Октябрда товар ва маҳсулотлар нархлари 1,3 фоизга, ўн ой ичида эса 9,5 фоизга қимматлашди.
Ноябрда хорижий банклар Қашқадарё вилоятида синтетик ёниғли заводи қурилишини молиялаштиришни бошлаши мумкин.
Тошкентдаги «Ўзэкспомарказ» миллий кўргазмалар мажмуасида «Транспорт ва логистика — TransUzbekistan 2018» ўн бешинчи халқаро кўргазмаси ташкил этилади.
«Пуллик автомобиль йўллари тўғрисида"ги қонун қабул қилиниши натижасида энг юқори тезлик белгиланганидан 20 км/соатга ортиқ бўлиши кутилмоқда.
Президент қарори билан йўл ҳаракати қоидалари бузилишини назорат қилувчи тизим Германия компаниялари билан ҳамкорликда ишга туширилади.
Тошкентда сентябрда иссиқлик қувури ёрилишидан зарар кўрган автомобиллар эгаларига қарийб 18 млн сўм товон пули тўлаб берилди.
ШҲТга аъзо давлатлар махсус хизматлари ўтган йили террористик ташкилотларнинг 50 дан ортиқ бошланғич гуруҳлари фаолиятига чек қўйди.
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташаббуси билан 2018 йилнинг 1−18 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида илк маротаба «Тошкент шаҳар спартакиадаси» спорт мусобақалари бўлиб ўтади.
Президент прокуратура органларига қишлоқ ва сув хўжалиги бўйича ҳукумат комплексига кўмаклашиш вазифасини топширди.
Марказий банкнинг тижорат банклари билан депозит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.
Жорий йилда содир этилган терактларнинг ярмидан ортиғи Афғонистонда амалга оширилди, дея маълум қилди ШҲТ бош котиби.
ИИББ уч қизни Олма Отадаги массаж салонидаги ишлашга таклиф қилган Қозоғистон фуқароси бўлган аёлни одам савдосида гумон қилиб қўлга олди.
Ўзбекистон бош давлат санитария шифокори тўрт боланинг ўлимига ис гази сабаб бўлганини маълум қилди.
Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоевга Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида Абадий дўстлик тўғрисидаги шартнома имзоланганининг 20 йиллиги муносабати билан табрик мактуби йўллади.
Тошкентда қиличбозликнинг шпага тури бўйича эркаклар ўртасида «Сателлит» халқаро турнири, қизлар ўртасида қиличбозликнинг сабля тури бўйича жаҳон кубоги мусобақаси бўлиб ўтади.
Президент фармони билан йиллик пул айланмаси 1 млрд сўмдан ошган ёки йил давомида белгиланган чегаравий миқдорга етган корхоналар умумбелгиланган тартибда солиқ тўлашга ўтказилади.
Наманган вилояти Поп туманида учта фермер хўжалиги томонидан 3 тонна қум ва тупроқ пахта хом ашёси ўрнига ўтказилгани фош қилинди.
Республика бош давлат санитария шифокори Сайдимурод Саидалиев Чилонзор туманида бир оиланинг тўрт фарзанди заҳарланишдан вафот этгани юзасидан расмий ахборот берди.
Тошкентнинг Чилонзор туманида тўрт фуқаро заҳарланиш аломатлари билан вафот этди.
Пахта хом ашёсини етиштиришда томчилатиб суғориш технологиялари жорий этилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг