Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалари қўмитасининг мажлисида Миллий гвардиянинг қўшимча ҳуқуқий таъсир чорасини берувчи ваколат механизмлари жорий этилиши кўриб чиқилди.
Суд Юнусобод туманинг собиқ ҳокими Бахтиёр Абдусаматовни 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этди. У уч йил масъул лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан ҳам маҳрум этилди.
Бакалавриат таълим йўналишларига ҳужжат топширган ва миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлган абитуриентларга имтиҳонларсиз белгиланган максимал балл берилади.
Amirsoy тоғ курортига Европадаги «Грандвалира» тоғ-чанғи курорти эгаси Жоан Виладомат ва «Куршевель» тоғ курорти собиқ президенти Клод Фор ташриф буюради.
Умид Аҳмаджонов таэквондо бўйича жаҳон чемпионатининг олтин медаль эгасига 30 минг, кумуш медаль учун 20 минг ва учинчи ўрин эгасига 10 минг доллар пул мукофоти берилишини билдирди.
Олий судда Судьялар олий кенгаши қарорига кўра, беш йил муддатга судьялик лавозимига тайинланганларнинг қасамёд қабул қилиш маросими бўлиб ўтди.
Facebook ижтимоий тармоғида эълон қилинган ОАВни қўллаб-қувватлаш фонди раҳбари Саид-Абдулазиз Юсуповнинг видеомурожаатида унга босим ўтказилгани айтилди. Бош прокуратура эса ишнинг бошқа тафсилотларини маълум қилди.
Кармана туман суди фирибгарликка қўл урган Бандликка кўмаклашиш маркази ходимларига жазо тайинлади.
АҚШнинг Халқаро тараққиёт агeнтлиги Ўзбекистонда АКТ ҳамда инглиз тилини ўқитишни ривожлантириш учун 165 миллиард сўм грант тақдим этиш ҳақида қарор қабул қилди.
Бу йил абитуриентлар бир пайтнинг ўзида учта таълим муассасаси танлаб, асосий олий таълим муассасасида имтиҳон топшириши мумкин бўлади.
Самарқандда ҳомиладор аёлни туғуруқхонага олиб бориш учун йўлга чиққан тез ёрдам машинасининг ЙТҲга учраши оқибатида икки киши реанимацияга ётқизилди.
Бухоро шаҳрида ўтказилган «Мен соғлом турмуш тарафдориман» шиори остида юриш бўйича марафонда вилоят ҳокими Ўктам Барноев ва боксчи Шаҳрам Ғиёсов иштирок этди.
Паркент тумани Бойқозон қўрғонида жойлашган майдонини ўз танишлари ёрдамида туман ҳокимлигидан ижарага олиб бериш учун 100 000 доллар олаётган шахс қўлга олинди.
Валижон Тўраев Марказий банк Сирдарё вилояти бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Президент Шавкат Мирзиёев Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий меросини ўрганиш, китобларни чоп этиш бўйича тавсиялар берди.
Ўзбекистонлик профессионал боксчи Фазлиддин Ғоибназаров америкалик Майкл Фоксга очколар ҳисоби бўйича ютқазиб қўйди.
Тошкентдаги Оҳангарон ва Махтумқули кўчалари кесишмасида Ўзбекистонда қўлланилмаган 3 поғонали йўл ўтказгич қурилиши давом этмоқда. Иншоотни 2019 йилнинг иккинчи ярмида фойдаланишга топшириш режалаштирилган.
Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабони Игнатий Нестеров допинг сабабли саккиз ойга дисквалифиция қилинди. Футболчи озиш учун дори қабул қилганини айтди.
ОАВни қўллаб-қувватлаш жамғармаси раҳбари Саид-Абдулазиз Юсупов фирибгарликда айбланиб қўлга олинди. Ўзини ДХХ ходими деб билдириб, одамлардан ёлғон йўли билан пул олгани хабар қилинди.
Учтепа тумани ҳокими вазифасидан озод қилинди. Аввалроқ президент туманда ривожланиш суръатлари энг паст даражада эканини қайд этган эди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг