Бойсун тумани ҳокими ўринбосари 100 доллар миқдорида пора олаётганда ушланди.
Ислом тараққиёт банки президенти Бандар Ҳажар музокаралар ўтказиш учун Ўзбекистонга келди.
МБ фуқаролар нақд пул масаласида банкларга мурожаат қилишлари мумкинлигини ва UzCard фаолиятидаги носозлик сабабли қонунчиликка ўзгартишлар киритилишини маълум қилди.
Ўзбекистонда илк бор квиноа — фойдали ва озуқавий қадимий экиндан мўл ҳосил олинди.
UzCard фаолиятини қисман тиклади, яқин соатларда тўлиқ ишлашга ўтишни бошлаши кутилмоқда.
Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди.
2018−2020 йилларда давлат-хусусий шериклик шартларида 100 та, 2021−2022 йилларда эса 178 та намунавий меҳмонхона барпо этиш таклиф этилмоқда.
Самарқанд давлат университетида «Катта адрон коллайдерида физика» ХХ анъанавий анжумани бўлиб ўтди.
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг қайта реконструкция қилиниб, моддий-техник базаси янгиланган янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди.
Маматисаев Қудратали Йигиталиевич Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчиси этиб тайинланди.
Наманган шаҳридаги «Янги тонг» МФЙда жойлашган 4 қаватли уйда содир бўлган ёнғин натижасида 12 нафар шахс қутқариб қолинди.
Ўзбекистонлик боксчи Ҳусниддин Пўлатов Жанубий Кореянинг Сувон шаҳрида ўтказилган жанг натижасида WBA Asia камарини қўлга киритди.
Адҳамжон Тиллаволдиев Наманган вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Uzcard компанияси техник носозлик тўлов терминаллари ва банкоматлар ишига таъсир кўрсатганини маълум қилди.
Қолипли нон эркин бозор нархи бўйича сотилади, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига эса «буханка» сотиб олиш учун компенсация тўланади.
Фарғона вилоятида беш ёшли қизчанинг ўлимига сабаб бўлган йигитга нисбатан айблов ҳукми эълон қилинди.
Кванжуда (Жанубий Корея) Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг хориждаги илк ваколатхонаси очилди.
Январь-августда Ўзбекистон экспорти ҳажми 8,6 млрд, импорт эса 12 млрд долларгача ошди. Ташқи савдо сальдоси — минус 3,4 млрд доллар.
Чилонзор тумани Ободонлаштириш бошқармаси ходими Шуҳрат Фатҳуллаевнинг иши жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг мажлиси ва суд тергови жараёнида кўрилганда айблов ноқонуний равишда эълон қилингани аён бўлди.
Беларусь президенти Александр Лукашенко Ўзбекистонга ташрифини якунлаб, Минскка жўнаб кетди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг