Президент ташрифи режалаштирилган Яшнобод туман марказий шифохонаси ўрнига 32-оилавий поликлиникага кириб борди.
Бельгия элчиси бўлиб ишлаган Владимир Норов Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтига раҳбар бўлди.
Президент Хива ва Хоразм вилояти сайёҳлик салоҳиятини ривожлантириш дастурини тасдиқлади.
Шавкат Мирзиёев Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили институтини таъсис этди.
Келаётган дам олиш кунлари Ўзбекистон бўйлаб ёмғир ва жала ёғиши кутилмоқда.
Ўзбекистон олийгоҳлари жорий йилдан бошлаб тўлов-контракт пулининг оширилган ставкаси бўйича қўшимча қабулларни амалга оширади.
Президент 2017−2021 йилларда гидроэнергетикани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлади.
Фарғона иссиқлик электр маркази қуввати модернизациядан сўнг 24 МВтга ортади.
«Бунёдкор» бош мураббийи лавозимини тарк этган Сергей Лушан ўрнига Миржалол Қосимов тайинланди.
Ўзбекистоннинг олти ҳудудида фармацевтика соҳасини ривожлантириш учун эркин иқтисодий зоналар ташкил этилади.
Йил бошидан буён сел, сув тошқини ва кўчки хавфи остида яшаётган 696 киши хавфсиз жойларга кўчирилди.
Сурхондарё вилоятида «Бойсун баҳори» Халқаро фольклор фестивали бўлиб ўтади.
БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Зайд Раад ал-Ҳусайн расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади.
Кинематографияни ривожлантириш маркази кинопрокатни ривожлантириш, кинофестиваллар ташкил этиш, сериаллар тайёрлаш ва бошқа масалалар билан шуғулланади.
Бокс бўйича Ўзбекистон термаси Осиё қитъа чемпионати ярим финалига биргина йўқотиш билан етиб келди.
Тошкент халқаро аэропортида замонавий талабларга мувофиқ йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифати тубдан яхшиланади.
Нукусда сайғоқларни ноқонуний овлаш муаммосига эътибор қаратиш мақсадида марафон ташкил этилди.
Собиқ Оқсарой қароргоҳи ҳудудида Ўзбекистоннинг биринчи Президенти ҳайкалини ўрнатишга тайёргарлик бошланди.
Ўзбекистонда хорижда мухбирлик пунктлари бўлган, янги форматдаги янгиликлар журналистикаси асосида ишлайдиган телеканал ишга туширилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг