Янгийўл туманида маст ҳолатдаги фуқаро ўзаро келиб чиққан жанжал оқибатида бошқа бир шахсни ошхона пичоғи билан уриб, қасддан ўлдирган.
Собиқ Чорсу меҳмонхона комплекси 1 сўмга тенг қийматдаги бошланғич нархда сотувга қўйилди.
Каттақўрғон шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи вазифасида ишлаб келган Собиржон Рустамов Самарқанд шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.
Фарғона вилоятида яшовчи шахснинг уйида 1 килограммдан ортиқ марихуана гиёҳвандлик моддаси сақланаётгани аниқланди.
Шайхонтоҳур тумани Қоратош кўчасидаги магистрал иссиқлик тармоқлари қувурида таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабабли йўл қисман ёпилади.
Ҳисоб палатаси раисига Меҳриддин Абдуллаев биринчи ўринбосар, Баҳодир Туробов ўринбосар этиб тайинланди.
Ўзбекистон фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги янги низомга шарҳ.
«Пахтакор» футбол клуби ўн иккинчи марта Ўзбекистон чемпиони бўлди.
Антимонополия қўмитаси «Ўзстандарт» агентлигига истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги ҳужжат лойиҳасининг бир қатор бандларини қайта кўриб чиқишни тавсия қилди. Улар истеъмолчилар манфаатларига зид келиши ва коррупцияни келтириб чиқариши мумкин.
Қибрай тумани Салар шаҳарчаси Тинчлик маҳалласида жойлашган Боғдорчилик-узумчилик ширкатига қарашли ҳудудда содир бўлган ёнғинда бир киши ҳалок бўлди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер истеъфога чиққанидан сўнг унинг ўрнига Вадим Абрамов тайинланди.
Туристик автобус Чимён йўлида пастликка тушиб кетди. Ҳодиса вақтида у бўш бўлган.
Чимкентдаги Минтақавий ижтимоий-инновацион университети таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар маҳаллий ёшлар тазйиқига учраётгани хабар қилинди. ТИВ вазиятни назоратга олди.
ЎФА ҳамда Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи Эктор Купер ўртадаги шартномани ўзаро келишувга асосан бекор қилди. Купер бир йил давомида бош мураббий бўлиб ишлади.
Самарқандда 2022 йилдаги Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити учун йўл ва кўчаларни янгилашга 25 млн доллар ажратилди.
Фанлар академияси тизимида Миллий археология маркази, марказ негизида эса Я.Ғуломов номидаги Самарқанд археология институти ташкил этилди.
Бекободда тўрт эгизак — икки ўғил ва икки қиз дунёга келди.
Тошкентнинг Учтепа туманидаги Лутфий ва Ширин кўчаларида Автомобилсиз кун бўлиб ўтмоқда. Акция «Сеул» боғидаги концерт билан якунланади.
Бокс бўйича жаҳон чемпионатида Баҳодир Жалолов Ўзбекистон делегациясига учинчи олтин медални олиб келди. Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.
Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ўтказилаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида Дилшод Рўзметов Ўзбекистон делегациясига дастлабки кумуш медални олиб келди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг