Электрон рақамли имзони (ЭРИ) эндиликда Давлат хизматлари агентлиги идорасига ташриф буюрмасдан онлайн тарзда олиш мумкин. «Газета.uz» электрон имзони онлайн олиш бўйича қўлланмани тақдим этади.
Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти Андижонда қийноқ оқибатидаги вафот этган марҳумнинг оиласидан узр сўради. Шу билан бирга, ушбу ҳолат юзасидан суд ишлари очиқ ва шаффоф бўлиши, унга журналистлар ҳам киритилиши маълум қилинди.
Microsoft Googleни энг қиммат брендлар учлигидан чиқариб ташлади. Microsoft 326 млрд долларга, Google эса 323 млрд долларга баҳоланди. Amazon яна биринчи ўринда. TikTok бренди деярли 17 млрд долларга баҳоланиб, Uber ва Adidas каби компаниялардан қимматроқ бўлди.
Президент қарорига биноан «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ фаолияти тугатилади. Акциадорлик жамиятнинг тугатиш бўйича «Йўл харитаси» икки ҳафта муддатда тасдиқланади ва бажарилиши таъминланади. Холдингга берилган имтиёзлар ва преференциялар белгиланган муддат тугагунга қадар сақлаб қолинади.
Ҳиндистон расмийлари TikTok, WeChat, Weibo ва Helo каби бир қатор дастурларни «Ҳиндистоннинг суверенитети ва яхлитлигига путур етказади» деб топди. Ушбу тақиқ оқибатида Хитой мобил иловалари ҳидистонлик 300 миллион фойдаланувчисини йўқотиши билдирилмоқда.
Вояга етмаган маҳкумларнинг ота-онаси билан учрашувларида чекловлар бекор қилинди ва маҳкума аёлларнинг вояга етмаган фарзандлари билан учрашувларининг алоҳида тартиби белгиланди.
Тошкент шаҳрида 6 та янги кўприк қурилиши режалаштирилмоқда. Кўприкларнинг аксарияти Тошкент ҳалқа автомобиль йўли бўйлаб ҳамда Амир Темур ва Боғишамол кўчалари кесишмаларида барпо этилиши кутилмоқда. Уларни қуриш учун қарийб 640 млрд сўм сарфланади.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов «Марказий Осиё — АҚШ» («C5+1») видеоконференциясида иштирок этди. Тадбирда иштирокчилар томонидан бир қатор минтақавий масалалар муҳокама қилинди ва алоҳида урғу Марказий Осиёнинг экологик аҳволини яхшилашга берилди.
Коронавирус беморлари сони 124 нафарга ортиб, жами 8627 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатларининг 85 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, қолганлари Тошкент шаҳрида, Қорақалпоғистонда, Тошкент, Бухоро ва Хоразм вилоятларида қайд этилди. Шундан 22 нафари аҳоли орасида аниқланди.
Ўзбекистонда коронавирус ҳолатлари кун давомида 281 тага кўпайиб, рекорд кўрсаткич қайд этилди. Жами ҳолатлар эса 8500 тадан ошди.
Тошкентда коронавирусга чалинган 62 ёшли қорақалпоғистонлик эркак вафот этди. Ўзбекистонда инфекция асоратларидан кун давомида икки, умумий 26 киши ҳаётдан кўз юмди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбар ходимлари «Инсон қадр-қиммати — энг олий қадрият» махсус курси бўйича ўқитилади, дейилади президент иштирокидаги йиғилишда. Давлат раҳбари суд тизимини «бир суд — бир инстанция» тамойили асосида қайта кўриб чиқиш, «назорат тартибида ишларни кўриш» амалиётидан воз кечиш, ерга бўлган ҳуқуқлар кафолатини кучайтириш, одил судлов ва коррупция рейтингини жорий этиш, адвокатлар ролини кучайтириш бўйича топшириқлар берди.
30 июнь куни Ўзбекистонда Ёшлар куни нишонланади. Миллионлаб ёшлар бугун ҳаёт йўлларининг бошида туришибди. «Газета.uz» 35 ёшгача бўлган ва муваффақиятга эришган ватандошлардан таълимга бўлган муносабатлари, ҳаётий мақсадлари, қийинчиликлар ҳамда орзудаги Ўзбекистон ҳақидаги фикрларини сўради.
Хориждан кириб келаётган Ўзбекистон фуқаролари ва Ўзбекистонда доимий яшаш жойига эга бўлган фуқаролиги бўлмаган шахсларни ихтиёрий равишда ўз ҳисобларидан меҳмонхоналарда карантинга олиш тартиби ва нархлари белгиланди.
Коронавирусдан вафот этган шифокор Алишер Ураловнинг қизи жиддий касалликлари бўлишига қарамасдан, уни карантин марказига мажбурлаб жўнатишганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ўлимнинг расмий сабаби — миокард инфаркти — нотўғри. У қабристонда отасининг тобути билан коронавирус аниқланган яна икки кишининг жасадини ҳам олиб келишганини қўшимча қилди.
Ўзбекистонда ёшлар сиёсати соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширувчи янги орган — Ёшлар ишлари агентлиги ташкил этилди.
Сурхондарё вилоятида Malibu ва «ВАЗ 2101» автомашиналари тўқнашди. Оқибатда «ВАЗ 2101»да ёнғин чиқиб, унинг салондаги икки киши ҳодиса жойида вафот этган.
Ўзбекистонда яна 87 кишининг коронавирус тести ижобий чиқиб, расман тасдиғини топган ҳолатлар 8385 тага етди. Янги ҳолатларнинг 72 таси карантин марказларида, 11 таси Тошкент шаҳрида аниқланди.
Бундан роппа-роса икки йил олдин Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Карлар жамиятининг Кар-соқовлар маданият марказига ташриф буюриб, кар болалар ва катталарнинг яшаш шароитларини яхшилаш бўйича кўрсатма берди. Ўзбекистон Карлар жамияти блоги муаллифи Маъмур Aхлиддинов ва «Газета.uz» колумнисти Дилмурод Юсупов президент ташрифидан сўнг нима ўзгарганини ўрганишди.
1 июлдан ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаблари ва мактаб-интернатларига янги ўқув йили учун ўқувчилар қабули бошланади. Пандемия шароитида ҳужжатлар онлайн қабул қилинади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг