Комил Алламжонов ОАВ, блогерлар ва ижтимоий тармоқлардаги гуруҳлар модераторлари нафақат ўз маълумотлари, балки улар остидаги сохта аккаунтлар ёки троллар қолдирган фикрлар учун ҳам жавобгар эканини маълум қилди.
Қозоғистонда суд 2018 йил январида «Самара — Чимкент» трассасидаги ёнғинда Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлган автобус эгасини уч йил муддатга озодликдан маҳрум қилди.
Президент ўз фармони билан раҳбарларга хусусий мулк дахлсизлиги тўғрисидаги Конституция нормаларини сўзсиз ижро этиш бўйича шахсий жавобгарлик юклади. Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ташкил этилмоқда.
Тошкентда ногиронлиги бўлган шахсларга мўлжаллаб қурилаётган уйлар амалда улар учун жисмонан ноқулай бўлиб чиқмоқда. Дилмурод Юсупов ушбу муаммога эътибор қаратди.
Президент қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисидаги қонунни имзолади. Ҳужжат 2020 йил 1 мартдан кучга киради.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев Янгийўл туманида қурилган намунавий уйлар бўйича эътирозлар ўз тасдиғини топганини маълум қилди.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси Олмалиқ шаҳрида ўтказилган йўловчи ташиш йўналишлари бўйича тендер савдоларида қонун талаблари бузилганини аниқлади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қўшработда шифокорнинг сабабсиз ҳақоратланиб, калтаклангани юзасидан баёнот берди.
2020 йил 1 январдан Ўзбекистон яна 20 та давлат фуқаролари учун 30 кун муддатга визасиз режим жорий этмоқда.
Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистоннинг тинчлик жараёнидаги иштирокини олқишлаши, бироқ «Толибон» расмийларининг Тошкентда расмий қабул қилинганини «тинч музокараларга кўмаклашиш» сифатида кўрмаслигини маълум қилди.
Қирғизистоннинг собиқ президети Алмазбек Атамбаев қотиллик, оммавий тартибсизликларни ташкил этиш ва бошқа қатор оғир жиноятларда айбланмоқда.
Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки Ўзбекистон билан ҳамкорликда Афғонистонда транспорт инфратузилмалари ва энергетика соҳаларида лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқда.
Жума шаҳрида «Nexia» ҳайдовчисига тан жароҳати етказиб, унинг машинасини олиб қочган шахслар қўлга олинди.
Ҳиндистон Қишлоқ хўжалиги ва фермерлар фаровонлиги вазирлигида ўтказилган музокара натижасида Ўзбекистондан Ҳиндистонга 29 хил қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилинишига рухсат олинди.
Маҳсулотни экспорт қилишда ташиш харажатларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Хотин-қизлар қўмитаси ва Халқ таълими вазирлиги Андижон шаҳридаги мактабларда ишловчи 25 — 35 ёшдаги, турмушга чиқмаган ва турмушидан ажраган аёлларнинг алоҳида рўйхати юритилиши юзасидан қўшма баёнот берди.
Жорий йилнинг август ойидан бошлаб қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Ўзбекистондан Хитойга ер усти транспортларида экспорт қилинишига рухсат берилди.
Президент Шавкат Мирзиёев ўтказган йиғилишда экспорт, инвестиция ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Биринчи маротаба Куч тузилмалар ҳамкорлигида «Зарафшон» автомобиль ва темирйўл кўпригида тунги ва кундузги махсус ўқув машғулотлар ўтказилди.
Тошкентда 1979 йилдаги авиаҳалокатда вафот этган «Пахтакор» футболчилари хотираси ёдга олинди. Фожиа юз берганига 40 йил бўлди. Тошкентда «Пахтакор-79» кўчаси пайдо бўлди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг