Иш ҳафтасининг охиригача Ўзбекистонинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, дея хабар бермоқда Ўзгидромет агентлиги.

Республиканинг айрим жойларига кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7−12 м/с тезликда эсади.

Ҳаво ҳароратининг аста-секин кўтарилиши давом этади. Ҳафтанинг биринчи ярмида кечалари бироз совуқ бўлиши сақланиб туради. Кундуз кунлари эса ҳаво ҳарорати +8…+11 даража атрофида бўлади.

Чоршанба ва пайшанба кунлари кечалари 0…+3 даража, кундуз кунлари +12…+15 даража бўлиши кутилмоқда. Шимолда ҳарорат асосан кечалари 0…-5 даража, кундуз кунлари +4…+9 даража бўлади.

Тошкент шаҳрида 3−7 февраль кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3−8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 3−4 февралда кечалари 0…-2 даража, кундуз кунлари +8…+10 даража бўлади. Ҳарорат 5−7 февралда кечалари +1…+3 даражагача, кундуз кунлари +12…+15 даражагача аста-секин кўтарилади.