Йил охиригача Ўзбекистон бўйлаб нақд сўм ва доллар олиш учун 1000 дан зиёд банкоматлар ўрнатилади.
Президент Покистон, Швейцария, латвия, Исроил, Германия, Словакия ва Хитойнинг янги элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди.
Боғ эгалари гилос ҳосилини тўлиқ ҳолатда «Ўзагроэкспорт» компаниясига сотишлари мумкин.
Жаҳонгир Хотамов Хоразм вилояти прокурори этиб тайинланди.
Президент қарори билан давлат мактабгача таълим муассасалари ходимлари меҳнатида ҳақ тўлашнинг базавий тариф ставкалари оширилди.
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» ўз лоукастерини яратади. Шўъба компанияси жорий йилдан иш бошлади.
Президент маҳаллийлаштириш дастурларини танқид остига олиб, аслида Инвестиция лойиҳалари рўйхатига кўп импорт қилинаётган товарларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича лойиҳалар киритилиши кераклигини маълум қилди.
Кучли шамол ва қаттиқ ёмғир 27 февраль куни пойтахтда биноларнинг сув босиши, Самарқанд вилоятининг тоғли ҳудудларида сел оқимларини келтириб чиқарди.
АҚШ Давлат департаменти Афғонистондаги вазиятни ўнглаш бўйича Тошкент конференциясини «Ўзбекистоннинг халқаро майдонга қайтиши» деб атади.
Баҳорнинг биринчи куни Ўзбекистон бўйлаб ёмғир ёғиши, чақмоқ чақиши, 23−28 м/с гача тезликда шамол эсиши кутилмоқда.
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Наврўз байрами кунлари (18−22 март) ички қатновларга 30−50 фоиз чегирма эълон қилди.
Ўзбекистон ва Афғонистоннинг сув бўйича вазирликлари Термизда учрашиб, Амударё қирғоқларини мустаҳкамлашни муҳокама қилди.
Будапештда «Вишеград гуруҳи» ва Марказий Осиё мамлакатларининг биринчи форуми бўлиб ўтди.
Ўзбекистон 2021−2023 йилларда БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши аъзолигига сайланишни мақсад қилган.
Ўзбекистон боксчилари Тошкентдаги WSB учрашувида кубалик рақиблари устидан ғалаба қозонди.
Қозоғистонда ағдарилиб кетган автобусда бўлган 25 нафар фуқарога ватанга қайтишга кўмаклашилди.
Москва вилоятидаги ёнғинда кекса аёл ҳаётини қутқариб қолган Ўзбекистон фуқароси мукофотланди.
Собиқ ички ишлар вазири Зокиржон Алматов ИИВ раҳбари маслаҳатчиси бўлди.
Тошкентда тўй кортежи иштирокидаги видеоролик ҳайдовчиларни маъмурий жавобгарликка тортиш учун асос бўлди.
E-SUD электрон суд тизими шарофати билан фуқаролик судларига ўртача ташрифлар сони 6−7 мартадан 2−3 мартагача қисқарди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг