Ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказларига монеликсиз кириш ҳуқуқига эга бўлган ташкилот вакиллари белгиланди.
2019 йил I чорак якуни бўйича жисмоний шахсларга ажратилган кредитлар 26,7 трлн. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 82 фоизга ўсди.
«Чуқурсой» ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари божхона тўловларидан қочишга уриниш билан боғлиқ қоидабузарликларни фош этишди.
Зарбдор туман марказининг замонавий шаҳарсозлик ва архитектура талабларига жавоб берадиган бош лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг собиқ раҳбарлари устидан суд бошланди. Судланувчилар пора олиш, даромадларни ўзлаштириш ва ахборотлардан ноқонуний фойдаланишда айбланмоқда.
Марғилонда яшовчи Р.Р. уйида оилавий жанжал оқибатида опаси Ў.М.га пичоқ билан жароҳат етказиши натижасида аёл касалхонага ётқизилди.
Тошкентда аёлларни реабилитация қилиш марказининг Сергели-Яккасарой туманлараро бўлинмаси очилди.
Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари учрашувлари якунлари бўйича ҳарбий-техник, миграция ва иқтисодий соҳаларда ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги битимлар имзоланди.
Муроджон Аҳмадалиев навбатдаги жангини Лос-Анжелес шаҳрида мексикалик Карлос Карлсонга қарши ўтказади.
Хитойлик инвесторлар Хоразмда пахтани қайта ишлаб ундан тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчи қўшма корхона очиш режасини маълум қилди.
«Ғишткўприк» чегара божхона пости орқали 8550 АҚШ долларини яширинча олиб чиқаётган шахс тўхтатилди.
Ислом тараққиёти банки билан ҳамкорликда ОТМларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича лойиҳа амалга оширилади.
Ўзбекистонлик профессионал боксчи Фазлиддин Ғоибназаров навбатдаги жангини америкалик Майкл Фоксга қарши ўтказади.
Дунёдаги энг улкан Stratolaunch самолёти Калифорнияда илк парвозини амалга оширди. Коинотга ракеталар ташишга мўлжалланган самолёт ҳавода 2,5 соат давомида парвоз қилди.
Қамоқ муддати ахлоқ тузатиш ишларига алмаштирилган Исломбек Тўлаганов жазонинг қолган қисмини Пробация хизмати назорати остида ўтайди.
Шавкат Мирзиёев ва Қосим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг савдо, транспорт, саноат кооперацияси, туризм соҳаларидаги ҳамкорлиги ҳамда минтақада хавфсизлик масалаларини муҳокама қилди.
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида янги халқаро Самарқанд-Туркистон автобус қатновини ишга туширилди.
2018 йилнинг шу даври билан таққослаганда ёшлар томонидан содир этилган жиноятлар 39,5 фоиз, яъни 1 минг 282 тага камайди.
Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш марказининг устави тасдиқланди.
«Ўзбекнефтгаз» 2020 йилдан айрим компанияларга газ узатишни тўхтатиш учун уларга муқобил ёқилғига ўтишни таклиф қилмоқда. Иссиқхона хўжаликлари эгалари бундай таклифнинг салбий оқибатлари ҳақида маълум қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг