Душанба ва сешанба кунлари Ўзбекистонда бироз булутли, илиқ ҳаво сақланиб туради, ҳарорат кундузи +11…+13 даража илиқ бўлади, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет».
Ҳафта ўртасидан булутлилик ошиши кутилмоқда, республиканинг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Фақат тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 16−17 январда айрим жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин.
Баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 2−3 даражага пасаяди. Кечаси ва эрталаб айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан енгил, ўртача тезликда эсади.
Тошкент шаҳрида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлади. Шамол шарқдан 3−8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси 0…+3, 13−14 январь кунлари кундузи +11…+13, 15−17 январь кунлари эса +8…+10 даража атрофида бўлади.