Сурхондарёнинг Бойсун туманида бир гуруҳ шахслар Халқ демократик партияси вилоят кенгаши депутатини калтакладилар. ХДП ушбу ҳодиса бўйича «суриштирув ишлари бошланганига бир ярим ойдан ошган бўлса-да, ҳамон муайян бир хулосага келинмагани» ни маълум қилди.
Европанинг бир қатор йирик авиакомпаниялари, жумладан, KLM (Нидерландия), Air France (Франция), SAS (Швеция), LOT (Польша), Wizz Air (Венгрия), Air Baltic (Латвия), Singapore Airlines Беларус осмонини четлаб ўтган ҳолда парвозларни амалга оширмоқда.
Бош вазир ўринбосари, Масс-медиа фонди раҳбарияти, ЕИ элчиси, Uzbekistan Airports раҳбари, Антикоррупцион агентлик директори ва Тошкент ҳокими 2020−2021 ўқув йили битирувчиларига ўз маслаҳатлари ва тилакларини билдиришди.
Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқарма бошлиғи сифатида фаолият юритаётган Абдусалом Хўжақулов Сариосиё тумани ҳокими этиб тасдиқланди.
24 май куни кечқурун Куала-Лумпурда ер ости туннелида иккита метро поезди тўқнашди. 213 киши жабрланди, улардан 47 нафарида оғир жароҳатлар қайд этилган.
ДСҚ Хавфни таҳлил қилиш ва солиқ тўловчиларни сегментлаш департаменти бошлиғи сифатида фаолият юритиб келган Жахонгир Абдиев Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари лавозими этиб тайинланди.
Сариосиё тумани ҳокими лавозимида фаолият юритган Ўктам Тўраев қурилиш вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.
Шоазим Миноваров президентнинг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. У Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ислом цивилизацияси маркази директори ҳисобланади.
«Обод қишлоқ», «Обод маҳалла» ва бошқа дастурлар доирасида қишлоқ ва маҳаллаларда амалга ошириладиган қарийб 21 трлн сўмлик қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларни онлайн назорат қилиш имконияти яратилди. Қолаверса, дастурлар ижроси устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш учун эса махсус телеграм бот ишлаб чиқилди.
Сешанба куни пойтахтда «Мўйноққа мадад» хайрия веломарофони ўтказилиши муносабати билан соат 9:30 дан 11:30 гача айрим кўчалар ҳаракат учун ёпилади.
Президент иштирок этган йиғилишда ўз фаолиятида сусткашликка йўл қўйган мактабгача таълим вазирининг биринчи ўринбосари Қаҳрамон Олимов лавозимидан озод этилди. Вазирнинг бошқа ўринбосарлари ҳамда вазирликнинг барча ҳудудий бошқармалари бошлиқлари ўз вазифасини бажарувчи даражасига туширилди.
Президент Шавкат Мирзиёев биринчи марта мамлакат мактаблари битирувчиларига табрикнома йўллади. Бу йили қарийб 438 минг нафар ўқувчи ёшлар етуклик шаҳодатномаларини қўлга олишади.
Литванинг Беларус ҳаво ҳудуди орқали ҳаво қатновларни тақиқлагани, Ҳиндистонда замбуруғнинг хавфли турини юқтириш ҳолатларининг кўпайиб бораётгани, Альберт Эйнштейн мактубининг 1,2 млн долларга сотилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Мукофотланган бош вазир, Фарғона вилояти ҳокимига янги ўринбосарлар тайинланиши, Тошкентдаги кучли ёмғир оқибатлари, Қашқадарёдаги мажбурий меҳнат, Шавкат Мирзиёевнинг ушбу ҳафтадаги иш графиги — «Газета.uz»нинг 24 майдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
15 июндан бошлаб Uzbekistan Airways Москвага рейсларни «Домодедово» аэропортига кўчирди. Авиакомпаниянинг хабар беришича, бу қарор қулайликни таъминлаш ва йўловчиларга хизмат кўрсатиш даражасини яхшилаш мақсадида қабул қилинган.
Маданият вазири Озодбек Назарбеков «санъатни ҳаром деб эътиқод қилиш — динни яхши тушунмаслик, ҳовлиқмаликдан» дея таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, «динни яхши билмасдан ва тушунмасдан туриб, жамоат олдида, минбардан туриб диндан гапириш учун, камида 25 йиллик билим олган бўлиш керак».
Октябрда бўлиб ўтадиган президент сайловига тайёргарлик жараёнларини ўрганиш мақсадида ЕХҲТнинг махсус миссияси Ўзбекистонга ташриф буюрди. Миссия бўлажак президент сайловини ДИИҲБ томонидан кузатишга зарурат бор ёки йўқлигини ўрганади. «Агар бунга зарурат бўлса, бўлажак кузги сайловларда миссияни айнан қайси форматда жойлаштириш кераклиги ҳақида ҳулоса берамиз», — деди миссия вакили Алексей Громов.
Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида MAN юк машинаси ва еттита енгил машиналар иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Оқибатда 7 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этди, 14 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага етказилган.
Ўзбекистон энг йирик электрон тижорат платформаларидан бири Amazon`да савдо қилиши мумкин бўлган мамлакатлар рўйхатига кирди. Сотишни бошлаш учун тадбиркорлар рўйхатдан ўтиб, ўз шахсий кабинетларини ўрнатишлари, тасдиқловчи ҳужжатларни қўшишлари, банк ҳисоб-рақами ва халқаро тўлов карталарини очишлари керак.
Долларнинг расмий курси 18,48 сўмга кўтарилди ва жами 10 596,76 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам кўтарилган, рубль эса бироз пасайган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг