Amirsoy тоғ-чанғи курорти 15 декабрь куни илк меҳмонларини қабул қилади. PGI Management компанияси вакили нархлар ҳамёнбоп бўлишини маълум қилди.
Бухоро-Қоровулбозор йўлида 26 нафар йўловчиси бўлган автобуснинг газ балонининг портлаши натижасида 5 киши вафот этди.
Буюк Британиянинг HSBC банки бошқарма бошлиғи Одилбек Исоқов Ўзбекистон молия вазирининг маслаҳатчиси, янги бошқарма бошлиғи этиб тайинланди.
Ўзбекистон ва Тожикистоннинг 600 нафарга яқин ҳарбий хизматчилари Сўғд вилоятида тоғли ҳудудда шартли террористларни йўқ қилиш бўйича машғулотлар ўтказмоқда.
Корея компанияси билан «Ургут — Самарқанд» асосий йўлининг «URGUT — M39 HIGHWAY» қисмида қурилиш ишларини амалга ошириш бўйича ўзаро англашув меморандуми имзоланди.
Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов яқинда ўтказилган Осиё ўйинлари юзасидан интервью берди.
Uzcard компанияси тизим янгиланаётгани сабабли қисқа муддатли узилишлар вужудга келиши ҳақида маълум қилди. Носозлик 23:00 дан аввалроқ бошланди.
Янгийўлда «Пахта-2018» Telegram-боти ёрдамида пахта кампанияси учун нафақахўрлардан пул йиғиш ҳолати аниқланди.
Ўзбекистон инсоний ривожланиш даражаси юқори бўлган мамлакатлар рейтингида 105- ўринни эгаллади.
Марказий банк Бошқарувининг қарори билан Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида низомга ўзгартиришлар киритилди.
Тошкентдаги Алишер Навоий номидаги кино саройда «Мультипликацион фильмлар студияси» давлат унитар корхонаси томонидан суратга олинган иккита мультфильм тақдимоти бўлиб ўтди.
Ички ишлар вазирлигининг марказий аппаратида раҳбарлик лавозимларига тайинловлар амалга оширилди.
2018 йил 14 сентябрдаги Ҳукумат қарори билан нотариал ҳаракатларни амалга оширишда биометрик ва паспортга оид маълумотларини текширишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
АҚШ ҳар йили ўтказадиган Марказий Осиё савдо форуми 17−18 октябр кунлари илк бор Тошкентда ташкиллаштирилади.
Давлатга 2 млрд. 643 млн. 770 минг 913,60 сўмлик моддий зарар етказган «Сирдарёпахтасаноат» ҳудудий бирлашмаси АЖнинг тугатиш комиссияси раҳбари в.б. Б.Д. га нисбатан жиноий иш қўзғатилди.
Фарғона политехника институтида Белгород давлат технология университети билан ҳамкорликда технологик жиҳозлар ва комплекслар қўшма факультети очилди.
Ҳукумат қарорига биноан турар жойда доимий пропискада бўлган шахслар ҳақидаги маълумотларни олишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
Бойсун тумани ҳокими ўринбосари 100 доллар миқдорида пора олаётганда ушланди.
Ислом тараққиёт банки президенти Бандар Ҳажар музокаралар ўтказиш учун Ўзбекистонга келди.
МБ фуқаролар нақд пул масаласида банкларга мурожаат қилишлари мумкинлигини ва UzCard фаолиятидаги носозлик сабабли қонунчиликка ўзгартишлар киритилишини маълум қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг