Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқотда мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёр эканликларини тасдиқлади.
Сурхондарё вилоятида 100 млрд куб метрдан зиёд газ захирасига эга конда баҳолаш қудуғи қурилиши бошланди.
Мобиль алоқа абонентлари сони 2017 йилда 6,5 фоизга ошиб, 22,8 миллион кишини ташкил этди.
Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Ўзбекистоннинг ўз сунъий йўлдошини учириши бўйича режалари тўғрисида маълум қилди.
Ўзбекистон боксчилари сафардаги учрашувда Кубанинг Cuba Domadores жамоасига қарши беллашади.
ФВВ ва божхона ходимлари хорижга чиқаётган фуқаролар билан шахсий хавфсизлик чоралари тўғрисида тушунтириш ишларини олиб бормоқда.
Ўзбекистон Президенти Корея Руспубликаси Президентига Миряндаги ёнғин муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Тошкент бошқармаси ўтган йил давомидаги фаолият натижалари тўғрисида маълумот берди.
Андижон, Бухоро, Чирчиқ, Самарқанд ва Тошкентнинг Сергели туманида илк бор марказлашган иссиқлик таъминотининг замонавий модели жорий этилади.
Ахборот технологиялари вазирлиги фуқароларни АКТ соҳасини ривожлантириш бўйича таклифлар билан ўртоқлашишга чақирмоқда.
Ўзбекистонда хорижга чиқиш паспортини жорий этишга қарор қилинди, миллий паспорт босқичма-босқич ID-карталар билан алмаштирилади.
Тошкентдаги қарийб 400 та чорраҳа 2020 йилгача кузатув ва йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишини қайд этиш камералари билан жиҳозланади.
Президентнинг янги қарорига кўра барча тиббиёт ташкилотларида шошилинч тиббий ёрдам бепул кўрсатилади.
ОИВга қарши кураш бўйича давлат дастурида антиретровирус препаратлари харидларини молиялаштиришни ошириб, касалликка чалинган шахсларни ижтимоий ҳимоялашни кучайтириш кўзда тутилган.
2019/2020 ўқув йилидан бошлаб коллежларга мутахассислик олиш учун11-синф битирувчилари қабул қилинади. Таълим 6 ойдан 2 йилгача давом этади.
Фарғона вилояти ҳокими Қозоғистондаги автобус ёнғинининг 16 қурбони яшаган Тошлоқ тумани аҳолисини вилоятни шарманда қилганликда айблади.
Бош прокурор Мажбурий ижро бюроси директори ўринбосари ва Андижон вилояти прокурорини тайинлади.
Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Ачилбай Раматов янги ташкил этилган Ўзбекистон Футбол ассоциацияси президенти бўлди.
Ўзбекистон Президенти Корея Республикаси Президентини туғилган куни билан табриклаб, мамлакат раҳбарияти ва халқига Олимпиадани муваффақиятли ўтказишни тилади.
Тошкентнинг Юнусобод туманида маст BMW ҳайдовчиси автомобиль бошқарувини йўқотиб, дарахтга урилди, бир йўловчи ҳалок бўлди, уч киши жароҳатланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг