Президент қарорига мувофиқ, Банк-молия академияси Ўзмиллийбанк тасарруфига ўтказилиб, у академиянинг таъсисчиси этиб белгиланди.
UFC президенти Дана Уайт чемпион Ҳабиб Нурмагомедов ва расмий даъвогар Тони Фергюсон ўртасидаги жанг келаси йилнинг илк чорагида ўтказилишини маълум қилди.
Самарқандда етим болани калтаклаган безориларга тегишлича 12 ва 11 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Парламентда Вазирлар Маҳкамасининг «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» Давлат дастурининг 2019 йил учинчи чорагидаги бажарилишининг бориши тўғрисида"ги ҳисоботи эшитилди.
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда амалий ташриф билан бўлиб турган Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушевни қабул қилди.
Ўзбекистон ҳудудига Ғарбий Қозоғистон орқали Урал районлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво оқими кириб келади.
Ўзбекистон ва Буюк Британия «Брексит» содир бўлган тақдирда икки давлат алоқалари узилиб қолмаслиги учун шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги келишувни имзолади.
Россиядан депортация қилинган икки нафар Ўзбекистон фуқароси самолёт ҳожатхонасида сигарет чеккан учун Екатеринбург-Тошкент рейсидан четлаштирилди. Энд улар ўз ҳисобларидан чипта сотиб олишлари керак.
Бир ой олдин Қарши шаҳридаги «Нуристон» маҳалласида ичимлик қуви қувури тешилган. Маҳалла аҳли мутасаддиларни бепарволикда айблади.
Сахи Сапармухамедович Аннакличев Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Самарқандда етим боланинг калтаклангани тасвирланган видео юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Боланинг онаси қариндошларига уни тарбиялаб қўйиш мақсадида калтаклатгани маълум бўлди.
Шавкат Мирзиёев макроиқтисодий кўрсаткичлар, солиқ-бюджет сиёсати, давлат бюджетининг жорий йилда кутилаётган ижроси ва 2020 йилга мўлжалланган параметрлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди.
Навоий шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими ходимлари томонидан шаҳар марказий кўчаларида тезкор рейд тадбирлари ўтказилди ва икки кишига жарима қўлланилди.
«Ўзини Сирдарёга ташламоқчи бўлган қиз қутқариб қолинди» сарлавҳали хабар Тўрақўрғон туман ХТБ томонидан ўрганиб чиқилди. Қиз отасини кўргани кетаётиб, Сирдарё кўприги устида тўхтаган, аммо унинг нияти сувга ташлаш бўлмаган.
Миллий гвардия ходимига бўйсунмаслик ва бунга оммавий даъват қилиш жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоққа сабаб бўлиши мумкин.
Собиқ «Абу Сахий» бозорида беш нафар юк ташувчи ўртасидаги жанжалда бири бошқасини метал полювгич дастаси билан уриб ўлдирди.
Европа тикланиш ва тараққиёт банки Андижонда Ўзбекистондаги иккинчи идорасини очди. У асосан кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлайди.
Тошкентдаги тўққизта ИИО фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси кўриш бурчаги 360 даражали «одам танийдиган» камералар ўрнатилган автобусларга эга бўлди.
Тошкент шаҳрида ИИБ ходимининг хизмат машинасида дастлаб қоида бузгани, сўнг авария ҳолатини юзага келтиргани тасвирланган видео тармоққа жойланди.
Пойтахтнинг Яшнобод туманида учта машина тўқнашуви натижасида 19 ёшли ўсмир йўловчи ўлди, ҳайдовчилардан бири жароҳатланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг