Ҳисоб палатаси 2022 йилда энергия ресурслари, жумладан, электр энергияси, табиий газ, иссиқ сув ва иссиқлик энергияси, совуқ сув ва канализация тарифлари нархлари оширилишини маълум қилди. Шуни ҳисобга олган ҳолда, асосий истеъмол товарлари ва хизматлар нархлари ўсиш суръатларини сезиларли даражада пасайтириш юзасидан тавсиялар берилган.
Беҳзод Мусаев соғлиқни сақлаш вазири лавозимига тайинланиши, 2022 йилда ЯИМ 5,9 фоизга ўсиши прогноз қилиниши, «Бавария» клубига мухлислик қилувчи Ўзбекистон бош вазири — «Газета.uz»нинг 11 ноябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Бавария бош вазири Маркус Сёдер Мюнхеннинг «Бавария» клубига мухлислик қилувчи Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов билан тушган суратини жойлаштирди. Шу кунларда Ўзбекистон ҳукумат делегацияси Германияда бўлиб турибди.
Варшавада минглаб миллатчиларнинг намойиши бўлиб ўтгани, Тинчлик бўйича Нобел мукофоти совриндори, ЖАРнинг собиқ президенти Фредерик де Кларкнинг вафот этгани, Латвия парламенти Георгий ленталаридан фойдаланишни тақиқловчи қонунни тасдиқлагани, Сеулда америкалик дипломат автоҳалокат содир этиб, АҚШ ҳарбий базасига яширингани, Нобел мукофоти совриндори Малала Юзуфзой турмушга чиққани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
2022 йилда жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи ставкаларини 10 фоизга ошириш режалаштирилмоқда. Шунингдек, акциз солиғи ставкаларининг ўртача 10 фоизга ошиши кутилмоқда. Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкаси эса амалдаги 2 фоиздан 1,5 фоизга камайтириш кўзда тутилган. Ҳисоб палатаси 2022 йилги давлат бюджети қонуни лойиҳаси ва Бюджетнома бўйича хулоса берди.
Президент қарори билан туман ва вилоят тиббиёт муассасалари учун замонавий тиббий ускуналар харид қилиш ва кадрларнинг хорижда малакасини оширишга Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан 100 млн доллар ажратилади. Маблағлар ҳокимликларга қайтариш шарти билан миллий валютада 3 йил муддатга ссуда сифатида тақдим этилади.
2022 йилги консолидациялашган бюджет харажатлари 277,2 трлн сўм ёки ЯИМга нисбатан 33% миқдорида бўлиши прогноз қилинмоқда. Ҳисоб палатаси келгуси йилда аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастурларини молиялаштириш учун 2,1 трлн сўм субсидиялар ажратишни тавсия қилди. 2022 йил учун 1 АҚШ долларининг йиллик ўртача алмашув курси 11 321 сўмга прогноз қилинди.
2022 йилда Ўзбекистон иқтисодий ўсиш суръати 5,9 фоизни ташкил этиб, ЯИМ ҳажми қарийб 840 трлн сўмга етиши кўзда тутилмоқда. Ташқи савдо айланмаси 46,3 млрд долларни ташкил этиши прогноз қилинган. Бундан ташқари, инфляция даражаси 2022 йилда 9 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда.
Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 16,74 сўмга кўтарилиб, 10 732,04 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари эса пасайди.
ДХХ томонидан Сирдарё вилоятида террорчи гуруҳ таъсирига тушиб қолганликда ва «жиҳод»га чорловчи материалларни мунтазам равишда тарқатиб келганликда гумонланган шахслар ушланди. Гуруҳ етакчиси Сурияга бориб, террорчи ташкилотлар таркибига қўшилишни мақсад қилгани айтилмоқда.
Шавкат Мирзиёев Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг саккизинчи саммитида иштирок этиш учун Туркиянинг Истанбул шаҳрига жўнаб кетди. Давлат раҳбари ташриф доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказади.
«Ўзбекистон темир йўллари» пандемия даврида Россияда қолиб кетган Ўзбекистон фуқароларининг мамлакатга келиши учун 5 та махсус поездлар қатновини йўлга қўяди. Рейслар 15, 19, 22, 26, 29 ноябрь кунлари «Волжский-Тошкент» йўналишида амалга оширилади.
Одри Азуле 169 овоздан 155 та овоз олиб, ЮНЕСКО бош директори этиб қайта сайланди.
Марказий банк Ўзбекистонда «QIWI Uzbekistan» электрон пулларнинг чиқарилишига рухсат берди. «Капиталбанк» томонидан мазкур электрон пуллар тизимининг эмитенти сифатида электрон пулларни чиқариш фаолияти йўлга қўйилади.
Қарши шаҳрида 23 йил илгари ҳужжатларда «ўлган» Анвар Жавҳаров нотариус ҳамда шаҳар прокурорини обрўсизлантириш ва уларга туҳмат қилишда айбланиб, суд қилинмоқда. Айбланувчи «фақат ва фақат ўзининг тириклигини исботлашга» урингани, унинг турмуш ўртоғи ҳужжатларни сохталаштириб, уйини сотиб юборганини айтмоқда.
«Зарубежнефть» Jizzakh Petroleum компаниясининг улушини сотиб олишни муҳокама қилмоқда, дея хабар берди «Коммерсантъ». Россиянинг давлат компанияси минтақада нефть ва газ қазиб олиш бўйича кластер шакклантирмоқчи.
Антикоррупция агентлиги ўрганишлари натижасида Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг кўп тармоқли клиникасида 9,7 млрд сўмлик молиявий хато ва камчиликлар аниқланди. Шундан 586,7 млн сўмлик бюджет маблағлари талон-тарож қилинганлигини айтилмоқда. Шифохонанинг мансабдор шахсларига нисбатан жиноий иш қўзғатилган.
2022 йил ҳосилидан пахта етиштириш ва йиғим-теримини Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштиришнинг янги тартиби жорий этилади. Уруғчиликни ривожлантириш маркази таркибидаги пахта-тўқимачилик кластерлари ва элита уруғчилик хўжаликлари имтиёзли кредит олишлари мумкин бўлади.
Президент Шавкат Мирзиёев илк бор нишонланаётган 11 ноябрь — Ўзбекистон касаба уюшмалари куни муносабати билан соҳа ҳодимларига табрик мактуби йўллади. Мактубда сўнгги 5 йилда тизимда амалга оширилган ислоҳотлар билан бирга келгусидаги устувор вазифалар ҳам тилга олинган. Жумладан, давлат раҳбари ҳар қайси корхона ёки ташкилотда албатта касаба уюшмаси фаолият кўрсатиши ва раҳбарлар улар билан яқин ҳамкорликда иш олиб бориши шарт эканлигини таъкидлади.
YouTube контент муаллифларини ҳужумлардан ҳимоя қилиш учун видеолар остидаги дизлайклар сонини яширишни бошлади. Аввалроқ ўтказилган эсперимент шуни кўрсатдики, фойдаланувчилар видеога берилган салбий баҳолар сонини кўрмасалар, уларнинг дизлайк тугмасини босиш эҳтимоли камроқ бўлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг