«Миллий тикланиш» партияси раҳбари Алишер Қодиров сайловолди дастурларидаги ўхшаш жиҳатларни «имконият» деб атаб, «Адолат» партияси билан президентлик сайловларида ҳар икки партиядан ягона номзод кўрсатиш масаласини муҳокама қилишга тайёр эканлигини маълум қилди. Аввалроқ, «Адолат» Алишер Қодировни сайловолди дастуридаги ғояларни кўчирганликда айблаган эди.
АҚШдаги 11 сентябрь фожиасига 20 йил тўлди, унинг оқибатида 2977 киши ҳалок бўлган эди. Шу муносабат билан АҚШ Махфий хизмати матбуотда эълон қилинмаган суратларни тақдим этди.
Ўзбекистонда 9 кундан бери кунлик касалланиш ҳолатлари 700 нафардан камроқни ташкил этмоқда. Сентябрнинг ўнинчи куни 800 нафарга яқин бемор касалликдан тўлиқ соғайди.
Брауни-чизкейк, қуйма ва сочма, шоколадли ва творогли пироглар — Zira.uz олхўридан тайёрласа бўладиган пишириқлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.
Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоевнинг фикрича, Шавкат Мирзиёевнинг охирги 5 йилда қилган ишлари унинг обрўси кўтарилишига сабаб бўлган. У ҳозирги кунда Ўзбекистондаги бошқа бирор сиёсий арбоб тўғридан-тўғри амалдаги президентга бас келиши қийинлигини ҳам таъкидлади.
COVAX дастури доирасида Германия Ўзбекистонга 356 минг доза AstraZeneca вакцинасини совға қилди.
Номзодларни қўллаб-қувватловчи имзо варақаларини текшириш тартиби қандай ва кимлар томонидан амалга оширилади? Имзо варақалари қандай ҳолатларда ҳақиқий эмас деб топилади? «Газета.uz» мухбирининг шу ва бошқа саволларига МСК котиби Худоёр Маматов жавоб берди.
Маҳаллаларда жиноятларнинг сабаблари ва содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни муҳокама қилишнинг қонуний асоси ишлаб чиқилди. Жиноятларнинг хусусиятига қараб муҳокамаларда давлат органлари ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари иштирок этиши шартлиги белгиланди.
Шавкат Мирзиёев 2 мингдан ортиқ мактабнинг бирорта ўқувчиси «Бир миллион дастурчи» лойиҳасида иштирок этмаганини танқид қилди. Шунингдек, 1 октябрдан бошлаб барча ҳудудларда 14 та IT-техникум фаолияти йўлга қўйилиши белгиланди.
Шавкат Мирзиёевнинг паралимпиячилар билан учрашуви, янги чиқарилган қарорлар, Roodell Ўзбекистонда сотиладиган Renault автомобиллари тақдимотини ўтказиши — «Газета.uz»нинг 10 сентябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида қидирувдаги икки аёл билан мулоқотда бўлиб, уларнинг кўрсатмалари бўйича «Ҳизб-ут Таҳрир» экстремистик ташкилоти ғояларини тарғиб қилишда гумонланаётган 29 нафар аёл қўлга олинди.
Россия ва Беларус раҳбарларининг Иттифоқ давлати бўйича келишиб олгани, Даниянинг барча карантин чекловларини бекор қилгани, AҚШда COVID-19'га қарши кенгайтирилган эмлаш режаси қабул қилингани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Шанба ва якшанба куни совуқ антитциклон таъсири ҳисобига ҳарорат кечалари +12…+15 даражагача пасаяди, кундуз ҳарорат +27…+30 даражагача кўтарилади.
Roodell Ўзбекистонда сотиладиган Renault автомобиллари тақдимотини ўтказди. Биринчи босқичда учта модел — икки кроссовер ва бир йўлтанламаснинг сотувга чиқиши кутилмоқда.
Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 12,18 сўмга пасайиб, 10 655,91 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курс ҳам пасайди, рубль курси эса кўтарилди.
Шавкат Мирзиёев паралимпиячилар билан учрашди ва Ўзбекистон терма жамоасининг Паралимпиада якунлари бўйича сўз юритди. «Мусобақанинг дастлабки кунларида 25 нафар спортчимизга нисбатан қаттиқ карантин талаблари қўллангани ҳам, жиддий муаммолар туғдирди», — деди у. Президент, шунингдек, паралимпия ҳаракатини янада ривожлантириш чораларини эълон қилди.
Мактаб ва академик лицейлар ўқувчилари ўртасидаги фан олимпиадаларининг учинчи ва тўртинчи босқичлари ғолибларига пул мукофоти берилади. 4-босқич ғолибларига ихтисослик фани бўйича давлат ОТМларига кириш имтиҳонларида максимал балл олиш ҳуқуқини берувчи ва 3 йил давомида амал қилувчи электрон сертификатлар тақдим этилади.
Ҳукумат қарори билан ОТМларда талабалар билан ишлаш бўйича «гуруҳ мураббийи» институти бекор қилинди. 1−3-курс талабалари учун муаммоларни бартараф этишда яқиндан ёрдам кўрсатувчи тьюторларни бириктириш амалиёти йўлга қўйилди.
Ҳар йили инглиз, немис, француз тиллари (хорижий тиллар) ўқитиладиган мактаблар ўртасида хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб танлови ўтказилади. Республика босқичида биринчи ўринни эгаллаган мактабга 500 млн сўм мукофот берилади.
БМТ Бош котиби ўринбосари, Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ижрочи котиби Геда Вали ноябрда Ўзбекистонга ташриф буюради. Тошкентда бўлиб ўтадиган учрашувда 2022−2025 йилларга мўлжалланган янги минтақавий дастурининг имзоланиши кутилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг