Қорақалпоғистоннинг Кегейли тумани таркибида яна бир туман ташкил этилади.
Андижон вилоят бош имом-хатиби Нуриддин Холиқназаров Тошкент шаҳар бош имом-хатиби лавозимига тайинланди.
Ўзбекистонлик профессионал боксчи Шаҳрам Ғиёсов колумбиялик рақиби Дарли Пересни 30 сония ичида мағлубиятга учратди (+видео).
«Шарғункўмир» корхонасининг 200 га яқин кончиси иш ташлади. «Ўзбекистон темир йўллари» 9 нафар мутасадди раҳбарнинг лавозимидан озод этилганини маълум қилди.
Шерзод Қудратхўжаев, Адҳам Ибодуллаев ва бошқалар Марказий сайлов комиссиясининг янги аъзолари этиб сайланди.
Президент, унинг оила аъзолари ҳамда хорижий давлатлар раҳбарларини қўриқлаш Президент давлат хавфсизлик хизматига ўтказилмоқда. Бу вазифаларни ДХХ бажариб келаётган эди.
2019/2020 ўқув йилида олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга кириш учун ўтказилган тест синовларининг якуний натижалари эълон қилинди.
«Мактабни ўзгартирмасдан туриб, одамни, жамиятни ўзгартириб бўлмайди», — деди президент Шавкат Мирзиёев.
«Инвесторларга палов билан меҳмон қилиш эмас, аниқ қонун ва имкониятлар керак». Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев ишламаётган қонунлар, инвестициялар билан боғлиқ муаммоларни санаб ўтди.
Атом энергиясидан фойдаланиш тўғрисидаги қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Андижонда шифокор ҳаётига тажовуз қилиб, устига бензин сепган шахсга нисбатан ўлдириш билан қўрқитиш ва бошқа моддалар бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Сенаторлар хотин-қизларни тазйиқлар ва зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишга қаратилган қонунни маъқуллади. Ҳужжатда жамиятда хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликларга тоқатсиз муҳитни яратиш кўзда тутилган.
Қуёш фотоэлектрик станциялари ва қуёш сув иситиш қурилмаларини сотиб олишда давлат қисман конпенсация тўлайди. 2030 йилгача қайта тикланувчи энергия манбалари улушини электр энергиясини ишлаб чиқариш умумий ҳажмининг 25 фоизидан кўпроғига етказиш топширилди.
Сенаторлар хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ кафолатлари тўғрисидаги қонунни маъқуллади. Ҳужжатда эркаклар ва аёллар ишга қабул қилишда, жамият ва давлат ишларини бошқариш ҳамда оилавий муносабатларда тенг ҳуқуқларга эга эканлиги белгиланди.
«Афросиёб» поездлари чипталарини сотиш бўйича шаффоф бўлмаган тизим мамлакат фуқаролари ва сайёҳларнинг эътирозларига сабаб бўлмоқда. Никита Макаренко тезюрар поездлар чипталари тақчиллиги атрофида юзага келган «хуфиёна» механизмлар ҳақида ҳикоя қилади.
Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитасининг кафолати хати инобатга олиниб, 10 нафар аёл жазодан муддатидан олдин озод қилинди.
Йил бошидан буён «Ўзнефтгазинспекция» қарийб 40 млрд сўмлик 40 млн куб метр табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлади.
Франция элчиси Виолен Бийет де Вильмор Ўзбекистондаги фаолиятини якунламоқда.
2020−2021 ўқув йилидан бошлаб 39 та немис, француз, испан, япон, корейс ва хитой тилига ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этилади.
Ўзбекистон банклари 21 август куни аҳолига 15 млн доллардан зиёд валюта сотди, уларнинг қарийб 10 млн доллари нақд пул кўринишида.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг