Мингбулоқ ҳокими Нуршод Худойбердиев қишлоқ хўжалиги техникаларини таъмирламаган фермерларни ҳақорат қилгани учун БҲМнинг 20 баравари миқдорида жаримага тортилди.
Президент Шавкат Мирзиёев Ватан ҳимоячилари куни арафасида Қуролли Кучлар академиясида бўлди. У ҳарбий таълим соҳасида Ўзбекистон замон билан ҳамқадам бўлиши кераклигини таъкидлади.
Пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев шаҳарни ободонлаштириш учун «Фойдали Тошкент» акциясини бошлаб берди. У ҳар бир фуқаро кўчага ахлат ташлашдан уяладиган кун келишига ишонч билдирди.
Ўзбекистонда энг оммавий таом — «Палов индекси» маълумотлари ҳамда бир «порция» паловнинг ўртача нархлари шакллантирилади.
Жума ва шанба кунлари Ўзбекистонда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди, аммо якшанба куни ҳароратнинг тушиши, баъзи жойларда ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда.
Ўзбекистон ЕХҲТнинг Иқтисодий ва экологик масалалар қўмитаси раиси, мамлакатнинг ушбу ташкилотдаги доимий вакили Шерзод Асадов эса қўмита раҳбари этиб тайинланди.
Канада ва Буюк Британия бош вазирлари Жастин Трюдо ва Борис Жонсон Теҳрондан Киевга учаётган украин Boeing самолётининг қулашига Эрон ракетаси тушиши сабаб бўлганини маълум қилди.
Ички ишлар вазирлиги Давлат хавфсизлик хизмати билан биргаликда «Жиҳодчилар» диний экстремистик оқими аъзолари фаолиятини тўхтатиш учун махсус операция ўтказилгани ҳақида хабар берди.
UzAuto ички бозорда қимматбаҳо автомобиллар сегментини ривожлантиришни режалаштирмоқда. Компания Ўзбекистонга қимматбаҳо автомобиль етказиб беришни юзлаб мартага кўпайтирган BMW ва Toyota ишлаб чиқарувчилари билан рақобатлашмоқчи.
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси футболчилари Таиландда бўлиб ўтаётган Осиё чемпионатида Эрон жамоаси билан ўйинда ғалаба қозона олмади.
Жиззах вилоятида тўрт кишидан иборат оила ўз уйида углерод оксиди билан заҳарланиш эҳтимоли билан вафот этди. Вафот этганларнинг икки нафари — болалар.
2020 йил 1 мартдан бошлаб республика ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасига баҳо бериш тизими жорий этилади.
10−14 январь кунлари Тошкентдаги Халқлар дўстлиги майдонида Ватан ҳимоячилари куни шарафига ҳарбий-ватанпарварлик фестивали ўтказилади. Дастурдан концертлар, ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар намойиши ўрин олган.
Адлия вазирлиги қабристонларда гўр қазиш ва маросим хизматлари учун пуллик хизматлар кўрсатиш тарифларини белгилаш тўғрисидаги Тошкент ҳокими қарори юзасидан изоҳ берди.
Тошкент ИИББда хизмат интизоми ва қонун устуворлигини бузганлиги учун 15 нафар ходим лавозими пасайтирилди ёки ишдан бўшатилди, бир қатор ходимларга хайфсан берилди. Шу билан бирга, 7 нафар ходим яхши хизмат кўрсатганликлари учун тақдирланди.
Украина президенти Теҳронда украин самолётининг ҳалокати муносабати билан мамлакатда мотам эълон қилди. Самолёт бортидаги 176 кишининг барчаси вафот этган.
Суд Андижон ҳокимияти матбуот котиби Гулшаной Қўчқоровани журналист Хуршид Далиевга қарши туҳмат ва ҳақоратда айбдор деб топди ва унга жарима жазоси тайинлади.
Ўзбекистон президенти Теҳрон яқинида украин йўловчи самолёти қулаши муносабати билан Украина ва Эрон раҳбарларига ҳамдардлик билдирди.
ИИВда янги вазир ўринборсари, ЖИЭББ раҳбари, шунингдек, Қоровул қўшинлари ҳамда Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинлари қўмондонлари тайинланди.
Тошкентда Гулнора Каримова ва бошқаларга қарши навбатдаги жиноят иш бўйича суд мажлиси бошланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг