«Очиқ адлия» дастури доирасида адлия органларида овоз ёзиш ва тасвирга олишга рухсат берилди, Адлия вазирлигининг молиявий ҳисоботлари расмий сайтда эълон қилинади.
Тўққизта тижорат банк «валюта биржаси савдоларида йўл қўйилган мунтазам қоидабузарликлар сабабли» валюта савдоларида вақтинча қатнашмайди.
Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида Наврўз байрами арафасида Халқаро кўпкари ва миллий халқ ўйинлари мусобақалари бўлиб ўтди.
Мирзо Улуғбек туманидаги Катта Қорасув маҳалласида маҳалласида янги ёпиқ турдаги бассейн фойдаланишга топширилди.
Тошкентда 23 мартдан иситиш мавсумини якунига етказиш бўйича ишлар бошланади.
Тошкент иккиламчи квартира бозоридаги ўртача нархлар ноябрдан буён қарийб ўзгармади.
Италиялик инвесторлар Гулистонда қиймати 2 миллион евро бўлган 40 та иш ўринли тиббиёт маркази қуриш учун бино сўради.
Тошкент халқаро аэропортида Бухоро вилоятида яшовчи 35 ёшли Н.Ш. 21 ёшли Н.Ж. исмли аёлни Дубай шаҳрига фоҳишалик қилиши учун юбораётган вақтида қўлга олинди.
Суд Тошкент вилояти ҳокимининг «Янгиобод» турбазасини олиб қўйиш тўғрисидаги қарорини бекор қилишни рад этди.
Жиззах шаҳрида замонавий меҳмонхона, конференц-холл, кўргазмалар саройи, «Хавфсиз ҳудуд» дастури лойиҳаси амалга ошириш бўйича Хитой томони билан музокара ўтказилди.
Президентнинг тегишли фармойишига кўра Дилшод Чориев Шимоли-ғарбий ҳарбий округи қўшинлари қўмондони лавозимига тайинланди.
Қозоғистон президенти лавозимига киришган Қосим-Жомарт Тоқаев қасамёд қилди. У пойтахт номини биринчи президент шарафига Нурсултон деб ўзгартиришни таклиф қилди.
Чирчиқда ўтказиладиган оғир атлетика бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионатида 284 нафар спортчи қатнашиш истагини билдирган.
Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент қарорига мувофиқ 38 минг 49 гектар ер участкалари ажратилади.
ДХХнинг чегара қўшинлари вакиллари 90 миллион сўмга тенг «ондатра» терисининг Ўзбекистон чегарасидан ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйди.
2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмаси тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди.
Чирчиқ дала ўқув майдонида Мудофаа вазирлиги қўшинларини ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар билан бутлаш дастурига мувофиқ янги ҳарбий техникалар топширилди.
Суғурта полис нархини хисоблаш учун ишлатиладиган суғурта коэффициентлари сезиларли даражада камайтирилди ҳамда бирлаштирилди.
Жаҳонгир Ортиқхўжаев мурожаатларни вақтида ҳал этмаган Яккасарой, олмазор, Мирзо Улуғбек, Шайхонтоҳур ва Сергели туман ҳокимликларини огоҳлантирди.
Президент раислигида ёшларга эътиборни кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга жалб этиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг