Ўзбекистоннинг қатор тоғли ҳудудларида 15−18 февраль кунлари кутилаётган ёғингарчилик ва ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли қор кўчиш хавфи эълон қилинди, дея хабар бермоқда «Ўзгидромет».
Қуйидаги ҳудудларда яшовчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда ҳайдовчилар эҳтиёткорлик чораларини кўришга чақирилади:
- Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлари (Чотқол тизмасининг тоғлари);
- Наманган вилояти: Поп тумани.