Шахмат бўйича «World Fischer Random Chess Championship» жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик Нодирбек Абдусатторов россиялик Ян Непомняший ва америкалик Уэсли Сони мағлуб этди. Унинг кейинги рақиби исландиялик Стейн Гретарссон бўлади.
Тошкентда қурилишлар ўртача неча қаватли бўлади, бир қаватли маҳаллалар тақдири нима бўлади, пойтахтнинг меъморий қиёфаси қандай сақланиши керак ва нима учун барча қурилиш лойиҳаларини шаҳар ташқарисига кўчириш имконсиз? «ТошкентбошпланЛИТИ» институти директор ўринбосари ушбу саволларга жавоб берди.
XXI аср бошланиши билан Ўзбекистонда ўртача йиллик ҳаво ҳарорати 2014 йилдан ташқари барча йилларда меъёрдан юқори бўлиб келмоқда.
Asialuxe Travel миллий туроператори БААнинг машҳур курортлари — Дубай ва Абу-Дабида таътил ўтказишнинг афзалликлари ҳақида сўзлаб берди.
Марказий банк 26 октябрь кунги долларнинг расмий курсини 11 128,70 сўм этиб белгилагандан сўнг тижорат банклари ҳам мижозларга хорижий валютанинг янги қийматини эълон қилди.
Тошкентнинг 2045 йилгача бўлган бош режаси лойиҳаси муаллифлари Мўйноқдан Андижонгача, яъни, 1500 км узунликдаги «яшил белбоғ» яратишни таклиф қилди. Уларнинг фикрича, буни амалга ошириш мумкин. Стратегия «яшил белбоғ»га туташ қишлоқларни ривожлантиришга ёрдам беради.
ИИО ходимларини байрам билан табриклаган президент, метрода сумкасида бомба борлигини айтган қиз 5 суткага қамалгани, 24/7 ишлашга ўтадиган Миллий кутубхона, Кампир-обод сув омборининг Ўзбекистонга берилишига қарши чиққани учун қамалган 20 нафар фаол ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан «Манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш тўғрисида»ги қонун қабул қилиниб, Сенатга юборилди. Мазкур қонуннинг қабул қилиниши давлат хизматида таниш-билишчилик, қариндош-уруғчиликнинг олди олинишига хизмат қилиши кутилмоқда.
Президент видеоселектор йиғилишида Қашқадарё вилоятида 2023 йилда 207 мингта иш ўрни яратиш вазифасини қўйди. Жумладан, саноатда 960 та лойиҳани амалга ошириб, 20 минг нафар аҳолини банд қилиш мумкинлиги айтилди.
Ер юзида яшаш учун қулай шароитни сақлаб қолиш, иқтисодиётнинг ўсиши фақат шаҳарларнинг барқарор ривожланиши натижасида бўлиши мумкин. Expo 2030 кўргазмасини Римда ўтказиш таклифи бўйича махсус элчи Ромео Орланди «Газета.uz»га барқарор шаҳар нима эканлиги ҳақида сўзлаб берди.
Бишкек суди Кампир-Обод сув омбори ҳудудининг Ўзбекистонга берилишига қарши чиққан 20 нафарга яқин сиёсатчи ва фаолни қарийб икки ой муддатга ҳибсга олиш тўғрисида қарор қабул қилди. Қирғизистон Омбудсмани оммавий ҳибслар юзасидан хавотир билдирди.
Мактабда ўн йиллик ўзбек тили таълими кўплаб русийзабонларга давлат тилида гаплашишни ўргатмади. Тилни ўрганишни бугун хусусий онлайн курслар таклиф этмоқда. «Газета.uz» учта шундай мактаб таъсисчиларидан дарсларни йўлга қўйиш ғояси, қийинчиликлар ва ўқувчиларнинг талаблари ҳақида сўради.
Шавкат Мирзиёев Қасим-Жомарт Тоқаевга мамлакатнинг миллий байрами — Республика куни муносабати билан табрик йўллади. Ўзбекистон раҳбари Қозоғистон президентига мустаҳкам саломатлик, масъулиятли давлатчилик фаолиятида улкан муваффақиятлар, қозоқ халқига эса фаровонлик, бахту саодат ва равнақ тилади.
Риши Сунак Буюк Британиянинг 57-бош вазири бўлди. Уни қирол Чарлз III қабул қилиб, янги ҳукумат тузишни сўради.
Урганчда «Чорванасл» маркази мутахассиси фуқаронинг 50 гектар ерини янги фермер хўжалиги таркибида қайта расмийлаштириб бериш эвазига $60 минг олганида ушланди. Воқеага алоқадор туман ҳокими ўринбосари ҳам $43 минг пора билан қўлга олинди. Гумондорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев Миллий кутубхона «яқин вақт ичида» суткасига 24 соат ишлай бошлашини маълум қилди. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари эса бундай ваъдалар аввал ҳам берилганини эслатди.
Oasis Credit`нинг директори Маҳмудали Гусейнов компаниянинг бошқа мамлакатларда кредит бериш тажрибаси ва халқаро молия ташкилотларининг ресурслари ҳақида сўзлаб берди.
Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида молия вазири Тимур Ишметов эҳтиёжманд оилалар сони охирги 3 йилда 600 мингдан 2 млнгача ортганини маълум қилди. Амалиётда уларнинг айримлари эҳтиёжманд эмас, ёки аксинча, эҳтиёжманд оилаларни қамраб олиш етарли бўлмаяпти, деди у.
Тошкент метросининг «Алишер Навоий» бекатида ИИО ходимларига сумкасини текширтираётган 19 ёшли қиз унинг ичида бомба борлигини айтган. Сумкани кўздан кечириш чоғида ундан портловчи мослама топилмаган. Суд ёлғон маълумот бергани учун қизга 5 сутка маъмурий қамоқ жазосини тайинлади.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги мониторинги давомида, савдо нуқталарининг 85 фоизи сохта хамиртурушлар сотиши аниқланди. Агентлик таъкидлашича, бундай маҳсулот одамлар саломатлигига хавфли ҳисобланади.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг