Ҳукумат қарори билан Судьяларнинг ҳаёти ва соғлиғини давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Тўйларда қўшиқчилик, сухандонлик, видео-тасвирчилик билан шуғулланаётганларнинг қай даражада қонуний фаолият кўрсатаётгани ҳақидаги саволларга жавоб берилди.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 178-моддасига тузатишлар киритилди ҳамда қалбакилаштирилган ва муддати ўтган товарлар мусодара қилиниши белгиланди.
Фарғона вилоятида 792 нафар фуқаронинг тадбиркорлик фаолияти қайта тикланди ҳамда улардаги 5,3 миллиард сўм солиқ қарзи ҳисобдан чиқарилди.
Ҳукумат қарори билан дори воситаларининг Ўзбекистондан ташқарида амалга оширилган рўйхатдан ўтказиш натижаларини тан олиш тартиб-таомили тасдиқланди.
Қорақалпоғистонлик ёш дастурчи Дамир Асаматдинов 5 ёшдан юқори ёшдагилар учун мўлжалланган «Emoji Math» номли мобиль қурилмалар учун ўйин дастури ишлаб чиқди.
Ўзбекистонда хорижий валютани миллий валютага конвертация қиладиган Diebold Nixdorf концернига тегишли CINEO C4560 русумидаги замонавий банкоматлари ўрнатилади.
Республика олимпия захиралари коллежида «Билайн Ўзбекистон» компанияси кўмаги билан узунлиги 50 метр, кенглиги 25 метрни ташкил этувчи сув ҳавзаси барпо этилди.
Трамадол ва зопиклон («соннат») муомалада бўлиши тақиқланган ва чекланган гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар рўйхатига киритилди.
Риштон туманида уйдаги печ мўрисига қушлар уя қургани сабабли икки киши ис газидан заҳарланиб, вафот этди.
Қорақалпоғистондаги ЙТҲ натижасида уч киши ҳалок бўлди ва бир киши жароҳатланди.
Наманган вилоятининг Чортоқ туманида автобус ағдарилиб кетди, бунга рессор синиши сабаб бўлди.
Германия канцлери Ангела Меркель 2021 йилда янги муддатга қайта сайланмасликка қарор қилди.
«Шахсан мен учун бу жуда ноқулай ва уятли ҳолат. Чунки менинг ўринбосарим президентимиз олиб бораётган сиёсатга қарши иш қилди», — деди бош вазир Оққўрғондаги ҳодиса юзасидан.
Туркиянинг «Вahadir kul mimarlik inshaat taah.tic.ve san» LTD компанияси Ўзбекистонда янги технологиялар ва енгил конструкциялар асосида лойиҳалаштирилган объектлар қуришни таклиф этди.
Қорақалпоғистоннинг Шуманай туманида Nexia автомобили поезд билан тўқнашди.
Ўзбекистон делегацияси Эронда «Хаф — Ҳирот» янги темир йўл тармоғи инфраструктураси ва Чоҳбаҳор денгизи порти имкониятлари билан танишди.
«Оила» маркази директори Дилором Тошмуҳаммедова Олий Мажлис Сенати аъзоси этиб сайланди.
Иқтисодий судлар тўққиз ой давомида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фойдасига 772,7 млрд сўмдан зиёд маблағни ундириб берди.
Жаир Болсонаро Бразилиянинг янги президенти бўлди. Ўзбекистон президенти уни сайлангани муносабати билан табриклади.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг