ДСҚ Шайхонтоҳур туман Давлат солиқ инспекцияси шахсий таркиби ишдан бўшатилгани ҳақидаги хабарларни рад этди.
Адлия органларида коррупциянинг ҳар қандай кўринишларига нисбатан ноль даражадаги тоқатсизлик эълон қилинди ва идоравий дастур қабул қилинди.
Халқаро бахшичилик санъати фестивалининг очилиш маросимида қатнашиш учун Сурхондарёга келган Шавкат Мирзиёев Термиз халқаро аэропортининг янги терминалини кўздан кечирди.
Амир Темур таваллудининг 683 йиллигига бағишлаб Тошкентда 25 километрли автомарафон ўтказилади.
НҲҲЛМ порталига президентнинг «Ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисида"ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.
Бахтиёр Анорқулов «Ўзтрансгаз» раисининг молия бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчи лавозимидан озод қилинди. Бунга «Лукойл» олдидаги 600 млн долларлик қарз сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.
Шавкат Мирзиёев Термизда бўладиган Халқаро бахшичилик санъати фестивалининг очилиш маросимида иштирок этиш учун бугун Сурхондарё вилоятига жўнаб кетди.
Шаҳобиддин Зоиров профессионал боксдаги илк жангида индонезиялик Энтони Хольтга қарши жангда нокаут эвазига ғалаба қозонди.
2020 йил 1 январдан кўчмас мулкнинг янги эгалари тўғрисидаги маълумотлар коммунал хизматларнинг ахборот тизимларига автоматик тарзда юборилади.
Сирдарё вилоят прокуратураси ташаббуси билан вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда профилактик ҳисобда турган етмаганларнинг Самарқандга саёҳати ташкил этилди.
ДСҚ томонидан пенсияни ҳисоблаш учун масофадан туриб ойлик иш ҳақи тўғрисидаги маълумотномани олиш имконини берадиган электрон хизмат жорий этилди.
Қўшилган қиймат солиғи маъмурчилиги тўлиқ автоматлаштирилиб, жаҳон стандартларига мослаштирилади.
Қашқадарё вилоятида юк поезди кучли жала оқибатида 2,5−3 метрга чўккан темир йўл участкасида тиқилиб қолди.
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.
Евробондларни чиқаришдан олинган маблағларнинг асосий қисмини (қарийб 890 млн доллари) банклар депозитларига жойлаштириш давлат бюджети харажатларининг ўсишига олиб келмайди — Молия вазирлиги.
Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига аъзолик мажбурий этиб белгиланди. Аъзоликдан чиқишда ерга эгалик ёки ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи бекор қилинади.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Москвада бўлиб ўтган МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг йиғилишида иштирок этди.
Жаҳон банки 2019 йилда Ўзбекистон ЯИМ ўсиши бўйича прогнозини 5,3 фоизгача оширди, инфляциянинг 14,8 фоиз бўлиши кутилмоқда.
Шароф Рашидов туманида яшовчи Т.М. фуқаро Ш. А.дан хотинини рашк қилиб унга пичоқ урган ҳолда ўлимига сабабчи бўлди.
Анвар Каримов Сирдарё вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг