«Ховренко» номидаги Самарқанд вино комбинатида қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарилаётгани аниқланди. Тадбир якунида жами 631,7 млн сўмлик товар моддий бойликлар ашёвий далил сифатида олинган.
«Менинг биринчи уйим» дастури бўйича президент қарори лойиҳаси эълон қилинди. Имтиёзли уйлар сўнгги 5 йилда уй-жойга эгалик қилмаган оилаларга 20 йил муддатга бўлиб тўлаш шартида сотилиши, ойлик тўловнинг бир қисмини қоплаш учун 5 йил давомида ҳар ой 1 млн сўм субсидия ажратилиши кутилмоқда.
Россиянинг Иркутск вилоятига Зангиотадан экспорт қилинган 3150 дона атиргул тамаки оққаноти ҳашароти билан зарарлангани аниқланди. Тадбиркор уларни фитосанитар рухсатномасисиз жўнатган, «Росселхознадхор» эса олиб киришга рухсат бермаган. Гуллар ўша ерда ёқиш йўли билан йўқ қилинган.
Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчиси этиб тайинланган Равшан Усманов Лондонга етиб келди. У 2018 йилдан шу вақтгача Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчиси бўлиб ишлаган.
18 декабрдан QIWI Uzbekistan иловаси фаолияти тўхтайди. Компания фойдаланувчилардан Uzcard ва HUMO карталарига пул ўтказиб олишини сўради. Хизмат илованинг ёпилишини Ўзбекистон Марказий банки томонидан халқаро пул ўтказмаларига жорий этилган тақиқдан кейинги чекланган функционаллик билан изоҳлади.
UzAuto Motors Chevrolet Onix`нинг бешта позицияси нархини сезиларли даражада оширди. Энди энг арзон Onix 149 млн сўм ўрнига 177 млн сўмдан сотилмоқда. Компания нархларнинг ошиши сабабларини очиқламади.
Ўзбекистонга газ етказиб бериш бошланиши билан «Газпром» Россия газ транспорти тизимидаги оқимларни қайта конфигурация қилиш, шунингдек, мамлакатдаги ерости газ сақлаш тизими ишини қайта кўриб чиқишга мажбур бўлди, деди «Газпром ПХГ» бош директори Игорь Сафонов.
Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитасининг собиқ раҳбари Карим Масимовга нисбатан йирик миқдорда пора олиш ва жиноий йўллар билан топилган пулларни ювишда гумонланиб, иккита янги жиноий иш очилди.
11 ноябрда айрим Ўзбекистон фуқароларининг банк карталаридан катта миқдорда пул ечиб олинди. Номаълум шахслар SMS-кодлар ҳимоясини четлаб ўтган. «Газета.uz» жабрланувчиларнинг сўзларини эълон қилмоқда. Аввалроқ МБ ва Humo банклардан бирига хакерлар томонидан бузиб кирилганини рад этган эди.
Депутат Дониёр Ғаниев «Док-1 Макс» иши бўйича судда ота-оналарнинг дардини кўриб йиғлаганини айтди. Шундан келиб чиқиб, у ССВ раҳбари Амрилло Иноятовдан «қандай ҳулоса чиқардинглар, сиёсий жавобгарлик бўладими, бундай қўпол хато қайта такрорланмайди деб ваъда бероласизларми?» дея сўради. Видео.
Chery Uzbekistan ишга туширилганининг бир йиллиги муносабати билан тантанали кеча ташкил этди. Маросимда бренднинг асосий намояндалари ва меҳмонларга қизиқарли шоу намойиш этилди, танлов ва ютуқли ўйинлар ўтказилди.
Президент Жиззах вилоятида 550 МВтлик буғ-газ электр станциясини қуриш тўғрисидаги қарорни имзолади. Инвестор ва лойиҳа компанияси 500 млн долларлик инвестиция жалб этиш мажбуриятини олади, давлат компаниялари эса 25 йил давомида электр энергияси сотиб олиш, газ ва сув етказиб беришни кафолатлайди.
Непал ҳукумати мамлакатда TikTok фаолиятини чеклашга қарор қилди. Платформа контенти «ижтимоий уйғунликни бузувчи, оилавий ҳамда ижтимоий муносабатларга путур етказувчи» деб топилди.
Humo тўлов тизими хакерлар Ўзбекистон банкларига ҳужум қилгани ва Humo карталаридан йирик миқдорда пул ўғирлагани ҳақидаги хабарларни рад этди. Марказий банк ҳам банклар ва тўлов тизимларига ҳеч қандай киберҳужум бўлмаганини билдирди.
Қонунчилик палатаси депутатлари бош вазир ўринбосари Ачилбай Раматовнинг йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича юборилган парламент сўровига жавобидан қониқмаганини қайд этди. «Етарлича маълумотлар тақдим этилмагани учун» Раматов 1 декабргача қўшимча жавоб бериши керак.
Тошкент шаҳрида 18 ёшга тўлган, ногиронлиги бўлган ёшлар учун медиасаводхонликни ўргатувчи Media Plus лойиҳаси ташкил этилди ва бу курсда 20 киши 2 ой давомида таҳсил олди. «Газета.uz» ушбу ижтимоий лойиҳани қўллаб-қувватлади.
Қумқўрғон туманида ҳоким ёрдамчиси фуқароларнинг номига иссиқхона ташкил этиш учун 4 марта (жами 132 млн сўм) кредит олиб, пулларни ўзига қарашли МЧЖга ўтказгани айтилмоқда. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди ва лавозимидан озод этилди.
Ҳокимликларга аҳоли ва бизнесдан «снос» ёки мулкни олиб қўйиш бўйича қарзи бўлган ҳолатда, бюджет даромадларининг прогноздан ошириб бажарилган қисмидан маблағ сарфлаш тақиқланади. Ўзбекистон ҳукумати қонун ҳужжатларига бу бўйича тегишли ўзгартиришлар киритади.
Россиянинг Ozon маркетплейси Ўзбекистон ҳудудида фаолият бошлади. Компания 2024 йилда мамлакатда ўзининг логистика инфратузилмасини, жумладан, омбор мажмуалари ва етказиб бериш хизматларини, шунингдек, брендланган топшириш пунктларининг франшиза тармоғини ривожлантириш ниятидалигини маълум қилди.
Янгиҳаёт туманида ҳаракатланиб кетаётган Nexia-3 устига дарахт қулаб тушди. Оқибатда 26 ёшли йўловчи қиз бош мия очиқ жароҳати билан вафот этди. Экология бўлими дарахт соғлом бўлгани, ёмғир сабабли таги бўшаб қолганини билдирди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг