Архив

Зеленский АҚШ билан фойдали қазилмалар бўйича шартнома имзолашдан бош тортди — WP
Бугун, 00:35

Зеленский АҚШ билан фойдали қазилмалар бўйича шартнома имзолашдан бош тортди — WP

Владимир Зеленский АҚШга Украина минерал ресурсларининг 50 фоизига эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатни имзолашдан «хушмуомалалик билан» бош тортди. Трамп аввалроқ АҚШ тинчлик келишуви муваффақиятли бўлишидан қатъи назар, Украина табиий ресурсларидан фойдалана олиши кераклигини айтганди.

Нима тайёрлаймиз: пишлоқли пишириқлар
Кеча, 23:32

Нима тайёрлаймиз: пишлоқли пишириқлар

Товада пишириладиган картошка ва пишлоқли нон, пишлоқли блинчиклар, ажарча ҳачапури ва пишлоқли пишириқларнинг бошқа рецептлари — Zira.uz жамланмасида.

Хоразмда Damas уриб юборган велосипедчи ҳалок бўлди
Кеча, 23:30

Хоразмда Damas уриб юборган велосипедчи ҳалок бўлди

Хоразмнинг Боғот туманида Damas бир йўналишдаги велосипедчини уриб кетиши оқибатида жабрланувчи воқеа жойида ҳалок бўлди. Ҳайдовчи машинани тегишли ҳужжатсиз бошқарган.

14 февраль куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
Кеча, 22:05

14 февраль куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Президентнинг ёшлар билан учрашуви якунлари, бизнес муҳитига нисбатан камроқ оптимист тадбиркорлар, метан заправкаларга газни вақтинча чеклаш чораси, АҚШдан Панамага депортация қилинган ўзбекистонлик мигрантлар ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Тошкент вилоятида заправка 11,4 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди
Кеча, 21:58

Тошкент вилоятида заправка 11,4 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида табиий газдан ноқонуний фойдаланиб, 11,4 млрд сўмлик зарар етказган автомобилларга газ тўлдириш шоҳобчаси эгаларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Telegram’да «Алишер Усмонов акцияси» номли 200 дан ортиқ гуруҳ очиб, фирибгарлик билан шуғулланган шахслар ушланди
Кеча, 21:41

Telegram’да «Алишер Усмонов акцияси» номли 200 дан ортиқ гуруҳ очиб, фирибгарлик билан шуғулланган шахслар ушланди

Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳридаги уйда 18−25 оралиғидаги 7 нафар йигит Telegram мессенжерида миллиардер Алишер Усмонов номидан сохта «акция» ташкиллаштириб, фуқароларнинг маблағларини ўзлаштириб келгани аниқланди.

Президент ёшларни қўллаб-қувватлашнинг янги чораларини маълум қилди
Кеча, 21:18

Президент ёшларни қўллаб-қувватлашнинг янги чораларини маълум қилди

Ёшлар саноат зоналарида бино оладиган ёш тадбиркорларга ускуналар сотиб олиш учун 500 минг долларгача имтиёзли кредит ажратилади. Мамлакат ҳудудларида ижодий саноат парклари пайдо бўлади. «Бир миллион дастурчи» лойиҳасига қўшимча 300 минг ёш жалб этилади.

Ўзбекистонда бизнес оптимизмни йўқотмоқда: тадбиркорлар энергетика муаммоларидан шикоят қилмоқда
Кеча, 20:48

Ўзбекистонда бизнес оптимизмни йўқотмоқда: тадбиркорлар энергетика муаммоларидан шикоят қилмоқда

МБ сўрови кўрсатдики, тадбиркорлар ишбилармонлик муҳитини нисбатан пессимистик баҳоламоқда. Тўртинчи чоракда ўрта ва юқори қувватдаги компаниялар улуши 50% гача камайди — бу 1,5 йилдаги минимум. Асосий сабаб — газ ва электр таъминотидаги узилишлар. Яхшиланиш кутилмаси 62% дан 56% гача тушди.

Ўзбекистонда электромобиллар учун утилизация йиғими: экологик чорами ёки савдога тўсиқ?
Кеча, 20:10

Ўзбекистонда электромобиллар учун утилизация йиғими: экологик чорами ёки савдога тўсиқ?

1 майдан импорт электромобиллар учун утилизация йиғими миқдори сезиларли ошади. Инвестициялар вазирлиги вакили Иномжон Абдураҳмонов буни аккумуляторларни қайта ишлаш инфратузилмасини яратиш ва маҳаллий автосаноатни қўллаб-қувватлаш зарурати билан изоҳлади. «Газета.uz» унинг далилларини ўрганди.

Кам таъминланган оилада ҳеч бўлмаганда битта фарзанд олий маълумотли бўлиши зарур — президент
Кеча, 19:40

Кам таъминланган оилада ҳеч бўлмаганда битта фарзанд олий маълумотли бўлиши зарур — президент

Кам таъминланган оила фарзандларига таълим учун фоизсиз кредит берилади ва таълим харажатларининг бир қисми қопланади. Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалардаги иқтидорли талабаларни хорижга юбориш лойиҳаси ҳам йўлга қўйилади. Буларнинг барчасини таълим орқали қашшоқликни камайтириш мақсади бирлаштиради.

АҚШ осиёлик 120 га яқин мигрантни, жумладан, ўзбекистонликларни Панамага депортациялади
Кеча, 19:29

АҚШ осиёлик 120 га яқин мигрантни, жумладан, ўзбекистонликларни Панамага депортациялади

АҚШ Осиё давлатлари, жумладан, Ўзбекистондан келган 119 мигрантни Панамага депортациялади. Чегарани ноқонуний кесиб ўтгач ҳибсга олинган ушбу муҳожирлар ватанларига юборилади. АҚШ элчихонаси ходимининг «Газета.uz»га билдиришича, Трамп ҳокимиятга келгач, давлатлар бу саъй-ҳаракатларни кучайтирган.

Тошкентда йил охиригача 452 та эскирган лифт алмаштирилади
Кеча, 19:03

Тошкентда йил охиригача 452 та эскирган лифт алмаштирилади

Йил давомида Тошкент шаҳрида кўп қаватли уйлардаги 452 та эскирган лифт алмаштирилади — бу фойдаланиш муддати аллақачон тугаган лифтларнинг 22 фоизидан бироз кўпроқ. Хавфсизлик даражаси паст ва хизмат муддати аллақачон 25 йилдан ошган қурилмаларга устуворлик берилади.

Ўзбекистонда ёшлар ишсизлигига қарши кураш янги босқичга кўтарилади — президент
Кеча, 17:48

Ўзбекистонда ёшлар ишсизлигига қарши кураш янги босқичга кўтарилади — президент

Президент ёшлар ўртасидаги юқори ишсизликнинг салбий оқибатлари ҳақида огоҳлантирди. Бу муаммони ҳал қилиш учун ишсизликка қарши кураш янги босқичга кўтарилади. Маҳалла банкирлари янги кредит маҳсулотлари ҳисобига 250 минг кишини даромадли қилиши режа қилинмоқда.

Сирдарёдаги мактабда ўқувчининг онаси ўқитувчини калтаклади
Кеча, 17:45

Сирдарёдаги мактабда ўқувчининг онаси ўқитувчини калтаклади

Сирдарё туманидаги мактаблардан бирида ўқувчининг онаси педагогни ҳақоратлаб, унга нисбатан куч ишлатди. Кейинроқ аёл узр сўраб чиқди, унга нисбатан тегишли чора кўрилди.

2020 йилдан бери ёши кичрайтирилган 8 нафар футболчи аниқланди — ПФЛ
Кеча, 17:10

2020 йилдан бери ёши кичрайтирилган 8 нафар футболчи аниқланди — ПФЛ

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда 2020 йилдан бери ёши кичрайтирилган жами 8 нафар футболчини аниқлаган. Лига рақамлаштириш соҳасидаги ислоҳотлар туфайли бундай муаммоларни яқин йилларда буткул йўқ қилишга ишонч билдирди.

«Америка учун кўпроқ бизнес». Трамп хорижлик амалдорларга пора беришни тақиқловчи қонунни қўллашни тўхтатди
Кеча, 16:41

«Америка учун кўпроқ бизнес». Трамп хорижлик амалдорларга пора беришни тақиқловчи қонунни қўллашни тўхтатди

Дональд Трамп Хорижда коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонуннинг амал қилишини тўхтатиш бўйича топшириқ берди. Ҳужжат америкаликлар ўз бизнеси йўлида хорижлик давлат хизматчиларига пора беришни тақиқлашни назарда тутади. «Бу Америка учун анча кўпроқ бизнесни англатади», — деди Трамп.

«Алоқабанк» бизнес лойиҳаларни қўллаб-қувватловчи «ёшлар банки»га айлантирилади
Кеча, 15:20

«Алоқабанк» бизнес лойиҳаларни қўллаб-қувватловчи «ёшлар банки»га айлантирилади

«Алоқабанк» 200 млн доллар ҳисобига ёшларнинг бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватловчи «ёшлар банки»га айлантирилади. Банк айрим ёш тадбиркорларга 7 йил муддатга 5 млрд сўмгача имтиёзли кредит ажратади. Миллий банкка олийгоҳ битирувчилари бандлигини таъминлаш учун 100 млн доллар ресурс берилади.

«Барча тизимдаги раҳбарлар ёшларнинг овозини эшитишга мажбур» — Шавкат Мирзиёев
Кеча, 14:57

«Барча тизимдаги раҳбарлар ёшларнинг овозини эшитишга мажбур» — Шавкат Мирзиёев

«Энди барча тизимдаги раҳбарлар ёшларнинг баралла овозини эшитишга мажбур. Ёшлар буюк келажагимизнинг асосий бўғини эканлигини тушунмаган раҳбар бизнинг сафимизда бўлишга ҳаққи йўқ», — деди Ўзбекистон президенти ёшлар билан учрашувда.

2024 йилда «Ёшлар дафтари» орқали 345 млрд сўмлик ёрдам кўрсатилди
Кеча, 14:47

2024 йилда «Ёшлар дафтари» орқали 345 млрд сўмлик ёрдам кўрсатилди

Ўзбекистонда 2024 йилда «Ёшлар дафтари» орқали 180 минг нафар ёшларга 345 миллиард сўмлик ёрдам кўрсатилди. Ишсиз ёшлар 2 карра камайиб, ишсизликдан холи маҳаллалар сони 1 минг 889 тага етди.

Yutong Тошкентга яна 200 та электробус етказиб бериш бўйича тендерда ғолиб чиқди
Кеча, 14:23

Yutong Тошкентга яна 200 та электробус етказиб бериш бўйича тендерда ғолиб чиқди

Yutong автобус компанияси Тошкентга 200 та янги электробус етказиб бериш бўйича тендерда ғолиб чиқди. Транспорт вазирлиги компания вакиллари билан яна 1000 та автобус сотиб олиш масаласини муҳокама қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг