Архив

Шавкат Мирзиёев Қозондан Москвага етиб борди
6 октябр 2023, 08:31

Шавкат Мирзиёев Қозондан Москвага етиб борди

Ўзбекистон президенти Қозондан Москвага етиб борди. Аэропортда тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Шавкат Мирзиёев Россия президенти ва ҳукумат раҳбари билан музокаралар ўтказади.

Адабиёт бўйича Нобел мукофоти норвегиялик ёзувчи Юн Фоссега берилди
5 октябр 2023, 23:27

Адабиёт бўйича Нобел мукофоти норвегиялик ёзувчи Юн Фоссега берилди

Адабиёт бўйича Нобел мукофоти норвегиялик ёзувчи, шоир ва драматург Юн Фоссега «айтиб бўлмайдиганларни сўзлатадиган новаторлик пьесалари ва прозаси учун» берилди.

Ўзбекистон президенти Татаристон раиси билан музокаралар ўтказди
5 октябр 2023, 22:34

Ўзбекистон президенти Татаристон раиси билан музокаралар ўтказди

Ўзбекистон президенти Қозон шаҳрида Татаристон раҳбари Рустам Минниханов билан учрашди. Ҳамкорлик масалалари ва икки давлат ҳудудлари форуми якунлари муҳокама қилинди. Ўзбекистонда Россиянинг «Алабуга» ва «Мастер» технопарклари билан саноат паркларини ташкил этиш ҳам келишувлар рўйхатидан ўрин олди.

Украинанинг Харьков вилоятидаги қишлоқ ўққа тутилиши оқибатида қарийб 50 киши ҳалок бўлди
5 октябр 2023, 21:22

Украинанинг Харьков вилоятидаги қишлоқ ўққа тутилиши оқибатида қарийб 50 киши ҳалок бўлди

Украинанинг Харьков вилояти Купянский туманидаги дўкон ва кафега ракета зарбаси берилиши натижасида 50 га яқин одам, жумладан, бир бола ҳалок бўлди, яна етти киши жароҳатланган.

Тошкент вилоятида тўй кортежи аъзолари 10 кунга қамалди
5 октябр 2023, 19:07

Тошкент вилоятида тўй кортежи аъзолари 10 кунга қамалди

Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида тўй кортежининг икки иштирокчиси 10 суткага ҳибсга олинди. Машиналарни бошқараётган ёшлар тўй маросимига кетаётган йўлда рулни қўйиб юбориб, салондан тўлиқ чиқиб олишган.

Уч нафар ўзбекистонлик боксчи Осиё ўйинлари олтин медалини қўлга киритди
5 октябр 2023, 18:50

Уч нафар ўзбекистонлик боксчи Осиё ўйинлари олтин медалини қўлга киритди

Хитойда давом этаётган XIX ёзги Осиё ўйинларида ўзбекистонлик спортчилар яна 3 та олтин ва 3 та бронза медалини қўлга киритди. Бокс бўйича терма жамоа аъзолари Хасанбой Дўсматов, Абдумалик Халоков ва Баҳодир Жалолов олтин медалга сазовор бўлди.

1 ноябрдан 1000 кВтдан зиёд электр энергияси сарфлаган аҳоли 2−4 баравар кўпроқ пул тўлайди
5 октябр 2023, 18:17 2

1 ноябрдан 1000 кВтдан зиёд электр энергияси сарфлаган аҳоли 2−4 баравар кўпроқ пул тўлайди

1 ноябрдан ўзбекистонликлар ойига 1000 кВтдан кўп электр энергияси сарфлагани учун тарифдан 2−4 бараваргача қимматроқ тўлов қилади. Бу тартиб ҳукуматнинг ёпиқ қарори билан тасдиқланди. Энергетика вазирлиги эса ўсувчан коэффициент «аҳолининг 98 фоизига умуман таъсир қилмаслигини» айтмоқда.

Британияда 2008 йилдан кейин туғилганларга сигарет сотишни тақиқлаш таклиф қилинди
5 октябр 2023, 17:45

Британияда 2008 йилдан кейин туғилганларга сигарет сотишни тақиқлаш таклиф қилинди

Британия ҳукумати «чекмайдиган авлод»ни яратиш мақсадида Англияда 2008 йилдан кейин туғилганларга тамаки маҳсулотларини сотишни тақиқлашни режалаштирмоқда. Бу 2040 йилга бориб ёшлар орасида чекишни деярли тамомила тўхтатиш имконини беради, — дейилади хабарда.

Суд Тошкентда ҳалокатли ЙТҲга сабабчи бўлган Captiva ҳайдовчисига ҳукм чиқарди
5 октябр 2023, 17:14

Суд Тошкентда ҳалокатли ЙТҲга сабабчи бўлган Captiva ҳайдовчисига ҳукм чиқарди

Апрелда Captiva қарама-қарши йўналишга чиқиб, Cobalt билан тўқнашиб кетиши оқибатида бир киши ҳалок бўлганди. ЙТҲга айбдор шахс судда бошқарув вақтида ҳушини йўқотганини айтди. Унга 3 йил муддатга транспорт бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ва 5 йилга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Ўзбекистонда охирги 10 йилда энг кўп сел тошқини 2022 йилда кузатилди
5 октябр 2023, 16:00

Ўзбекистонда охирги 10 йилда энг кўп сел тошқини 2022 йилда кузатилди

Ўзбекистонда охирги 10 йилда энг кўп сел-сув тошқин ҳодисалари 2022 йилда (171 та) кузатилди. «Энг ачинарли ҳолат — бундан инсонларнинг ҳалок бўлиши қайд этилмоқда», — деди Ўзгидромет агентлиги бошқармаси бошлиғи Қаҳрамон Заҳидов.

Олий таълим вазирлиги барча касб-ҳунар таълими муассасаларини яхлит тизим сифатида мувофиқлаштиради
5 октябр 2023, 15:11

Олий таълим вазирлиги барча касб-ҳунар таълими муассасаларини яхлит тизим сифатида мувофиқлаштиради

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги барча касб-ҳунар таълими муассасаларини яхлит тизим сифатида мувофиқлаштиради, дея таъкидланди президентга қилинган тақдимотда. Келгуси ўқув йилидан бошлаб айрим техникумларда халқаро дастур асосида ўқитишни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.

Қўлланма: Green Card дастурига мустақил ариза топшириш ва натижаларни текшириш
5 октябр 2023, 14:59

Қўлланма: Green Card дастурига мустақил ариза топшириш ва натижаларни текшириш

Green Card дастури учун онлайн анкетани қандай тўлдириш мумкин? Фотосуратлар бўйича қанақа талаблар мавжуд? Натижаларни-чи, қаерда ва қандай текширса бўлади? «Газета.uz» мустақил равишда бепул ариза топшириш ва унинг натижасини текшириш бўйича қадам-бақадам қўлланмани тақдим этади.

Ўзбекистон ва Россия ўртасида 3 та минтақалараро ва 7 та тижорий шартномалар имзоланди
5 октябр 2023, 14:47

Ўзбекистон ва Россия ўртасида 3 та минтақалараро ва 7 та тижорий шартномалар имзоланди

Қозон шаҳрида бўлиб ўтган форумда Ўзбекистон ва Россия ўртасида Тошкент вилоятида Wildberries логистика хабини қуриш, Россиядан метро вагонларини етказиб бериш, сув таъминоти бўйича тажриба алмашиш, шунингдек, Ozon маркетплейси билан электрон тижоратни ривожлантириш бўйича ҳужжатлар имзоланди.

Ўзбекистон президенти Татаристонга борди
5 октябр 2023, 14:42

Ўзбекистон президенти Татаристонга борди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россияга расмий ташрифининг биринчи манзили — Қозон шаҳрига келди. Бу унинг Татаристонга илк ташрифи ҳисобланади.

Журналист Сурия Магдеева вафот этди
5 октябр 2023, 14:38

Журналист Сурия Магдеева вафот этди

«Даракчи плюс» газетаси журналисти Сурия Магдеева касалликдан сўнг 43 ёшида вафот этди.

Бу йилги қишда январдагидек аномал совуқ кутилмаяпти — Ўзгидромет
5 октябр 2023, 14:16

Бу йилги қишда январдагидек аномал совуқ кутилмаяпти — Ўзгидромет

Келаётган қиш мавсумида январь ойида кузатилганидек аномал ҳодисалар бўлиши кутилгани йўқ, дея маълум қилди Гидрометеорологик таъминот бошқармаси бошлиғи Азимжон Нарзуллаев. — Бироқ ҳарорат −7…−12 даражагача, шимолда −17…−22 даражагача тушиши мумкин.

Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга ташрифи кутилмоқда
5 октябр 2023, 14:05

Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга ташрифи кутилмоқда

Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида 13 октябрь куни МДҲ давлат раҳбарлари кенгаши мажлиси бўлиб ўтади. Унда ҳамдўстликка аъзо мамлакатлар раҳбарлари, хусусан, Ўзбекистон президенти ҳам иштирок этиши кутилмоқда.

Беҳзод Ҳошимов: 1991 йил дунё бозорига қўшилиш учун энг зўр фурсат эди, кейинги энг зўр фурсат — айнан ҳозир
5 октябр 2023, 13:06

Беҳзод Ҳошимов: 1991 йил дунё бозорига қўшилиш учун энг зўр фурсат эди, кейинги энг зўр фурсат — айнан ҳозир

Иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов Ўзбекистон дунёга очилиши ва савдо эркинлаштирилиши тарафдорларидан бири саналади. Мифономиканинг навбатдаги сонида у билан Ўзбекистонга халқаро бозорларда ўрин бор ё йўқлиги, нима учун эркин савдо муҳимлиги ва ҳукумат кабинетларидаги савдодан қўрқув ҳақида гаплашилди.

Татаристоннинг Atom электромобили Ўзбекистонда йиғилиши мумкин
5 октябр 2023, 11:55

Татаристоннинг Atom электромобили Ўзбекистонда йиғилиши мумкин

Kama компаниясининг Atom электромобилини Ўзбекистонда йиғиш, кейинчалик ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Россия иқтисодий ривожланиш вазири ўринбосари Дмитрий Вольвач маълум қилди.

Вазир ўринбосари Қашқадарё вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди
5 октябр 2023, 10:42

Вазир ўринбосари Қашқадарё вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди

Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари лавозимида ишлаган Олимхон Рустамов Қашқадарё вилояти ҳокимининг ўринбосари бўлди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг