«Ўзбекистон ҳаво йўллари» самолёти двигателига қуш урилгани сабабли Истанбулдан Тошкентга уча олмади.
Тошкентнинг Яккасарой туманидаги болалар боғчасидаги ёнғинга кондиционер электр симларида қисқа туташув сабаб бўлди. Жабрланганлар йўқ.
27 ноябрь кечаси Тошкентда кинофестивал ўтказилиши муносабати билан бир нечта кўча вақтинча ёпилади.
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги қўшинлари ўқув тревогасининг биринчи куни авто ва зирҳланган танклар колоннаси марши бўлиб ўтди.
Жисмоний ва юридик шахсларга лицензия асосида ер қаъри участкаларидан қимматбаҳо металларни қазиб олишга рухсат берилади.
Тошкентнинг «Локомотив» жамоаси муддатидан олдин кетма-кет учинчи марта Ўзбекистон чемпиони бўлди.
Шавкат Мирзиёев Санк-Петербургда МДҲга аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этади.
БМТнинг собиқ бош котиби Пан Ги Мун Қорақалпоғистонга ташриф буюрди.
БМТ шафелигида Оролбўйининг энг муҳим муаммоларини ҳал қилишда мувофиқлаштирилган ёндашувни таъминлаш бўйича жамғарма ташкил этилмоқда.
Кўчмас мулкни ижарага бериш шартномаларни мажбурий нотариал тасдиқлаш талаби бекор қилиниб, давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш белгиланди.
«Тошкент — Казань — Тошкент» халқаро автобус йўналиши масофаси 2651 км бўлиб, йўналишга сарфланадиган вақт 43 соатни ташкил этади.
Француз компаниялари консорциуми Чорвоқ сув омборидаги сайёҳлик зоналарини ободонлаштириш бўйича лойиҳани ишлаб чиқади.
Аралаш жанглар устаси Мурод Хонтўраев «Тошкент» савдо маркази яқинида пичоқланди ва шифохонага ётқизилди.
Украина президенти Пётр Порошенко Керчен бўғозида Украина ва Россия ҳарбий-денгиз кучлари иштирокидаги ҳодиса муносабати билан мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилишни қўллаб-қувватлади.
Кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқини нотўғри давлат рўйхатидан ўтказган органлар етказилган зарарни қоплайди.
Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари Шеробод туманида спорт қуроли ва унинг ўн тўрт дона ўқини ушлаб қолди.
Ўзбекистон ХТВ БМТнинг Тараққиёт дастури билан ҳамкорликда болаларни мактабга қабул қилиш жараёнини рақамли трансформацияси лойиҳасини амалга оширишни бошлади.
Божхонада йўлаклар тизими жорий этилади, Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчисининг товар ва транспорт воситаларини божхона расмийлаштируви учун сарфлайдиган вақти божхона постлари ходимлари фаолияти самарадорлигининг асосий кўрсаткичи ҳисобланади.
«Агробанк» илғор хорижий банк тажрибаларни жорий этиш учун хориждан малакали мутахассисларни жалб этади.
Саудия Арабистони қироли Ўзбекистон элчиси билан учрашувда президент Шавкат Мирзиёевни мамлакатга расмий ташриф билан келишга таклиф этди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг