Мирзо Улуғбек туманида яшаган О.К.нинг мурдаси қотиллик аломатлари билан топилгани сабабли жиноят иши қўзғатилган.
«Яндекс» Ўзбекистон учун ҳам бутун интернет, ҳам Tas-ix сайтлари бўйича маълумотлар, сурат ва видеоларни қидиришни йўлга қўйди.
130 километрлик Чимкент-Тошкент веломарафонида Ўзбекистон ва Қозоғистондан 250 нафарга яқин спортчи иштирок этди.
2000 дан ортиқ қизил китобга киритилган йўрға тувалоқлар Қизилқум ялангликларига қўйиб юборилди.
Атом реакторларига сув нима учун керак, АЭСлардан чиққан сув туризм ва спорт учун хавфсизми, атом электр станциялари ўз атрофидаги биохилма-хилликка таъсир кўрсатадими? Венгриялик муҳандис-энергетикнинг «Газета.uz» учун интервьюси.
Ольга Забелинская Кипрда ташкил этилган «Aphrodite Cycling Race» халқаро турнирида иккинчи олтин медаль соҳиби бўлди.
Ҳукумат қарори билан республикада 2019 йилда 1 млн 490 минг 660 тонна картошка етиштирилади.
Президент Бухоро вилоятида 35 мингдан зиёд аёллар иш билан таъминланмагани, хотин-қизлар жиноятчилиги сақланиб қолаётганини танқид қилди.
Хўжайли туманида аёл ва унинг уч ўғли ўлик ҳолда топилди. Энг кичик ўғил уч ойлик.
Шавкат Мирзиёев Бухорони «саёҳатлар чорраҳаси"га айлантириш, шаҳар тарихи музейини қуриш, кўнгилочар масканлар, ҳунармандлар марказлари ва Бухоронинг эски шаҳар қисмида туристлар пиёда сайр қиладиган йўналишлар ташкил қилиш бўйича топшириқлар берди.
Миллий гвардия ҳарби хизматчилари «Тошкент-Шарқий» аэродромида антитеррор машғулотларини ўтказди.
Апрелдан жорий этилаётган мобил қурилмаларни IMEI бўйича рўйхатга олиш бепул амалга оширилади.
Ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандларини узлуксиз таълим олишини моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Полковник Дониёр Қодиров ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтининг фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Тошкент аэропортидаги шилқим таксичилар мамлакат обрўсига путур етказишмоқда. Ҳамманинг кўз ўнгидаги бу муаммо ўнлаб йиллардан буён мавжуд. Никита Макаренко — уни ҳал қилиш йўллари ҳақида.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳалок бўлган ТДТУ талабасининг оиласига ҳамдардлик билдирди. У устозлари ва курсдошлари ҳамроҳлигида дафн этилди.
Президент Шавкат Мирзиёев Ромитан туманидаги «BCT Cluster» хорижий корхонаси фаолияти билан танишди.
Ўзбекистон-Беларус ҳарбий билим юртлари ўртасидаги ҳамкорликнинг йўналишлари белгилаб олинди.
Президент қарори билан Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ва унинг таркибига кирувчи ташкилотларнинг ташкилий тузилмалари тасдиқланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг