Президент фармони билан Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий стратегияси тасдиқланди. Унда Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги халқаро рейтинг ва индексларда ТОП-50 қаторига киришини таъминлаш устувор вазифалардан этиб белгиланди.
Халқаро молия корпорацияси (IFC) «Ипотека-банки» нинг хусусийлаштирилишини қўллаб-қувватлаш ҳамда Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнесни кредитлаш кўламини кенгайтириш учун 35 млн доллар эквивалентида, миллий валютадаги заёмни тақдим этади.
Коронавирус ҳолатлари 35 тага кўпайиб, жами 6535 нафарга етди. Янги ҳолатларнинг 21 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 6 нафари Тошкент вилоятида, 5 нафари Тошкент шаҳрида ва 3 нафари Сирдарё вилоятида қайд этилган. Кун давомида мамлакатда 74 та янги COVID-19 ҳолати тасдиқланди.
Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев мамлакатда жиноий авторитет ҳисобланадиган Азиз Батукаевни ноқонуний равишда озод қилганлиги учун коррупцияда айбланиб, 11 йил ва 2 ой қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Сардоба туманида яшовчи аёллар Гулистонда май ойида туғилган чақалоқни 18 минг долларга сотмоқчи бўлганда қўлга олинди.
2020/2021 ўқув йили учун магистратурага кириш имтиҳонлари 3−20 август кунлари ўтказилади.
Деҳқон хўжалиги учун ер участкаларини мерос қолдириладиган умрбод эгалик ҳуқуқи билан ажратиб бериш тартибини бекор қилиш режалаштирилмоқда. Ерларни қишлоқ хўжалиги турига қараб 5 йилдан 50 йилгача ижарага бериш таклиф этилади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев икки томонлама музокаралар ўтказиш ҳамда Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этиш учун Москвага жўнаб кетди.
24 июндан хоҳловчиларга коронавирусга тестни нодавлат тиббиёт муассасаларида пулли асосда топширишга рухсат берилди. Лаборатор таҳлил учун намуна (суртмалар) тиббиёт ташкилоти, иш ва яшаш жойи ёки махсус автотранспортда олиниши мумкин.
Январь ойида аввал машинаси, сўнгра ўзининг жасади топилган такси ҳайдовчисини ким ўлдиргани маълум бўлди. Гумонланувчининг бошқа жиноятлари ҳам фош қилинди.
Дунё бўйлаб аниқланган коронавирус ҳолатлари 9 млндан ошди. Бунда, 4,5 млн нафар бемор COVID-19 инфекциясидан соғайган ва 472 минг нафари эса ҳаётдан кўз юмган. Шунингдек, АҚШ, Бразилия ва Россияда энг кўп коронавирус билан зарарланиш ҳолатлари қайд этилган.
1 июлдан бошлаб ноширлик фаолияти учун лицензия, матбаа фаолияти учун рухсатнома талаб этилмайди. Тадбиркор ноширлик ёки матбаа фаолиятини бошлаганидан кейин 10 кун ичида Давлат хизматлари марказлари орқали АОКАга хабарнома юбориши кифоя бўлади.
АҚШ президенти Дональд Трамп йил охиригача чет эллик мутахассислар ва мавсумий ишчилар учун иш визаларини беришни вақтинчалик тўхтатиб қўйди. Трамп пандемия даврида устувор ўринда америкаликларни иш билан таъминлаш мақсадида ушбу қарорни қабул қилган.
Коронавирус беморлари сони 39 нафарга ортиб, жами 6500 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатларининг 15 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 13 нафари Тошкент шаҳрида, 11 нафари Сурхондарё вилоятида қайд этилди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 23−24 июнь кунлари амалий ташриф билан Россияда бўлади. Давлат раҳбари Буюк Ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан тантанали тадбирларда иштирок этиши маълум бўлди.
Uzbekistan Airways хориждаги Ўзбекистон фуқароларини ватанга қайтариш мақсадида 22 июндан 5 июль кунига қадар амалга ошириладиган чартер авиақатновларининг навбатдаги жадвалини эълон қилди.
2020 йил учун Ҳаж мавсуми хорижий мамлакатлар зиёратчилари учун бекор қилиниб, Саудия Арабистони ичида бўлиб турган фуқаролардан иборат зиёратчилар учун чекланган миқдорда ташкил этилади.
Ўзбекистонда кун давомида 146 кишида коронавирус аниқланиб, жами ҳолатлар сони 6461 тага етди. Уларнинг 4450 нафари соғайган, 1992 нафари даволананишда. 4 беморнинг аҳоли ўта оғир.
«Халқ банки» Ёзёвон филиали пул омборидан йўқолган 100 минг долларни банк бошқарувчиси, бош ҳисобчи ва касса мудири ўғирлагани маълум бўлди. Уларга нисбатан суд ҳукми ўқилди.
Ҳудудлардаги барча бозорлар дезинфекция ишларини амалга ошириш учун ҳар ҳафтада бир маротаба ёпилади. Шунингдек, супермаркет ва бошқа йирик дўконларда санитария-эпидемиологик назорат кучайтирилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг