Архив

Чет давлатларга кириш бўйича талаблар — ТИВ
7 сентябрь 2020, 15:45

Чет давлатларга кириш бўйича талаблар — ТИВ

Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон фуқароларининг чет давлатларга, шу жумладан таълим олиш мақсадида кириш учун қўйилган асосий талабларини эълон қилди.

Ҳар йили ҳавонинг ифлосланишидан 7 млн киши вафот этади — БМТ
7 сентябрь 2020, 14:51

Ҳар йили ҳавонинг ифлосланишидан 7 млн киши вафот этади — БМТ

Пандемия пайтида одамлар транспортдан камроқ фойдалана бошлашди, бу эса ҳавони ифлослантирувчи моддалар концентрациясининг кескин пасайишига олиб келди. Бироқ, БМТ мутахассисларининг таъкидлашича, ҳаво сифати бошқа ифлослантирувчи воситаларга ҳам боғлиқ.

Ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳаво исий бошлайди
7 сентябрь 2020, 13:30

Ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳаво исий бошлайди

Икки кун давомида республика ҳудуди салқин антициклон таъсирида бўлади. Ҳафтанинг иккинчи ярмидагина ҳаво исий бошлайди. Ҳарорат ойнинг шу даври учун хос бўлган иқлимий меъёрдан 3−6 даражага пастроқ бўлади.

Россия билан авиақатновларни тиклаш имконияти тўғрисида — Баҳодир Юсупалиев
7 сентябрь 2020, 13:26

Россия билан авиақатновларни тиклаш имконияти тўғрисида — Баҳодир Юсупалиев

Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбсоари Баҳодир Юсупалиевнинг айтишича, агар касалланиш ҳолатлари камайиб борса, Россия билан авиақатновлар тикланиши мумкин. 5 сентябрдан кейин карантин чораларининг юмшатилишидан сўнг мамлакатдаги эпидемиологик ҳолатни баҳолаш учун вақт талаб этилади.

Қарши махсус прокурори вафот этди
7 сентябрь 2020, 12:57

Қарши махсус прокурори вафот этди

Қамоққа олинганларни сақлаш ва жазони ижро этиш жойларида қонунларга риоя этиши устидан назорат бўйича Қарши прокурори Деҳқонбой Абдуллаев 46 ёшида иккитомонлама пневмониядан вафот этди.

330га яқин мактабларда ўқиш бошланди
7 сентябрь 2020, 12:29

330га яқин мактабларда ўқиш бошланди

6 ойлик танаффусдан сўнг 239 та мактаб анъанавий тарздаги таълим шаклига қайтди. Давлат мактабларида ўқув йили расман 14 сентябрдан бошланади.

Долларнинг расмий курси яна қимматлади
7 сентябрь 2020, 12:14

Долларнинг расмий курси яна қимматлади

АҚШ миллий валютасининг расмий курси яна кимматлаб, 10 274 сўмни ташкил этмоқда. Евро ва рубль курслари арзонлади.

«Пулга бўш койка топишнинг ўзи қийин» — «Навбаҳор» мураббийи Андрей Канчельскис
7 сентябрь 2020, 11:41

«Пулга бўш койка топишнинг ўзи қийин» — «Навбаҳор» мураббийи Андрей Канчельскис

«Навбаҳор» футбол клуби бош мураббийи Андрей Канчельскис коронавирусга чалинганлиги ва шифохоналар бандлиги сабабли дарҳол шифохонага ёта олмаганлиги ҳақида маълум қилди. Канчельскис бир неча кунни меҳмонхонада ўтказиб, кейин хусусий клиникага стационар шароитда даволаниш учун ётқизилган. Унинг коронавирус билан касалланганлиги 28 август куни аниқланган.

Ўзбекистон Россия вакциналарни сотиб олиш имкониятини ўрганмоқда
7 сентябрь 2020, 10:55

Ўзбекистон Россия вакциналарни сотиб олиш имкониятини ўрганмоқда

Ўзбекистон Россияда ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши вакциналарни сотиб олиш имкониятини ўрганиб чиқмоқда, дея хабар берди соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Юсупалиев. Бундан ташқари, Хитой ҳамда бошқа давлатларда ишлаб чиқарилаётган вакциналар клиник синовининг учинчи босқичида иштирок этиш масалалари ҳукумат ва мутахассислар томонидан муҳокама қилинмоқда.

«Дезинфекция туннеллари — коронавирусга қарши энг фойдасиз чора» — ССВ
7 сентябрь 2020, 10:22

«Дезинфекция туннеллари — коронавирусга қарши энг фойдасиз чора» — ССВ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги дезинфекция туннелларининг коронавирусга қарши курашда фойдасиз чора эканлигини тан олди. Вазирлик ушбу профилактик чора инсон организмига салбий таъсир қилиши мумкинлигини ҳам таъкидлади.

COVID-19: 7 та ҳудудда 293 та янги ҳолат қайд этилди
7 сентябрь 2020, 01:31 1

COVID-19: 7 та ҳудудда 293 та янги ҳолат қайд этилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги кун давомида 293 та коронавирус ҳолати аниқланганини хабар қилди. Янги ҳолатлар 7 та ҳудудда қайд этилди.

Кун давомида 295 та коронавирус ҳолати аниқланди
6 сентябрь 2020, 01:02

Кун давомида 295 та коронавирус ҳолати аниқланди

5 сентябрь куни Ўзбекистонда 295 та коронавирус ҳолати аниқланди.

«Коррупция даражаси — мамлакат тараққиёти ва демократиясининг кўрсаткичи ҳисобланади» — Aкмал Бурханов
5 сентябрь 2020, 14:00 1

«Коррупция даражаси — мамлакат тараққиёти ва демократиясининг кўрсаткичи ҳисобланади» — Aкмал Бурханов

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Aкмал Бурханов «Газета.uz»га берган интервьюсида олдин эгаллаган лавозимларида учраган коррупция ҳолатлари, Ўзбекистонда коррупцияни қўзғатувчи омиллар, қонунчиликда қандай бўшлиқлар борлиги ва агентлик давлат бюджетини талон-тарож қилиш ҳолатлари билан қандай курашиши ҳақида сўзлаб берди.

1 килограмм пахта биринчи теримда 1000 сўм, иккинчи теримда 1400 сўм этиб белгиланди
5 сентябрь 2020, 13:39 1

1 килограмм пахта биринчи теримда 1000 сўм, иккинчи теримда 1400 сўм этиб белгиланди

Бу йил 1 килограмм пахта биринчи теримда 1000 сўм, иккинчи теримда 1400 сўм бўлади. Теримчилар ишчи шартномасини тузмасдан туриб далага чиқарилмайди.

Булочкалар тайёрлаймиз
5 сентябрь 2020, 10:30

Булочкалар тайёрлаймиз

Саримсоқпиёзли булочкалардан тортиб, ширин булочкаларгача — таъбингиз истаган барча булочкалар рецептларини Zira.uz тайёрлаб қўйган рўйхатдан топишингиз мумкин.

Кун давомида 278 кишида коронавирус аниқланди (ҳудудлардаги ҳолат)
5 сентябрь 2020, 01:42 1

Кун давомида 278 кишида коронавирус аниқланди (ҳудудлардаги ҳолат)

Ўзбекистонда расман тасдиғини топган коронавирус ҳолатлари сони 43 мингдан ошди. Кун давомида 278 кишида инфекция аниқланди.

«Кечалари кўзларимни юмолмадим». Президент — Фатхулла Маъсудов вафоти тўғрисида
4 сентябрь 2020, 23:55

«Кечалари кўзларимни юмолмадим». Президент — Фатхулла Маъсудов вафоти тўғрисида

Шавкат Мирзиёев 30 август куни вафот этган Ўзбек Миллий академик драма театри директори Фатхулла Маъсудовни қутқаришга уринишлар ҳақида гапирди. «Кечалари кўзларимни юмолмадим», деди президент.

ШҲТ, МДҲ ва КХШТ илк бор терроризмга қарши кураш бўйича қўшма ўқувлар ўтказади
4 сентябрь 2020, 23:35

ШҲТ, МДҲ ва КХШТ илк бор терроризмга қарши кураш бўйича қўшма ўқувлар ўтказади

Ўзбекистон мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов ШҲТ, МДҲ ва КХШТ мудофаа маҳкамалари раҳбарлари мажлисида иштирок этди. Ушбу ташкилотлар илк бор терроризмга қарши кураш бўйича қўшма ўқувлар ўтказишни режалаштирмоқда.

ОТМларда анъанавий таълим шакли иккинчи семестрдан бошланиши мумкин
4 сентябрь 2020, 21:42

ОТМларда анъанавий таълим шакли иккинчи семестрдан бошланиши мумкин

Ўзбекистон ОТМларида анъанавий таълим шакли келгуси йилнинг январь-февраль ойларида — иккинчи семестр бошланиш вақтида қайта тикланиши мумкин.

Хоразмда қимор ўйнаётганда ушланган шахслар ИИБ ходимларини куч ишлатганликда айбламоқда
4 сентябрь 2020, 20:58

Хоразмда қимор ўйнаётганда ушланган шахслар ИИБ ходимларини куч ишлатганликда айбламоқда

Хоразм вилояти Шовот туманида ички ишлар ходимлари қимор ўйнаётган 21 нафар фуқарони қўлга олган ва қиморга тикилган 43 млн сўмдан ортиқ қийматдаги пуллар мусодара қилинган. Қўлга олинганлардан бир неча нафари ички ишлар вазирига видеомурожаат йўллаб, ўзларига нисбатан куч ишлатилганлигини иддао қилган ва таналаридаги жароҳатларни кўрсатишган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг