Андижонда яқин танишларини аттестациядан ўтказиш, уч кишини мактаб директори ва ўринбосари лавозимларига тайинлаш масаласини ижобий ҳал қилиши эвазига 8400 долларни олган шахс ушланди. У пулнинг 900 долларини Андижон шаҳар ХТБ бошлиғига олиб бориши кераклигини айтган. Тезкор тадбир давомида ХТБ раҳбари ҳам 900 доллар билан қўлга тушган.
Ғайрат Фазилов ташқи ишлар вазирининг Европа давлатлари билан ҳамкорлик ва халқаро ташкилотлар доирасидаги ўзаро алоқалар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Қирғизистонда юзлаб одамлар 27 ёшли қизнинг турмуш қуриш учун ўғирлаб кетилиши ва кейинчалик унинг ўлдирилиши ортидан норозилик билдириб ҳукумат биноси олдида йиғилишди. Намойишчилар Ички ишлар вазирлиги раҳбарининг истеъфога чиқишини ва «Келинни ўғирлаш» моддаси учун жазони кучайтиришни талаб қилмоқда. Вазиятга бош вазир ва президент аралашди.
Содиқ Тошбоев Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси лавозимига тайинланди.
«Навбаҳор» — «Пахтакор» жамоалари ўртасида бўлиб ўтган ўйиндан сўнг (1:2), наманганлик мухлислар ҳакамларнинг ўйинда чиқарган қарорларидан норози бўлиб, тартибсизликлар юзага келтиришди.
Ўзбекистон маҳаллийлаштириш дастури ҳисобига йил охирига қадар 3 млрд долларлик маҳсулотлар импортини қоплашни режалаштирмоқда, дея хабар берди бош вазир ўринбосари Сардор Умурзоқов. Бунинг учун 2300 дан ортиқ лойиҳаларни амалга ошириш мўлжалланган.
Абдугофур Аҳмедов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси лавозимидан озод этилди.
Тошкент метрополитенининг Сергели йўналишида поезд техник сабабларга кўра тўхтаб қолди. Йўловчилар эстакада орқали эвакуация қилинди. Метро йўналиши бўйлаб автобуслар қатнови йўлга қўйилди.
Тошкент шаҳрида эмланган фуқароларда кузатилган ножўя таъсирларни даволаш учун 4 та шифохона тайёрлаб қўйилгани маълум қилинди. Бунга қадар, СЭС бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков 6 кун ичида республика бўйича 71 нафар фуқарода ножўя таъсирлар қайд этилганини таъкидлаганди.
«Qatar Airways» департаменти раҳбари Салам Ал-Самаррий авиакомпаниянинг Ўзбекистонга парвозларни амалга ошириш ва республиканинг минтақавий аэропортларида жорий қилинган «очиқ осмон» режимидан фойдаланишга юқори қизиқиш билдирди.
4 апрель куни Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида кучли ёғингарчилик ва шамол оқибатида «Сурхон» ва «Ғузор» подстанциялари оралиғидаги ҳаво электр узатиш тармоғининг иккита таянчи қулаган эди. 7 апрель куни мазкур таянчларни тиклаш ишлари якунланиб, электр узатиш тармоғи қайта тикланди.
Маҳаллий кинокомпаниялар томонидан ишлаб чиқарилган фильмларни сақлаш учун «Ўзбекистон миллий кинофонди» ташкил этилади. Фонд бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Президент фармони билан «Зомин» туристик-рекреацион зона ва умуммавсумий курорт ташкил этилади. Ҳудудда электромобиллар учун қувватлаш станциялари, вертолётлар учун учиш-қўниш майдончалари, спортнинг экстремал турлари учун шароит яратилиши режа қилинган.
Сурхондарёда болаларга бақириб, қўпол равишда муомала қилган тарбиячининг видеоси тарқалганидан сўнг, у вазифасидан озод этилди. Ёрдамчи тарбиячига нисбатан интизомий ҳайфсан жазо чораси қўлланди.
Ургутда фуқаро отасига қарашли фермер хўжалиги ерини $14 мингга сотишга уринди. Прокуратура ва ДХХ ходимлари уни пулларни олган вақтида қўлга олишган. Унга нисбатан Жиноят кодексининг фирибгарликка оид моддаси билан иш очилди.
Чоршанба куни Яккасарой туманида самарқандлик фуқаро бошқарувидаги Lacetti Spark ва Matiz машиналари билан тўқнашади. Оқибатда Matiz ағдарилиб, қаршисида турган автобусга урилган. Икки автомобиль йўловчилари тан жароҳати олган ва шифохонага ётқизилган.
Чоршанба куни президент матбуот котиби Шерзод Асадов вазирлик ва идораларнинг матбуот котиблари билан учрашди. «Айрим танқидлар, саволлар очиқ қолаяпти», — деди у. Таъкидланишича, учрашув давомида «президент матбуот котиби билан давлат идоралари матбуот котиблари ўртасида тўғридан-тўғри алоқани йўлга қўйиш механизми келишиб олинган».
Яқин Шарқда 50 млрд туп дарахт экилиши, Туркиянинг Истанбул канали қурилишидан воз кечмаслиги, Эфиопияда жамоалараро тўқнашувда 100 дан ортиқ одамнинг ҳалок бўлгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Шаҳар — бу кўчалар, бинолар, боғлар ва бошқа объектлардан ташкил топган мураккаб механизм. Бу объектларнинг барчасига ўзига мос ном бериш керак. Бу учун аҳоли пунктларига манзиллар реестри керак. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Рақамли ривожланиш департаменти мутахассиси Анвар Джаббаров манзиллар реестри нима эканлиги ва пойтахт манзиллари билан боғлиқ муаммолар ҳақида гапириб беради.
СЭС раҳбари ўринбосари Нурмат Отабеков эмлашдан кейинги ножўя таъсирлар 71 кишида кузатилганини таъкидлади. Уларнинг орасида кўпроқ тана ҳароратининг 37,5 даражадан ортиши ҳамда танадаги оғриқлар қайд этилган. Шу билан бирга, инъекция қилинган жойда қичиш, оғриқ, асабийлашиш, холсизлик ва қўрқиш ҳам кузатилган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг