Ўзбекистонда жорий ҳафтанинг иш кунларида совуқ об-ҳаво ҳукмронлик қилиши кутиляпти. Ҳафта бошида шимолий ҳудудлар ва тоғларда ҳаво ҳарорати тунда -10 даражадан ҳам пастроқ бўлиши мумкин. Жойларда вақти-вақти билан унчалик кўп бўлмаган қор кўринишидаги ёғингарчиликлар кузатилиши прогноз қилинмоқда.
Уйчи туманида маст ҳолда машина бошқариб уч кишининг ўлимига сабабчи бўлган 19 ёшли йигитга суд ҳукми ўқилди. Суд уни 6 йилга озодликдан маҳрум қилди.
Россиядаги элчихона мамлакатда ноқонуний юрган ўзбекистонликларни ҳуқуқий мақомини зудлик билан ҳал қилишга чақирди. Назорат қилинадиган шахслар реестрига кирганлар 30 апрелгача ҳуқуқий ҳолатини ҳал қилиши ёки чиқиб кетиши керак. Реестрда бор-йўқлигини Россия ИИВ сайти орқали текшириш мумкин.
Трампнинг айтишича, у Путин билан Украинадаги урушни тугатиш ҳақида телефон орқали гаплашди, деб ёзди NYP. «Путин одамлар ортиқ ўлмаслигини хоҳлайди», — дейди АҚШ президенти. Трампга кўра, АҚШ 500 млн долларли нодир ер қазилмалари ва газ эвазига келишувда Украинага хавфсизлик кафолатларини бермоқчи.
Самарқанд шаҳрида туғилганига 4−5 соат бўлган қиз жинсли чақалоқ чиқиндихона яқинига ташлаб кетилди. Уни Ободонлаштириш бошқармаси ходими ўлик, қўл ва оёқлари жароҳатланган ҳолда топган. Болани ким қолдириб кетгани ҳозирча номаълум.
Гаровга олинганларни алмашишнинг бешинчи раунди доирасида ҲАМАС Қизил Хочга уч кишини топширди. Исроил эса 183 нафар фаластинлик маҳбусни озодликка чиқарди.
Ўзбекистонда май ойидан «Тоза қўллар» дастури бошланади. Барча соғлиқни сақлаш ва таълим муассасаларида қўл ювиш жойлари жиҳозланиши, жамоат ҳожатхоналари ва умумий овқатланиш пунктлари совун ҳамда антисептик билан таъминланиши, санитария-гигиена тизимини яхшилаш дастури қабул қилиниши керак.
Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси сифатида 2021 йил мартдан бери ишлаб келган Олган Бекар мамлакатдаги ўз дипломатик миссиясини якунламоқда.
Ўзбекистонда ўзбошимчалик билан бетонлаштириш ва тупроқ билан қопланган турар жой массивлари ҳудудида қурилмалар ўрнатганлик учун жавобгарлик кучайтирилади. Кўп қаватли уйларни қуришда оқова, ёмғир ва техник сувлар билан суғориш тизимларини ўрнатиш мажбурий бўлади.
Тошкент шаҳрида ҳаракатланувчи автобуслардан бирида 37 ёшли эркак вояга етмаган ўғил болага шилқимлик қилди. У қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлар олиб борилмоқда.
Президент фармони билан йил охиригача Аи-80 бензинидан фойдаланиш ва сотишни чеклаш учун «барча кучларни сафарбар қилиш» белгиланди. Шу билан бирга, аҳоли «сифатли, экологик тоза ва арзон ёқилғи» билан таъминланиши керак.
Onix турар жой мажмуаси махсус акция эълон қилмоқда – 1,6 сотихли коттежларнинг биринчи бешта харидори Hofmann маиший техника тўплами ва 50 миллион сўм олади.
«Бозор кўрмаган йигит» фильмидаги ижроси ҳамда «Телевизион миниатюралар театри»даги комедик роллари билан танилган актёр Ҳусан Мусабоев 71 ёшда вафот этди. У «Дўстлик» ордени билан тақдирланган.
Ўзбекистон иқтисодиёти 2024 йилда 6,5% ўсиб, 1,45 квадриллион сўмга ($115 миллиардга яқин) етди. Аҳоли жон бошига ЯИМ ҳажми 39,1 млн сўмгача ($3093) ўсди, дея хабар беради Статистика агентлиги.
Икки аср аввал француз иқтисодчиси Фредерик Бастиа мамлакат депутатларига маҳаллий шам ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш учун Қуёшни тўсишни таклиф қилганди. Бу кинояли таклиф илгари сурилганидан бери шунча вақт ўтди, аммо бу эркин савдо халқни бойроқ қилишини барча тушуниши учун етарли бўлмади.
Бананли печенье, шоколад-бананли кекс ва бананли пишириқларнинг бошқа рецептлари — Zira.uz жамланмасида.
Туркия пойтахтида қалбаки спиртли ичимлик истеъмол қилган 33 киши вафот этди. Бош консулхона улар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқлигини билдирди. 14 январдан буён Истанбул ва Анқарада қалбаки алкоголь истеъмолидан вафот этганлар сони 103 кишига етди, уларнинг 23 нафари — ўзбекистонлик.
Январь ойида шакар ва ўсимлик мойи нархларининг кескин пасайиши туфайли озиқ-овқат товарларининг жаҳон нархи тушди, деб хабар берди ФАО. Жумладан, ойлик ҳисобда шакар (6,8%), ўсимлик мойи (5,6%), гўшт (1,7%) кабиларнинг нархи арзонлаган. Сут ва бошоқли маҳсулотлар нархи эса ошган.
2024 йилда ўзбекистонликларга рўйхатдан ўтган чеклар учун 1 триллион сўмдан ортиқ кешбэк тўланди. Энг кўп маблағни Тошкент шаҳри (412,2 млрд сўм) ва вилояти (107,1 млрд сўм) истеъмолчилари олган. Энг кам кешбэк Сирдарё вилояти (15,5 млрд сўм) ҳисобига тўғри келган.
Миллий гвардиянинг Болалар билан ишлаш бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари ҳарбий хизматчилари ва ходимларига маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ҳамда маъмурий жазо чораларини қўллашга доир ваколатлар берилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг