Коронавирусга тест топшириш учун қаерга мурожаат қилиш керак? Ҳудудлар кесимида коронавирус инфекциясига лаборатор таҳлил оладиган марказларнинг манзили ва телефон рақамлари.
Шавкат Мирзиёев Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг собиқ президенти Сума Чакрабарти Ўзбекистоннинг «Дўстлик» ордени билан мукофотлади.
Коронавирус инфекциясига чалинган 56 ёшли қашқадарёлик бемор (эркак киши) ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди. COVID-19 асоратларидан вафот этганлар сони 64 нафарга етди.
Коронавирус беморлари сони 281 нафарга ортиб, жами 13872 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатлар Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон, Қашқадарё, Самарқанд, Навоий, Наманган ва Жиззах вилоятларида қайд этилди. Шундан 156 нафари аҳоли орасида.
«Шум бола» ва «Суюнчи» фильмларида бош ролларни ижро этган актёр Абдурайим Абдувахобов 57 ёшида оламдан ўтди.
13 июль куни Ўзбекистонда 594 та коронавирус ҳолати қайд этилиб, умумий кўрсаткич 13591 тага етди. Янги ҳолатларнинг 272 таси карантин муассасаларида, 322 таси эса аҳоли орасида аниқланди.
Тошкентда қандли диабети бўлган 60 ёшли эркак коронавирус туфайли оламдан ўтди. Жами ўлим кўрсаткичи 63 тага етди.
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев карантин режими яна икки ҳафтага узайтирилиши ҳамда июль ойида эҳтиёжмандларга 42,5 минг тенгедан тўланишини маълум қилди.
Дунёдаги биринчи COVID-19 вакцинаси Россияда клиник синовлардан муваффақиятли ўтди. Синовларда вакцинанинг инсон учун зарарсиз экани аниқланди. Биринчи кўнгиллилар гуруҳи 15 июль куни касалхонадан чиқарилади.
Республика махсус комиссиясининг қарорлари нима сабабдан тўлиқ эълон қилинмаётганига изоҳ берилди. Хусусан, айрим бандлар давлат манфаатлари ва хавфсизлигига алоқадор бўлгани учун ошкор қилинмаслиги айтилди.
Александра Колесниченко Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори этиб тайинланди.
ЖССТ коронавирус инфекциясининг кунлик тасдиқланиш ҳолати яна рекорд даражада ошганини маълум қилди — кунига 230 мингдан ортиқроқ. Дунё бўйича умумий қайд этилган касаллик ҳолатлари 12,93 млн, вафот этганлар сони эса 570 мингдан ошди.
Евроиттифоқ ва Франция тараққиёт агентлиги Самарқандда тиббиёт чиқиндиларини хавфсиз йўқ қилиш лойиҳаси учун 1,5 млн евро миқдорида маблағ ажратди.
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги 100 мингдан зиёд эҳтиёжманд оилалардан иборат рўйхатни шакллантирди. Рўйхатга киритилмаган, бироқ озиқ-овқат, дори-дармонга эҳтиёжи бўлган оилаларга 1197 ва 71−203−01−21 рақамларига қўнғироқ қилиш тавсия этилди.
Коронавирус ҳолатлари 167 тага кўпайиб, жами 13360 нафарга етди. Янги ҳолатларнинг 83 нафари Карантин марказида, 75 нафари Тошкент шаҳрида ва 9 нафари Навойи вилоятида аҳоли орасида аниқланди.
«Махсус комиссиянинг тузилиши ва унинг ваколатлилиги борасида иккиланишга ўрин йўқ», — адлия вазири ўринбосари Музраф Икрамов махсус комиссиянинг тузилиши ва пандемия шароитида чекловлар киритиш бўйича қарорларни қабул қилиш ваколати мамлакат Конституцияси ва қонунчилигига тўла мос келишини маълум қилди.
Тошкентда қандли диабет ва жигар церрози билан оғриб келган 65 ёшли бемор аёл коронавирусга чалиниб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди. Ўзбекистонда COVID-19 туфайли оламдан ўтганлар сони 62 нафарга етди.
ЎзА директорининг ўринбосари ва таниқли блогер Хушнудбек Худойбердиев янги лавозимга тайинланишини уни «зарарлантириш» учун ҳаракат деб ўйламаслигини таъкидлади. Унинг фикрига кўра, бунга ОАВ соҳасига «янги қон» олиб кириш сифатида қараш керак.
Коронавируснинг енгил шакли кузатилаётган беморларни уй шароитида даволаш бўйича қўлланма тасдиқланди. Унда айтилишича, бундай беморларга фақатгина симптоматик даволаниш тавсия қилинади. Жумладан, кўп суюқлик ичиш, иситма туширувчи дориларини қабул қилиш, агар лозим бўлса, бронхолитик ва бурунга томизиш учун дори воситаларидан фойдаланиш мумкин. «Енгил» беморларга антибиотиклар билан даволаниш тавсия этилмайди.
Президент сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020−2030 йилларга мўлжалланган концепциясини тасдиқлади. Унга кўра, мамлакат сув хўжалиги соҳасида 10 йилда қатор кўрсаткичларини яхшилаб, сув ҳисобини юритишда рақамли технологияларни жорий этади. Концепция ижроси устидан парламент ва жамоатчилик назорати ўрнатилади. Шунингдек, Сув кодекси ишлаб чиқилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг