Аксарият ҳудудларда (Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг шимоли-ғарбий ҳудудларидан ташқари) якшанба куни ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади, дея хабар бермоқда Ўзгидромет агентлиги.
Жума куни кундузи Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти ва Навоий вилояти шимолида бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Сурхондарё, Тошкент, Сирдарё вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин.
Шанба куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қашқадарё, Сурхондарё ва Самарқанд вилоятларида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғади.
14−15 февраль кунлари ҳаво ҳарорати +7…+10 даражагача исийди. Якшанба куни кундузги ҳарорат +3…+6 даражагача пасаяди. Ҳарорат асосан кечалари 0…+5 даража бўлади.
Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7−12 м/с тезликда эсади, 16 февраль, якшанба куни айрим жойларда 13−18 м/с гача кучаяди. Республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши мумкин.
Тошкентда шаҳрида жума куни бироз ёмғир ёғиши мумкин. 15 февраль куни ёғингарчилик кутилмайди. 16 февралда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.
Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3−8 м/с тезликда эсади. Жума ва шанба кундузи ҳарорат +7…+10 даража бўлади. Якшанба куни +3…+6 даражагача пасаяди. Ҳарорат асосан кечалари 0…+3 даража бўлади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.