Архив

Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг собиқ директори 230 млн сўмни ўзлаштирганликда айбланмоқда
20 август 2020, 17:52

Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг собиқ директори 230 млн сўмни ўзлаштирганликда айбланмоқда

Бош прокуратура Тошкентдаги хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг собиқ раҳбарига қарши жиноий иш қўзғатди. У ширкатга қарашли уйларни таъмирлаш учун олинган кредитдан 229,3 млн сўмни ўзлаштирганликда айбланмоқда.

Қайси вилоятлардан қанча кишининг хорижда ишлаётгани маълум қилинди
20 август 2020, 15:59

Қайси вилоятлардан қанча кишининг хорижда ишлаётгани маълум қилинди

БМТ маълумотларига кўра, бугунги кунда 2 млн дан ортиқ Ўзбекистон фуқароси хорижда ишламоқда. Энг кўп меҳнат мигрантлари Россияда — 1,5 млн фаолият юритишади. Вилоятлар ҳиссаси бўйича эса энг кўп меҳнат мигрантлари Самарқанддан — 268 минг ва Фарғонадан — 247 минг эканлиги маълум қилинди.

Мунир Мамедзаде ЮНИСEФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари бўлди
20 август 2020, 14:47

Мунир Мамедзаде ЮНИСEФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари бўлди

Мунир Мамедзаде ЮНИСEФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари лавозимида иш фаолиятини бошлади. У инсон ҳуқуқлари, болалар ҳуқуқлари, ёшлар ва ривожланиш соҳаларида 20 йиллик раҳбарлик тажрибасига эга.

АҚШ Демократик партиясидан вице-президентликка номзод тасдиқланди
20 август 2020, 14:29

АҚШ Демократик партиясидан вице-президентликка номзод тасдиқланди

АҚШ вице-президентлигига Демократик партиясидан Камала Харрис номзод сифатида тасдиқланди. Аввалроқ Жо Байден уни вице-президентликка номзод сифатида танлаганини эълон қилган эди. Камала Харрис 2017 йилдан Калифорния сенатори бўлиб келмоқда.

Коррупция ҳақида хабар қилганларга пул мукофоти берилади
20 август 2020, 14:09

Коррупция ҳақида хабар қилганларга пул мукофоти берилади

Бош прокуратура коррупция ҳақида хабар қилганларга бир марталик пул мукофоти берилишини кўзда тутувчи қарор лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйди. Унга кўра, пул мукофоти миқдори пора, етказилган зарар миқдори ёки ўғирланган мулк қийматига боғлиқ ҳолда — базавий ҳисоблашнинг 3 бараваридан сумманинг 10−15 фоизигача берилади.

Ўзбекистонда йил бошидан 92 мингдан ортиқ ўлим ҳолати қайд этилган
20 август 2020, 12:47

Ўзбекистонда йил бошидан 92 мингдан ортиқ ўлим ҳолати қайд этилган

Январь-июль ойларида Ўзбекистонда 92 мингдан ортиқ ўлим ҳолати қайд этилди. Энг кўп ўлим июль ойида кузатилди.

Алексей Навальний оғир аҳволда реанимацияга ётқизилган
20 август 2020, 12:23

Алексей Навальний оғир аҳволда реанимацияга ётқизилган

Россия коррупцияга қарши курашиш жамғармаси асосчиси Алексей Навальний 20 август куни оғир аҳволда реанимацияга ётқизилган. Хабар берилишича, у хушсиз ҳолатда ва ҳозирда сунъий нафас олиш аппаратига уланган. У Москвага учаётганида самолётда ҳушидан кетган. Унинг заҳарланган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

«Автомобиллар нархи асосли ва ҳозир нархни пасайтириш имконсиз» — UzAuto Motors
20 август 2020, 11:49

«Автомобиллар нархи асосли ва ҳозир нархни пасайтириш имконсиз» — UzAuto Motors

UzAuto Motors компания автомобил нархларини асоссиз оширганлиги боис, автомобиллар нархини пасайтириши кераклиги тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилишини билдирди. Компания иш бир тарафлама кўриб чиқилганини, қарор узил-кесил эмаслигини ва кейинги хатти-ҳаракатлар суд муҳокамалари якунларидан келиб чиқиб белгиланишини таъкидлади. «Автомобиллар нархини ҳозир пасайтириш имконсиз», — дейилади баёнотда.

Хоразмда кадастр бўлими бошлиғи тадбиркордан 20 минг доллар пора талаб қилди
20 август 2020, 11:27

Хоразмда кадастр бўлими бошлиғи тадбиркордан 20 минг доллар пора талаб қилди

Хоразм вилояти Тупроққалъа туманида ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ушланди. У 15 гектар ер майдони ажратиб бериш эвазига 20 минг АҚШ доллари миқдорида пора талаб қилганликда айбланмоқда.

Чироқчида ЙТҲ натижасида 3 киши вафот этди ва 1 киши жароҳатланди
20 август 2020, 10:28

Чироқчида ЙТҲ натижасида 3 киши вафот этди ва 1 киши жароҳатланди

Қашқадарё вилояти, Чироқчи туманида Нексия автомобили ҳайдовчиси қувиб ўтиш қоидаларини бузиш оқибатида қаршисидан келаётган «НOWO» русумли юк автомашинаси билан тўқнашган. Натижада Нексия ҳайдовчиси ва икки нафар йўловчи вафот этган, улардан бири 1 яшар бола. Мошинанинг яна бир йўловчиси тан жароҳати олган.

Кун давомида 594 та коронавирус ҳолати аниқланди
20 август 2020, 01:24

Кун давомида 594 та коронавирус ҳолати аниқланди

Ўзбекистонда кун давомида 594 та коронавирус ҳолати аниқланиб, умумий кўрсаткич 37,1 мингдан ошди.

Бекобод туман ИИБ бошлиғи ўринбосари пора билан қўлга олинди
19 август 2020, 19:06

Бекобод туман ИИБ бошлиғи ўринбосари пора билан қўлга олинди

Тошкент вилояти Бекобод тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари 5000 доллар пора олаётганида ушланди.

Олтин-валюта заҳиралари $34,7 млрд га етди
19 август 2020, 18:47

Олтин-валюта заҳиралари $34,7 млрд га етди

Август ойига қадар Ўзбекистоннинг ялпи олтин-валюта захиралари ҳажми йил бошидан бери 5,6 млрд долларга кўпайиб, 34,7 млрд долларга етди.

Рональд Куман «Барселона» футбол клубининг янги бош мурраббийи этиб тайинланди
19 август 2020, 18:12

Рональд Куман «Барселона» футбол клубининг янги бош мурраббийи этиб тайинланди

Голландиялик Рональд Куман «Барселона» футбол жамосининг янги бош мурраббийи этиб тайинланди. Янги мураббий билан шартнома 2022 йил июнь ойининг охиригача имзоланди.

«Яндекс.Такси» хизмати «Яндекс Go» га айланди
19 август 2020, 18:03

«Яндекс.Такси» хизмати «Яндекс Go» га айланди

«Яндекс» компанияси «Такси» базаси асосида бир нечта хизматлар учун янги дастурни ишга туширди. Ўзбекистонда «Яндекс Go» ҳозирда такси ва етказиб бериш хизматларини ўз ичига олган. Бошқа мамлакатларда эса буларга, шунингдек, ресторан ва дўконлардан таомларни тезкор етказиб бериш, жамоат транспортлари жадвали ва каршеринг хизматларини ҳам қўшиш мумкин.

Nokia Германияда Mercedes автомобиллари сотилишини тақиқлаши мумкин
19 август 2020, 17:51

Nokia Германияда Mercedes автомобиллари сотилишини тақиқлаши мумкин

Mercedes автомобилларини ишлаб чиқарувчи Daimler Финляндиянинг Nokia компанияси технологияларидан лицензиясиз фойдаланланликда айбдор деб топилди. Энди Nokia Германияда компаниянинг автомобилларини сотишни тақиқлаш ҳуқуқига эга бўлади.

SpaceX Falcon 9 ракетасини олтинчи маротаба ишга туширди
19 август 2020, 17:38

SpaceX Falcon 9 ракетасини олтинчи маротаба ишга туширди

SpaceX Falcon 9 ракетасини олтинчи маротаба учириб, орбитага навбатдаги Starlink интернет сунъий йўлдошларини юборди. Starlink интернети тезлиги, аноним маълумотларга кўра, сониясига 11 мегабитдан 60 мегабитгача чиқиши мумкин.

Дилшод Икромов Uzcard раҳбари бўлди
19 август 2020, 16:24

Дилшод Икромов Uzcard раҳбари бўлди

Илгари Марказий банкнинг Ахборот технологиялари департаменти директори бўлиб ишлаган Дилшод Икромов Ахрор Маҳмудов ўрнига Uzcard компаниясининг раҳбари бўлди.

UzAuto Motors автомобилларининг нархи қанчага арзонлашади — рўйхат
19 август 2020, 15:17

UzAuto Motors автомобилларининг нархи қанчага арзонлашади — рўйхат

Монополияга қарши курашиш қўмитаси UzAuto Motors томонидан 2020 йил март ойида автомобиллар учун тасдиқланган ва истеъмолчиларга реализация қилинган, асоссиз киритилган харажатларни чегиришни ва ушбу маблағларни истеъмолчиларга қайтариб беришни сўради. Янги шартномлар ҳам ушбу чегирмалар асосида тузилади. Бунинг оқибатида Spark 3,5 млнгача, Cobalt 10,5 млнгача, Gentra 19,8 млнгача ва Damas 15,7 млн сўмгача арзонлашиши кутилмоқда.

ОТМларга кириш имтиҳонлари ўтказиладиган жойлар рўйхати эълон қилинди
19 август 2020, 14:04

ОТМларга кириш имтиҳонлари ўтказиладиган жойлар рўйхати эълон қилинди

Ўзбекистон ОТМларига кириш имтиҳонлари 65 та жойда бўлиб ўтади. Тошкентда имтиҳонлар учун «Пахтакор» стадиони, Миллий боғ, Талабалар шаҳарчаси хиёбони, «Ашхобод» сайилгоҳи ва Ботаника боғи танланди. Бу йил абитуриентларнинг ота-оналари учун кутиш жойлари ташкил этилмайди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг