кузатилади. Тоғларда қор кўчиши хавфи мавжуд.
Тошкент шаҳрида 3 январь куни ёғингарчиликсиз, ҳарорат +5…+7 даража бўлади.
4 январь куни кечқурун, шунингдек, 5 январь куни кечаси ва эрталаб вақти-вақти билан бироз ёғингарчилик (тунда қор) кузатилади. 5 январь куни кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ҳарорат 0…-3, кундузи +3…+6 даража бўлади. Кечаси ва эрталабки соатларда жойларда туман тушади.