Молия вазирлиги депутатлар, ҳокимлар, вазирлар ва бош вазир ўринбосарларининг ойлик маошлари тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилди.
Тошкент ва Шаҳрисабзда шифокорларни ишдан бўшатиш ва бошқа бўлимга ўтказиш билан боғлиқ қонунбузилишлар бартараф этилди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Times Higher Education халқаро рейтинг агентлиги ва Elsevier компанияси билан уч йилга мўлжалланган ҳамкорлик битимини имзолади.
«Туризм тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қонун лойиҳаси кўриб чиқиш учун тайёрланмоқда.
Ўзбекистонда келгуси ўқув йилидан бошлаб ОТМларда 72 та янги таълим йўналиши жорий этилади.
Самвел Бабаян «Бунёдкор» кафиллиги остида ЎФА Ижроқўми томонидан афв этилганидан сўнг «Локомотив» клубида иш бошлади.
Ўзбекистоннинг Индонезиядаги фавқулодда ва мухтор Элчиси Улуғбек Розуқулов АСEАН Бош котиби Дато Лим Жок Хойга ишонч ёрлиғини топширди.
Шуҳрат Тешаев қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Президентнинг «II Халқаро мақом санъати анжуманини ўтказишга тайёргарлик кўриш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармойиши қабул қилинди.
Ҳукумат қарори билан давлат-хусусий шерикликни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Жиззах вилоятида ўқувчининг ўлимига муштлашувда олган жароҳати эмас, юрак хасталиги сабаб бўлган, дея маълум қилди ХТВ ва Бош прокуратура.
Акрам Эгамов Самарқанд шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Адлия вазирлиги ва USAID суд-ҳуқуқ ислоҳоти бўйича 10 миллион долларлик қўшма дастурни амалга оширмоқда.
Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Тошкент-Амритсар қатновини амалга ошираётган Boeing 767 самолёти пойтахтга қайтди. Қайтишга Покистон осмони транзит парвозлари учун ёпилгани сабаб бўлди.
Президент фармони билан 2019 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунлар белгиланиб, дам олиш кунлари кўчирилган эди.
2−12 март кунлари Россиянинг Красноярск шаҳрида бўлиб ўтади Бутунжаҳон қишки универсиадасида ўзбекистонлик олти спортчи қатнашади.
Президентнинг «Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивалини ўтказишга тайёргарлик кўриш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.
Ҳукумат қарори билан Давлат уй-жой фондидаги турар жойларни ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Почта жўнатмалари ва чегарада постлари орқали психотроп таблеткалар ва наркотик моддаларни Ўзбекистонга олиб кирмоқчи бўлган шахслар фош этилди.
Шавкат Мирзиёев Доминикан Республикаси президенти Данило Медина Санчесни мустақиллик куни билан табриклади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг