Президентининг фармойишига асосан Равшанжон Насимов Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Президент Нурота туманидаги «Мармаробод» корхонасида тоғ жинсларидан маҳсулот ишлаб чиқариш жараёни билан танишди.
Покистон ҳаво ҳудуди ёпилгани сабабли «Ўзбекистон ҳаво йўллари» харажатлари икки баробарга ошди. Бу чипталар нархининг ўсишига олиб келиши мумкин.
«Шовот» чегара божхона постида 8 дона аёллар кумуш тақинчоқларини кўйлаги ёқасининг ичига тикиб олган фуқаро тўхтатилди.
Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида очиладиган ҳарбий журналистика йўналишининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Фахриддин Солиҳов Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекциясининг бошлиғи этиб тайинланди.
Қўқон автотранспорт касб-ҳунар коллежи 3-босқич ўқувчиси У.Д. ўзаро жанжал сабаб, мактабнинг 11-синф ўқувчиси Р.И.га пичоқ билан жароҳат етказди.
Энергетика вазирлиги ва «Буюк Келажак» ХННТ хорижий тажрибани қўллаш ҳисобига энергетика соҳасини ривожлантириш мақсадида ҳамкорлик қилади.
Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисидаги қонун президент томонидан имзоланди.
Самарқанд сайёҳлик салоҳиятини ошириш ва инфратузилмани ривожлантириш бўйича тузилган йўл харитасига кўра Wi-Fi зоналар ва санитария-гигиена шахобчалари ташкил этилади.
«Газета.uz» мухбири «Тошшаҳартрансхизмат» раиси Моҳир Валиев ва унинг ўринбосари Абдулазиз Абдуқодиров қандай қилиб ишга автобусда бориб-келганини кузатди.
«Ўзбекнефтегаз» аҳолидан шикоятларни қабул қилиш мақсадида telegram-ботни ишга туширди.
Ҳукумат фармойишига асосан бутун Республика бўйлаб «Яшил хиёбон"лар ташкил этилади.
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 12 март куни Навоий вилоятига жўнаб кетди.
46 ёшли француз Зайниддин Зидан Мадриднинг «Реал» жамоаси бош мураббийи бўлди.
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Wi-Fi ўрнатилган биринчи Airbus A320neo самолётига эга бўлди. Иккинчи A320neo самолёти апрель бошида келтирилади.
Қашқадарёдаги Ғилон ва Кўл қишлоқларида этнотуризм, Татар, Зармаст ва Вари қишлоқларида экстремал туризм фаолияти ташкил этилади.
Бош прокуратура Ғазалкентдаги аёл кишини пичоқлаб ўлдирганликда айбланаётган шахс қўлга олинганини маълум қилди.
Барча туман ва шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникалари учун 200 та General Electric УЗИ ускунаси сотиб олинди.
RAEX-Europe агентлиги Ўзбекистоннинг миллий ва хорижий валютадаги кредит рейтингини оширди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг