Коронавирус инфекциясига чалинган 61 ёшли самарқандлик бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди. COVID-19 асоратларидан вафот этганлар сони 38 нафарга етди.
Коронавирус беморлари сони 97 нафарга ортиб, жами 10459 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатларининг 35 нафари Карантин марказида, 59 нафари Тошкент шаҳрида ва 3 нафари Қорақалпоғистонда аҳоли орасида аниқланган.
Ўзбекистонда аниқланган коронавирус ҳолатларининг кунлик ўсиши 342 тани ташкил этиб, рекорд янгиланди. Жами ҳолатлар сони 10362 тага етди. 115 та ҳолат аҳоли орасида қайд этилди.
Тошкентда коронавирус аниқланган 86 ёшли аёл ҳаётдан кўз юмди. Ўзбекистонда COVID-19 асоратларидан вафот этганлар сони 37 нафарга етди.
Йил бошидан бери Тошкент шаҳрида жами қарийб 50 минг нафар фуқаро доимий рўйхатдан ўтган бўлса, шундан май ва июнь ойларининг ўзида 40 мингга яқин нафар фуқаро доимий рўйхатга киритилган.
2020 йил апрель-июнь ойларида Ўзбекистон банк тизимида нақд пуллар айланмаси коронавирус пандемияси таъсирида шаклланди. Июнь ойидаги кўрсаткич (14,6 трлн сўм) карантин шароитидан олдинги даврдаги ҳолатига деярли яқинлашди. Шу билан бирга, бу кўрсаткич кейинги ойларда «ижобий томонга ўзгаришини кутиш мумкин», деб баҳоланмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев 6 июль куни Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти — Элбоши Нурсултон Назарбоевни 80 ёшлик юбилейи билан табриклади.
Тошкентда автомашиналарни жарима майдонидан чиқариш учун онлайн тизим синов тариқасида ишга туширилди. Энди dyhxx.uz сайти орқали қоидабузарлик тўғрисидаги барча маълумотларни топиш, ҳужжатларни тақдим этиш ва жаримани тўлаш мумкин.
Коронавирус ҳолатлари яна 141 тага кўпайиб, жами 10284 нафарга етди. Янги ҳолатларнинг 75 нафари аҳоли орасида қайд этилди.
Коронавирус инфекциясига чалинган 43 ёшли тошкентлик бемор (эркак киши) ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди. COVID-19 асоратларидан вафот этганлар сони 36 нафарга етди.
Чирчиқ дарёси қирғоғининг 16 километрлик қисмини 65−80 метргача торайтириш режалаштирилмоқда. Ҳосил бўлган бўш ер майдонида «Дарё бўйи Бизнес сити» лойиҳаси амалга оширилиб, у ерда ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари яратилади.
Жиззах шаҳар марказида автобус ва Nexia автомашинаси иштирокида тўқнашув содир бўлган. 3 нафар йўловчиси бор автобус тўқнашув натижасида ағдарилган. Тўқнашувда тан жароҳати олганлар йўқлиги айтилмоқда.
ТИВ Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистонга киришга қўйилган чекловлар ўз кучида қолаётганлиги ҳақида хабар берди. Россия Федерациясидаги Ўзбекистон фуқароларини ёлғон хабарларга ишонмасликка ва яшаш жойларида қолишга чақирилди.
27 июнь куни Самарқанд вилоятида дунёга келган сиам эгизаклари вафот этди. Уларнинг ўлимига нафас ва юрак етишмовчилиги сабаб бўлган.
Коронавирусга қарши курашаётган беморларнинг 172 нафарида пневмония жараёни кузатилмоқда, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги. Беморларнинг 285 нафарининг аҳволи ўрта оғир, 25 нафари оғир, 8 нафари эса ўта оғир аҳволда.
7 июлдан иш ҳафтасининг охирига қадар Ўзбекистонда ҳаво иссиқ ва қуруқ бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кундузи 34−39 даражагача кўтарилади.
Республика махсус комиссияси шаҳар ва туманлар бўйича карантин даражаларини қайта кўриб чиқди. Тошкент «сариқ» ҳудудда қолди.
1 сентябрдан бошлаб барча аукцион савдолари натижалари QR-кодни қўллаш орқали расмийлаштирилади. Шунингдек, «E-IJRO AUKSION» тизимида бир қатор янги тартиблар жорий этилди.
Бутун дунёга машҳур италиялик бастакор Эннио Морриконе 91 ёшда вафот этди. У «Бир замонлар Америкада», «Пианист ҳақида афсона» ва бошқа таниқли киноларга бастакорлик қилган ҳамда кино санъатига қўшган ҳиссаси учун икки марта «Оскар» мукофотига сазовор бўлган.
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирнинг биринчи ўринбосари этиб Гулнора Маруфова тайинланди. У илгари вазирликнинг Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг