Президент Халилилло Тўрахўжаевни Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги директори лавозимига тайинлади.
Ҳукумат давлат музейлари фаолиятини яхшилаш ва мустаҳкамлаш дастурини қабул қилди.
Тошкент вилоятининг қатор аҳоли пунктларида қурилиш учун ер майдони ажратиш тўхтатилди. Бу ҳудуд бош режаси ишлаб чиқилаётгани билан боғлиқ.
АҚШ ЖСТга аъзо бўлиш жараёнидаги техник масалаларни ҳал этишда Ўзбекистонга кўмак кўрсатади.
Тўрткўл тумани ҳокимиятига кўп йиллар Элликқалъа тумани ҳокими бўлиб ишлаган Неъматулла Худайбергенов раҳбарлик қилади.
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Ислом академиясини ташкил этиш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Сенат 2018 йилги давлат бюджети, маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисидаги қонун , Ҳарбий доктринанинг янги таҳрири ва Фуқаролик процессуал кодекси, Иқтисодий процессуал кодекси, Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси ва бошқа масалаларни кўриб чиқади.
Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев ойлик маош инфляция даражасидан паст бўлмаган миқдорда оширилишини маълум қилди.
Тошкентнинг Чилонзор ва Учтепа туманларида 1000 дан ортиқ трамадол таблеткалари олиб қўйилди.
Йил якунлари бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Яқинда ташкил этилган Ўзбек миллик мақом санъати марказига Жасур Жабборов раҳбар бўлди.
Тошкентнинг 8404 нафар ҳайдовчиси янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлди, яна 1977 киши эса автомактабни тамомлагандан сўнг унга эга бўлди.
Йил бошидан буён Тошкентда ИИББ ходимлари 924,7 минг, камералар эса 200 минг ЙҲҚ бузилишини аниқлади.
Ўзбекистон Президентининг Қорақалпоғистонга сафари жараёнида минтақани яқин икки йилда ривожлантириш бўйича вазифаларни аниқлаб олиш белгиланган.
Хитойнинг Wanbang компанияси Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича объектлар ва логистика марказларини бунёд этишга инвестиция киритади.
Ўзбекистонда йилнинг биринчи тўққиз ойи якунлари бўйича ойлик маошнинг ўртача даражаси 14,2 фоизга ошди.
Тошкент ИИББ икки нафар фуқародан Калашников автомати патронлари ва ов қуролини олиб қўйди.
Текстил компаниялари илк бор пахтани тўғридан-тўғри фермерлардан сотиб олади. «Ўзбекенгилсаноат» компанияси ўрнини «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси эгаллайди.
Ўзбекистон паралимпия термаси вакиллари БААда Осиё Пара Ўйинларида 30 мамлакат ичида тўртинчи ўринни қўлга киритди.
Боксчи Шахрам Ғиёсов ва Ўзбекистон Бокс федерацияси Осиёда энг яхши деб тан олинди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг