Ҳукумат қарори билан Давлат божи ставкаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган юридик шахслар сони 404,7 мингтадан 433,8 мингтага етди, якка тартибдаги тадбиркорлар сони 196,6 мингтадан 238,1 мингтага етди.
Хидир Каримов Қорақалпоғистон Республикаси прокурори лавозимига тайинланди.
Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев Гулистон шаҳрида қуриб битказилган 360 та хонадондан иборат 8 та арзон кўп қаватли турар-жойларни фойдаланишга топширишга бағишланган тантанада қатнашди.
Тошкент вилоятининг Оҳангарон ва Паркент туманида чиқинди газини қайта ишлаш ҳисобига электр энергияси ишлаб чиқарилиши бўйича ҳукумат қарори қабул қилинди.
Бекобод туманида яшовчи Агросервис ва иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи ўқувчиси И.М. ўғрилик қилгани боис қўлга олинди.
Доҳада ўтказилган спорт гимнастикаси бўйича жаҳон чемпионатида Оксана Чусовитина таяниб сакраш машқларида 14,300 очко жамғарди ва тўртинчи ўринни эгаллади.
Ҳукумат қарори билан ходимларнинг меҳнат муҳофазаси таъминланиб, белгиланган тартибда бандлик даражаси ошади.
Рашид Раҳматов Ўзбекистон Республикаси бош прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
БМТ вакиллари Ўзбекистоннинг қўшни давлатларга нисбатан юритаётган янги очиқ ва яхши қўшничилик сиёсатини юқори баҳолади.
2018 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, олтин-валюта захиралар 26,4 миллиард АҚШ долларини ташкил этиб, умумий ташқи қарздан 1,7 баробар кўп бўлиб, 20 ойлик импорт харажатларини қоплай олади.
Даромадларини кўпайтириш бўйича амалга оширилаётган тадбирлар натижасида бюджет харажатларининг ўтган йилга нисбатан 60 фоизга ёки 29,2 триллионга сўмга оширилди.
Фарғонада қурилиш ишларида 410 миллион сўм маблағни қўшиб ёзиш орқали талон-тарож қилган шахсларга нисбатан ҳукм ўқилди.
2019 йил 1 январга келиб, олий таълим муассасаларида дарс берувчи 1-тоифали ўқитувчининг базавий тариф ставкаси 45 фоизга ошади.
Президенти Шавкат Мирзиёев халқ таълими тизимини янада ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар самарадорлигини ошириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.
Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг раиси ҳам ўз ходимларини пойтахт ва пойтахт вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин.
Бош прокуратура тузилмасида Жиноий-ҳуқуқий статистика бошқармаси ва Жиноятларнинг содир этилиши сабабларини тизимли таҳлил қилиш ва ўрганиш маркази ташкил этилди.
Тошкентнинг Юнусобод туманида 1 январдан электр энергияси ва газ истеъмоли учун базавий норма жорий этилади.
Аҳоли хонадонларидаги газ тармоқлари ҳамда газда ишловчи қурилма ва ускуналар техник тафтишдан ўтказилади.
Араб тилини пухта билган ўрта диний таълим муассасалари битирувчилари бакалавр даражасини олиш учун Ҳадис илми мактабига қабул қилинади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг