Шавкат Мирзиёев Бразилиянинг шимоли-шарқий ҳудудларида юз берган сув тошқинлари оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан ушбу мамлакат президентига ҳамдардлик йўллади. Офат натижасида ҳалок бўлганлар сони 128 кишига етган.
Ўзбекистонда ноқонуний дарахт кесганлик учун жарималар миқдорини ошириш ҳамда ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олиш чорасини белгилаш таклиф қилинмоқда.
«FIFA World Cup Trophy Tour» лойиҳаси доирасида футбол бўйича Жаҳон кубоги Ўзбекистонга олиб келиниб, оммага кўрсатилди. Уни футбол юлдузлари Карлес Пуйоль ва Кристиан Карамбё ўзбекистонлик мухлисларга таништирди. Ўзбекистон мазкур кубок олиб бориладиган дунёдаги 51 мамлакатнинг бири ҳисобланади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев телефон орқали мулоқотда Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаевни мамлакат Конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича референдум муваффақиятли ўтгани билан табриклади.
Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида фуқаро ўз томорқасида 329 туп кўкнори етиштираётгани маълум бўлди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Самарқандда туристларга электрошокер қўллаган ИИБ ходимларининг икки нафар раҳбари ҳам лавозимидан озод этилди. Вилоят ИИБ бошлиғи Раҳмат Маматовнинг сўзларига кўра, мазкур воқеадан кейин ходимларга фуқаролар билан қандай муомалада бўлиш ва электрошокер қўллаш тартиби бўйича йўриқнома тарқатилган.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ЮНИСЕФдан 2150 та компьютер қабул қилиб олди, бу мамлакатнинг самарали вакцина ва иммунизация бошқарувини жорий этиш имкониятларини ошириши кутилмоқда.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги бош директори лавозимига Абдушукур Садиков тайинланди. У мазкур лавозимда Нодиржон Турсуновнинг ўрнини эгаллади.
Ўзбекистонда тиббиёт ходимлари ишига тўсқинлик қилиш, уларга ноқонуний топшириқлар бериш учун жавобгарлик белгилаш таклиф этилмоқда. Унга кўра, мазкур ҳуқуқбузарликни содир этган жисмоний шахс БҲМнинг 5 баравари, мансабдор эса 7 баравари миқдорида жаримага тортилади ёки 10 суткага қамоққа олинади.
Тбилисидаги «Катта дубулға» туркумига кирувчи турнирда ўзбекистонлик дзюдочилар битта кумуш ва тўртта бронза медалини қўлга киритди.
Мўғулистон Ўзбекистонга гўшт маҳсулотлари экспортини оширишни таклиф қилди. Ўзбекистондан Мўғулистонга эса озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб бериш ҳажми оширилади. Мамлакатлар ўртасидаги савдони ривожлантириш учун чартер рейслар йўлга қўйилиши мумкин.
Шанба куни Учкўприк туманида 16 ёшли қизини бир йигит билан учрашиб юрганини кўриб қолган ота уни уриб, тан жароҳатлари етказгани айтилмоқда. Бунинг оқибатида қиз вафот этган. Гумондор ҳибсга олинди, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Россиялик турист Полина Ермакова Ўзбекистон чегарасини кесиб ўтганидан бир неча кун ўтиб Тошкентда дрон олиб киргани учун ҳисбга олинганди. Унинг сўзларига кўра, божхона ходими квадрокоптерни олиб киришга эътироз билдирмаган. Суд уни оқлади, бироқ дрон ундан тортиб олинди.
Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, Ўзбекистонда мобил алоқа абонентлари сони 29,91 миллионни ташкил этмоқда. 100 кишига 84 та абонент тўғри келмоқда. Ҳар бешинчи фойдаланувчи Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтган.
Самарқанд вилояти ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида ноқонуний валюта айирбошлаш билан шуғулланганликда гумонланган икки нафар шахс қўлга олинди. Улардан бири 5000, бошқаси 2800 долларни сотишга урингани айтилмоқда. Гумондорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Тошкентнинг йирик бозорларида оломон шовқини орасида аёл кишининг баланд овози эшитилади: «Қадимий хўрозқандлар! Болаларингизни хурсанд қиладиган ширинликлар ҳали ҳам бор». «Газета.uz» фотомухбири Мадина Аъзам «киндер» даврида ким ва нима учун хўрозқандларни тайёрлашда давом этаётганини ўрганди.
Самарқанд вилоятида машина 4 ёшли қизчани пиёдалар ўтиш жойида уриб юборди, у вафот этди. ЙҲХХ маҳаллада суҳбат уюштириб, аҳолига «огоҳликка чорловчи» буклетлар тарқатди.
Ҳафта мобайнида Ўзбекистон бўйлаб ҳаво очиқ ва иссиқ бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати ҳудудларга қараб, +35…+42 даражагача кўтарилади. Айрим тоғли ҳудудларда ёмғир ёғиши, шамол тезлиги 17−22 м/с гача кучайиши, жума куни эса баъзи жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин.
Ўзбекистон биринчи президентининг ёрдамчиси сифатида фаолият юритган Георгий Крайнов 88 ёшида вафот этди. У сўнгги йилларда Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида етакчи илмий ходим лавозимида ишлаб келаётганди.
Якшанба куни кечаси Самарқанд вилояти Нарпай туманидаги озиқ-овқат дўконларида ёнғин содир бўлди. ФВВ ёнғин оқибатида учта дўконнинг тахминан 70 кв.м. майдонда шифт, том қисми ва озиқ-овқат маҳсулотлари зарарланганини маълум қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг