Республика махсус комиссияси қарори билан 13 июлдан 1 августга қадар республика миқёсида ҳар шанба ва якшанба кунлари автотранспорт воситаларининг ҳаракати тўлиқ тўхтатилади. Дам олиш кунлари аҳолига «ўзини ўзи яккалаш» ҳаёт тарзига қатъий риоя этиш тавсия этилди.
Ҳукумат қарори билан Сарвар Ашуров ва Дилнозахон Каттаханова Ёшлар ишлари агентлиги директори ўринбосарлари этиб тайинланди.
Ўзбекистонда январь-июнь ойлари давомида 2388 та йўл транспорт ҳодисалари содир этилган. 2019 йил ушбу даврга нисбатан ЙТҲларнинг сони 7 фоизга камайган. Аксарият ЙТҲлар пиёдалар белгиланмаган жойдан кесиб ўтиши ва ҳайдовчилар томонидан белгиланган тезликка риоя қилмаслик сабабли юзага келган. Республика бўйлаб энг кўп ЙТҲ пойтахтда, Фарғона ва Тошкент вилоятларида қайд этилган.
Tesla акцияларининг ўсиши ҳисобига Илон Маскнинг бойлиги 6,1 млрд долларга кўпайди ва у дунёнинг энг бой одамлари рўйхатида Уоррен Баффет билан бирга яна тўрт миллиардерни ортда қолдирди.
Туркия президенти Истанбулдаги Авлиё София ибодатхонасини музей мақомидан маҳрум қилди. Эндиликда, ибодатхона яна масжид сифатида ишлатилади ва 24 июль куни ўз фаолиятини бошлайди. Ибодатхона 1985 йили ЮНEСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган.
Июль ойининг бошидан бери Ўзбекистонда яна Facebook га кириш билан боғлиқ муаммолар кузатилмоқда. Ушбу фонда VPN дастурларининг оммавийлиги яна ўсди. «Газета.uz» муаммо нимада эканлигини аниқлашга ҳаракат қилди.
Тошкентда коронавирус аниқлаган 50 ёшли аёл вафот этди. Бу мамлакатда COVID-19 билан касалланган беморлар орасида қайд этилган 55-ўлим ҳолати.
Коронавирус беморлари сони 179 нафарга ортиб, жами 12206 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатлар Карантин маркази, Тошкент шаҳри, Навоий вилояти ва Қорақалпоғистонда қайд этилди. Шундан 43 нафари аҳоли орасида.
Ўзбекистонда аниқланган коронавирус ҳолатлари сони 12027 тага етди. Кун давомида 463 та ҳолат, жумладан 268 та карантин муассасалари, 195 таси эса аҳоли орасида аниқланди.
Навоий вилояти Санитария-эпидемиология осойишталик марказининг бош шифокори ҳибсга олинди. Марказ мансабдор ва моддий жавобгар шахслари қарийб 510 млн сўмлик товар моддий бойликларини ўзлаштириш ва талон-торож қилганликда айбланишмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура жиноят ишини қўзғатди.
Афғонистонлик ёш хотин-қизлар Термиз шаҳридаги Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказида қишлоқ хўжалиги бўйича таҳсил оладилар. Лойиҳа доирасида Афғонистондан келган 50 нафар аёллар Қозоғистон ва Ўзбекистон университетларида ўқиши кўзда тутилган.
Коронавирус ҳолатлари 134 тага кўпайиб, жами 11857 нафарга етди. Янги ҳолатларнинг 32 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 102 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида аниқланди.
Коронавирус инфекциясига чалинган 67 ёшли термизлик бемор (эркак киши) миокард инфаркти, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди. COVID-19 асоратларидан вафот этганлар сони 53 нафарга етди.
Швейцариянинг Ньон шаҳрида жойлашган UEFA қароргоҳида Европа Чемпионлар Лигаси 2019/20 йилги мавсумининг финал босқичи доирасида бўлиб ўтадиган баҳсларга қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Қуръа натижаларига кўра, финал ўйинида Аталанта, ПСЖ, Лейпциг ва Атлетико Мадрид жамоларидан бири аниқ қатнашади.
2001−2004 йиллар мобайнида Қарши-Хонобод базасида бўлган Америкалик ҳарбийлар заҳарли моддалар ва радиация таъсирига учраган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги махфий ҳужжатлар ошкор этилди. Маълумотга кўра, ҳарбийларнинг базага жойлаштирилишидан олдин ушбу ҳудудда Собиқ Иттифоқ ракеталари йўқ қилинган.
Президент қарори билан Ёшлар Иттифоқи раиси лавозимида ишлаб келаётган ва энг ёш Сенат аъзоси Алишер Саъдуллаев янги ташкил этилган Ёшлар ишлари агентлиги директори этиб тайинланди.
Шарқий Қозоғистондан кираётган бироз салқин ҳаво оқими Ўзбекистонда кундузги ҳароратнинг пасайишига олиб келди. Дам олиш кунлари ҳарорат сақланиб туради. Жума ва шанба кунлари пойтахтда ва Тошкент вилоятида, шунингдек, Фарғона водийсида момақалдироқ ва ёмғир ёғиши кузатилиши мумкин.
Ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилишда айбланган ҳоким ўринбосари Бахтиёр Мамадалиев биринчи инстанция судида айбсиз деб топилди.
Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасида тўпланиб қолган 3746 нафар Ўзбекистон фуқаролари «Жибек жоли» — «Ғишт-Кўприк» назорат-ўтказиш пунктидан ўтказилиб мамлактга қайтган. ТИВ маълум қилишича, ҳозирда давлатлараро чегарани кесиб ўтишда муаммолар йўқ ва фуқароларнинг тўпланиб қолиши кузатилмаяпти.
10 июль санасидан автобуслар ҳаракати ва 13 июль кунидан маҳаллий йўналишлардаги поездлар ва авиа қатновлар ҳам тўхтатилади. Шунингдек, фақатгина Республика махсус комиссияси томонидан тасдиқланган хорижий давлатлардаги Ўзбекистон фуқароларини ватанга олиб келиш бўйича репатриацион рейслар бажарилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг