Беҳзод Мусаев соғлиқни сақлаш вазири лавозимига тайинланди. Ушбу лавомизда ишлаб келган Абдухаким Хаджибаев Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясига ўтиши кутилмоқда.
Скейтбординг, роллер ва скутерда учиш спорт турларини ўз ичига олган «Скейт Ўзбекистон» ассоциациясини тузиш режалаштирилмоқда. Эндиликда ўзбекистонлик скейтбордчилар учун Париж-2024 олимпиадасига 12 та лицензия олиш имконияти мавжуд.
Аввалдан ишлаб чиқилган лойиҳаларсиз дарахт экиш мумкин эмас. Касал дарахтларни кесиш эмас, балки даволаш керак. «Яшил Макон» лойиҳасини амалга оширишда ўтмишдаги хатоларни такрорламаслик учун нима қилиш керак? Дарахт турларини тўғри танлаш, уларни экиш, парваришлаш, ҳисобга олиш ва даволашни ташкил этиш тўғрисида қишлоқ хўжалиги фанлари доктори Зиновий Новицкий мақоласида.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Чилонзор туманидаги Маҳмуджон Ғафуров кўчасида транспорт воситаларининг ҳаракатланиши 10 ноябргача чеклангани ҳақида хабар берганди. Ҳокимликнинг маълум қилишича, йўлда таъмирлаш ишлари яна 5 кун давом этади.
Депутатлар соғлиқни сақлаш вазири лавозимига Беҳзод Мусаев номзодини маъқулладилар. Ҳозирда у бош вазирнинг ижтимоий ривожланиш масалалари бўйича ўринбосари ҳисобланади.
ЖССТ раҳбари Тедрос Гебреисус вакцинация ёрдамида COVID-19 пандемиясини енгиб ўтишининг учта асосий шартини санаб ўтди.
12 та туман ҳокимлари кўчат экишни бошламагани учун огоҳлантириш олиши, Собиқ профилактика инспектори Қува туман ИИБ раҳбарияти устидан ИИВга шикоят қилиши, вилоятларда молия-иқтисодиёт сектори ходимлари мажбуран маҳаллада «ҳоким ёрдамчиси» лавозимига ўтказилаётгани — «Газета.uz»нинг 10 ноябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Республика бўйлаб барча маҳаллаларда «ҳоким ёрдамчиси» лавозимига молия-иқтисодиёт сектори ходимлари мажбурлаб ўтказилаётгани айтилмоқда. Мурожаатчиларнинг сўзларига қараганда, улар ушбу лавозимга ўтишни рад этса, «президентга хиёнат» қилаётганликда айбланиб, ишдан бўшатилиши билан қўрқитилмоқда. Суҳбатга келмаганлар эса ички ишлар органлари томонидан мажбуран олиб кетилаётгани маълум қилинди. Аввалроқ, сайловолди ташвиқоти даврида Шавкат Мирзиёев «ҳоким ёрдамчиси» лавозимига ёшлар орасидан номзодлар танлаб олинишини айтганди.
Тошкентда олтин куз фасли ўз ниҳоясига етмоқда. Октябрь ва ноябрь ойларининг ранг-баранг манзаралари — «Газета.uz» фотожамланмасида.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари Шухрат Вафаев Германиядаги анжуманда «Ўзбекистоннинг амбициялари хом ашё манбаси бўлиб қолишдан кўра кенгроқ» эканлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, мамлакат глобал етказиб бериш занжирларида юзага келган бўшлиқларни тўлдириш учун ишлаб чиқариш ва қайта ишлашнинг бир қисмини ўзига олиши мумкин.
Германияда бўлиб ўтган анжуманда Ўзбекистонда маҳаллийлаштириш ва ўзбек контейнер кранларининг сифати масаласи кўтарилди. Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари Шуҳрат Вафоев фақат ички бозорга йўналтирилган маҳаллийлаштириш ҳақида гапиришдан маъно йўқ эканлигини тан олди. «Биз бунга ўзимизнинг аччиқ тажрибамиздан ҳам, ўша пайтда импорт ўрнини босиш билан шуғулланган бошқа Лотин Америкаси давлатларининг тажрибасидан ҳам амин бўлдик», — деди у.
Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 35,21 сўмга кўтарилиб, 10 715,30 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам кўтарилди.
Ноябрь ойида сабзининг нархи 2021 йил июнь ойи билан таққослаганда 4−5 баробаргача арзонлашди. Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг прогнозларига кўра, нархлар 2022 йил баҳори — кутиладиган янги ҳосилга қадар шу даражада сақланиб қолади.
Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани ҳокимининг Captiva хизмат машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Ҳодиса содир бўлган вақтда туман раҳбари машинада бўлмаган. Май ойида 25 нафар туман депутатидан 24 нафари 311 млн сўмга автомобиль сотиб олишни маъқуллаган. Кенгашнинг фақат бир вакили ушбу харидга қарши чиққан ва шу пулни мухтожларга тарқатишни таклиф қилган.
Собиқ профилактика инспектори Нозимжон Нишонов Қува тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари устидан шикоят қилиб, ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновга видеомурожаат йўллади. ИИБ бошлиғи ўринбосари профилактика инспекторларидан ҳар куни 55 минг сўмлик «ўрта фонд» ундираётгани, кунлик мажбурий режа жорий қилгани ва ходимларни ҳақоратлаб, шахсий манфаатлари йўлида ишлатаётгани айтилмоқда.
Шавкат Мирзиёев «Яшил макон» дастури бўйича кўчат экиш ишлари ҳалигача бошланмагани учун Қўшработ, Каттақўрғон, Томди, Дўстлик, Арнасой, Фориш, Янгиариқ, Шеробод, Термиз, Музработ, Ғузор, Китоб туманлари ҳокимлари қатъий огоҳлантирилганини маълум қилди.
Шавкат Мирзиёев Молия вазирлигига 2022 йилда «Соғлом турмуш тарзи» платформасини (1hls.uz) янада оммалаштириш учун қўшимча 60 млрд сўм ажратиш бўйича топшириқ берди. Маълумотларга кўра, мазкур платформадан фойдаланувчилар бугунги кунда 600 минг нафарга етди, уларга пиёда юргани учун 18 млрд сўм тўлаб берилди.
«Ўзбекнефтгаз» АЖ ўз тарихида илк бор Лондон фонд биржасида 700 млн АҚШ доллари миқдоридаги еврооблигацияларини 7 йил муддатга 4,75% ставкада муваффақиятли жойлаштирди. Халқаро облигациялар 120 дан ортиқ Буюк Британия, АҚШ, Германия, Европа хамда Осиё мамлакатлари инвесторлари орасида тақсимланганлиги айтилмоқда.
Давлат меҳнат инспекцияси Бош прокуратура иш вақтида вафот этган ходими бўйича Меҳнат вазирлиги ва Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармасига тегишли тартибда хабар бермаганлигини маълум қилди. Олдинроқ марҳум ходимнинг отаси қонунда белгиланган нафақа пуллари тўлаб берилмагани сабабли Бош прокуратура устидан судга мурожаат қилганди. Бироқ, ФИБ Миробод туман суди даъво аризасини рад қилган.
Ўзбекистон иқлим ўзгариши жараёнларини тўхтатиш бўйича кўп томонлама саъй-ҳаракатларда фаол иштирок этишга тайёр, деди бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов Глазгода бўлиб ўтган БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича саммитида сўзлаган нутқида.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг