Ўзбекистон делегацияси Россиянинг Южно-Сахалинск шаҳрида 16 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида ўтказиладиган «Осиё болалари» I қишки ўйинларида қатнашади.
Эркин иқтисодий ва кичик саноат раҳбар ходимлари ва мутахассислари меҳнатига ҳақ тўлаш разрядларини тасдиқлаш тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Марказий банк автокредит ажратувчи банклар сони қисқартирилганини уларнинг устав капиталига қўшимча талаблар жорий этилгани билан изоҳлади. Сабаб — автокредитлаш рискининг юқорилиги.
Ўзбекистонда ногиронликни расмийлаштиришда қандай тўсиқ ва ғовлар мавжуд? Британиянинг Сассекс университети докторанти Дилмурод Юсупов таҳлилида бу борадаги муаммолар ва уларнинг ечимлари санаб ўтилган.
Тошкентда такси ҳайдовчиси автомобиль ойнасидан ахлат ташлагани учун жаримага тортилди.
Магнитогорскда портлаган уй вайроналари остидан саккиз кишини қутқарган ўзбекистонлик медал билан тақдирланди.
Тошкентда Visa ва Mastercard карталарини қабул қилувчи 1000 дан ортиқ банкомат ва 100 мингдан зиёд тўлов терминаллари ўрнатилади. Алоқасиз тўловни жорий этиш бўйича ишлар бошланди.
Яккабоғ туманида яшовчи И.У. уйи олдида ўзаро жанжал сабаб маст ҳолда бўлган ҳамқишлоғи Л.Ж.га пичоқ билан жароҳат етказиши натижасида жабрланувчи вафот этди.
БААда таэквондо бўйича ўтказилган «Fujairah Open» халқаро турнирида ўзбекистонлик спортчилар 3 та бронза, 5 та кумуш ва 10 та олтин медалб соҳибига айланди.
Чақирув пунктларида иссиқлик ҳароратини таъминлашда қийинчилик ва сарф-ҳаражатларнинг ортиб бораётгани сабаб ҳарбий хизматга чақирув вақти ўзгаради.
Соғлиқни сақлаш тизими ислоҳотларига илғор хорижий тажрибани жорий этишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди.
Наманган вилоятида 40 дона «Nokia» русумли уяли телефонни Ўзбекистонга яширинча олиб кириш ҳолатига чек қўйилди.
Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш тўғрисидаги президент фармонига ўзгартириш киритилди.
Тошкент марказидаги чорраҳаларда тирбандликларни камайтириш учун қўшимча қайрилиб олиш жойлари очилди.
1 мартдан Ўзбекистонда бизнес юритишдаги бир қатор жараёнлар соддалаштирилади. 2022 йилгача Жаҳон банкининг Doing Business рейтингида 20-ўринга чиқиш мақсади қўйилди.
Таълим, спорт ва диний муассасалардан икки юз метрдан ортиқ радиусда алкогол ва тамаки маҳсулотларини сотишга рухсат берилади.
Президент 2022 йилда Ўзбекистон аҳолисини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлади. Мустақиллик йилларида аҳолини рўйхатга олиш ишлари ўтказилмаган.
Чироқчи туманидаги Чувуллоқ қишлоғида яшовчи Х.Б. бошқарувидаги «Ласетти» автомашинасидан 95 гр, уйининг ертўласидан 5 кг 439 гр марихуана моддаси топилди.
Uzbekistan Peugeot Citroёn Automotive автомобиль заводи деярли тайёр, технологик жиҳатдан эса — йўқ, дея маълум қилди «Ўзавтосаноат» раиси ўринбосари Азизбек Шукуров.
«Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг