Архив

Ўзбекистонда 300 мингдан ортиқ киши COVID-19 га қарши эмланди
15 апрель 2021, 10:31

Ўзбекистонда 300 мингдан ортиқ киши COVID-19 га қарши эмланди

Ўзбекистонда коронавирусга қарши вакцина билан 300 мингдан ортиқ фуқаро эмланди. 14 апрель куни 43 минг 896 киши вакцина олди.

Халқаро имтиҳон тизимларида юқори балл тўплаган ёшларга харажатлари қоплаб берилади
15 апрель 2021, 09:12

Халқаро имтиҳон тизимларида юқори балл тўплаган ёшларга харажатлари қоплаб берилади

Ҳукумат қарори билан 1 майдан бошлаб 5 та халқаро имтиҳон тизими (IELTS, TOEFL, GMAT, GRE, SAT) бўйича ва 2022 йил 1 январдан бошлаб яна 13 та имтиҳон тизими бўйича имтиҳонларда юқори балл тўплаган ёшларга имтиҳон топшириш харажатлари тўлиқ қоплаб берилади.

IREX 15 йилдан сўнг Ўзбекистонга қайтади
14 апрель 2021, 22:50 1

IREX 15 йилдан сўнг Ўзбекистонга қайтади

Адлия вазирлиги Халқаро тадқиқотлар ва алмашувлар кенгашининг Ўзбекистондаги филиалини давлат рўйхатидан ўтказди. Ташкилот ваколатхонаси 2006 йилда ёпилган эди.

Швецияда Ўзбекистон элчихонаси очилади
14 апрель 2021, 22:34 1

Швецияда Ўзбекистон элчихонаси очилади

Швецияда Ўзбекистоннинг тўлақонли дипломатик ваколатхонаси очилиши кутилмоқда. Элчихонанинг фаолияти Швеция ва бошқа Скандинавия давлатлари билан муносабатларни ривожлантиришга қаратилади. Шу ўринда, Ўзбекистоннинг Афинадаги дипломатик ваколатхонаси фаолияти тугатилади.

Шавкат Мирзиёев Имрон Хон билан онлайн учрашув ўтказди
14 апрель 2021, 21:05

Шавкат Мирзиёев Имрон Хон билан онлайн учрашув ўтказди

Ўзбекистон президенти Покистон бош вазири Имрон Хон билан видеоанжуман шаклида учрашув ўтказиб, икки давлат ўртасида авиақатновларни қайта тиклаш, имтиёзли савдо тўғрисидаги битимни имзолаш, виза режимини соддалаштириш, транспорт-транзит ва бошқа масалаларни муҳокама қилди. Покистоннинг Serene Air компанияси Ўзбекистонга чартер рейсларини бошлашни режалаштирмоқда.

Олтин-валюта захиралари бир ойда қарийб 590 млн долларга камайди
14 апрель 2021, 20:45 1

Олтин-валюта захиралари бир ойда қарийб 590 млн долларга камайди

Апрель ойи бошида Ўзбекистоннинг расмий захира активлари бир ойда 589,1 млн долларга камайиб, 32,6 млрд долларга тушди. Олтин ҳажми ошганига қарамасдан, қимматбаҳо металл нархининг тушиши бунга сабаб бўлди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
14 апрель 2021, 20:20

Жаҳон янгиликлари дайжести

АҚШ ва Буюк Британиянинг Aфғонистондан ўз қўшинларини олиб чиқиши, Қорабоғдаги фожиада Арманистоннинг 4 мингга яқин аскари ҳалок бўлгани, Даниянинг AstraZeneca вакцинасидан бутунлай воз кечгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Андижонда Польша университети филиали ташкил этилди
14 апрель 2021, 18:01

Андижонда Польша университети филиали ташкил этилди

Андижонда Варшава менежмент университети филиали ташкил этилди. Университетда 6 та факультет фаолият олиб боради. Дарслар инглиз, рус ва ўзбек тилларида ўтилади. Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг қобилиятли фарзандлари орасидан грант асосида қабул қилиниши ҳам кўзда тутилган.

Жиззахда 102 ёшли онахон коронавирусга қарши эмланди
14 апрель 2021, 17:53

Жиззахда 102 ёшли онахон коронавирусга қарши эмланди

Жиззах вилоятининг Зарбдор туманида 102 ёшли Суймахол Зулимова коронавирусга қарши эмланди.

«Боруссия Д» — «Ман Сити», «Ливерпуль» — «Реал». Чемпионлар лигаси чорак финал ўйинларига превью
14 апрель 2021, 17:09

«Боруссия Д» — «Ман Сити», «Ливерпуль» — «Реал». Чемпионлар лигаси чорак финал ўйинларига превью

14 апрель куни Европа Чемпионлар лигасининг чорак финал учрашувлари жавоб ўйинлари доирасида «Боруссия Дортмунд» — «Манчестер Сити», «Ливерпуль» — «Реал Мадрид» жамоалари ўртасида футбол баҳслари бўлиб ўтади. Ўйин олдидан «Газета.uz» превьюси.

Фарғонада 28 нафар болани Damas’да олиб кетаётган ҳайдовчи жаримага тортилди
14 апрель 2021, 16:48

Фарғонада 28 нафар болани Damas’да олиб кетаётган ҳайдовчи жаримага тортилди

Фарғона вилояти туманларидан бирида 28 нафар болалар боғчаси тарбияланувчиси Damas’да уйларига олиб кетилаётгани аниқланди. Ҳайдовчи тегишли гувоҳнома ва бошқа рухсатномаларга эга бўлмаган.

Юқори малакали мутахассисларнинг иш топиши муаммо бўлмайди — ЖИДУ ректори
14 апрель 2021, 16:29

Юқори малакали мутахассисларнинг иш топиши муаммо бўлмайди — ЖИДУ ректори

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори Комилжон Каримов нима учун ЖИДУда кўп йиллар давомида коррупция ривожланмаганлиги, ўқув жараёни учун талабалар берадиган «фидбек»нинг муҳимлиги, замонавий меҳнат бозорида керакли кўникмалар ва битирувчиларнинг университет ҳаётидаги ўрни ҳақида. «Газета.uz» интервьюси.

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди
14 апрель 2021, 16:14

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

Долларнинг расмий курси 4 сўмга қимматлади ва жами 10 497 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам бироз қимматлади.

Мактаб ва олийгоҳларда «Молиявий саводхонлик» фани ўқитилади
14 апрель 2021, 15:43

Мактаб ва олийгоҳларда «Молиявий саводхонлик» фани ўқитилади

Президент фармонига асосан умумтаълим мактаблари ўқувчилари ҳамда ОТМ талабалари учун «Молиявий саводхонлик» ўқув курсини фан сифатида жорий этиш кўзда тутилмоқда.

Тошкентдаги ЙТҲда мотоцикл ҳайдовчиси вафот этди
14 апрель 2021, 15:23

Тошкентдаги ЙТҲда мотоцикл ҳайдовчиси вафот этди

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида Nexia ва мотоцикл тўқнашуви оқибатида 30 ёшли эркак ҳалок бўлди.

МСК президент сайловларига тайёргарликни бошлади
14 апрель 2021, 13:47

МСК президент сайловларига тайёргарликни бошлади

Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон президенти сайловига тайёргарлик кўриш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлади. Дастур пандемияни ҳисобга олган ҳолда ҳуқуқий маданият ва сайловчилар фаоллигини ошириш, АКТни сайлов жараёнига жорий этиш ва сайловга тайёргарлик вазифаларини белгилайди.

Самарқандда ўз уйида қиморхона очган шахсга жиноят иши очилди
14 апрель 2021, 12:42

Самарқандда ўз уйида қиморхона очган шахсга жиноят иши очилди

Пайариқ туманида фуқаро ўз хонадонида қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйин ташкил этгани аниқланди. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми билан иш очилиб, у процессуал тартибда ушланди.

Бюджет тақсимотида фуқароларга кўпроқ имконият берилади
14 апрель 2021, 12:15

Бюджет тақсимотида фуқароларга кўпроқ имконият берилади

Май ойидан 14 та туман (шаҳар)да бюджет харажатларининг 5 фоизи жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилади. 1 июлдан жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга ажратиладиган туман (шаҳар)лар бюджетлари қўшимча маблағларининг энг кам миқдори 10 фоиздан 30 фоизга оширилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида онкологик касалликларга чалинганларга ёрдам бериш фонди ташкил қилинади
14 апрель 2021, 11:41 1

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида онкологик касалликларга чалинганларга ёрдам бериш фонди ташкил қилинади

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида онкогемотологик ва даволаш мураккаб бўлган касалликларга чалинган беморларни даволашга кўмаклашиш учун жамғарма ташкил этилмоқда. Фонд тиббий ускуна ва дори-дармонларни, реактивларни сотиб олади ва операция учун хориждан мутахассисларни таклиф қилади.

Чироқчида калтакланган ўқитувчи иши бўйича жиноий иш қўзғатилди
14 апрель 2021, 11:17 1

Чироқчида калтакланган ўқитувчи иши бўйича жиноий иш қўзғатилди

Қашқадарёда уч нафар фуқаро 6 синф ўқувчисига икки баҳо қўйган ўқитувчининг юзини бир неча маротаба уриб, калтаклашган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг