Соғлиқни сақлаш соҳаси мутахассисларининг фикрига кўра, ижтимоий масофаланиш (social distancing) — коронавирус тарқалишининг олдини олишда энг муҳим чора. Ижтимоий масофаланиш нима ва унга қандай риоя қилиш керак?
Швейцариядан келган фуқарода COVID-19 аниқланди. Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тасдиқланганлар сони 42 нафарга етди.
Жамоат жойларида ниқобсиз бўлган шахслар 23 мартдан огоҳлантирилади, 25 мартдан эса жаримага тортилади.
22 март кунидан Тошкентда жамоат транспорти қатнови тўхтатилади. Шаҳар бўйлаб дезинфекция қилинган таксилар қатнайди.
Қашқадарё вилоятида карантиндан қочган бир эркак қўлга олинди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатиш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Жаҳон банки Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга 500 млн доллар ажратди. Лойиҳа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг сифати ва ассортиментини яхшилайди ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ички ва ташқи бозорларда иштирокини оширади.
Ўзбекистонда яна тўрт фуқарода коронавирус инфекцияси тасдиқланди. Вирус юқтирганлар сони 41 нафарга етди.
Самарқанд вилоятида ташкил этилган карантин марказидан қочган Тошкент вилояти Паркент туманида яшайдиган фуқаро ушланди. Унга нисбатан жиноий иш қўзғатилди.
Ташқи ишлар вазирлиги Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси бошлиғи — матбуот котиби тайинланди.
ИИВ фуқаролардан коронавирусга чалиниш хавфи борлиги учун Тошкент вилояти ва бошқа ҳудудлардаги дача участкаларига бормай туришни сўради.
Эндиликда, тиббий ниқоб ишлаб чиқариш, тайёрлаш ҳамда уни реализация қилиш учун лицензия талаб этилмайди.
Ўзбекистонда бўлиб турган хорижий фуқароларнинг визаси автомат равишда 5 майга қадар узайтирилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазиятни ёритиб бориш учун расмий сайтни ишга туширди. Сайтда ҳар кунлик ҳисобот, инфекциядан ҳимояланиш учун тавсиялар ва зарур маълумотлар эълон қилинади.
Ўзбекистон президенти фармони билан Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров «Дўстлик» ордени билан мукофотланди.
Ўзбекистонда коронавирус аниқланган ҳолатлар 37 тага етди.
21−26 март кунлари Ўзбекистон фуқароларини мамлакатга қайтариш учун чартер рейслар амалга оширилади.
Суд 2005 йилда Ўзбекистоннинг биринчи президентини судга берган Чўян Маматқуловни тўлиқ оқлади. Ҳуқуқ ҳимоячиси конституцион тузумга тажовуз қилиш, фирибгарлик, одам ўғрилаш ва бошқа жиноятларда айбланган эди.
Бухорода Nexia 3 автомобилига ўрнатилган газ баллони портлашидан уч киши ҳалок бўлди, икки киши жароҳатланди. Қашқадарёда эса сомсахонадаги газ баллони портлаши натижасида етти киши, жумладан, тўрт мижоз жароҳат олди.
Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросим сингари оммавий тадбирлар ўтказилиши тақиқланди. Шунингдек, кўнгилочар объектлар, жумладан, чойхона ва ошхоналар фаолияти тўхтатилади.
Ўзбекистон бош санитар врачи Баҳром Алматов коронавирус бўйича мамлакатдаги вазият, ушбу инфекциянинг олдини олиш ва бошқа саволларга жавоб берди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг